09.10.2020 йилдаги 641-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 10.10.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми концепцияси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарканд форумини ўтказиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012-сон Фармонига мувофиқ Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини ўтказиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини ўтказишнинг мақсади ва вазифаларини, форумнинг ташкилотчилари ва иштирокчиларини, Самарқанд форумини ташкил этиш ва ўтказиш, унинг дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, форумни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тартибини назарда тутувчи Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми концепцияси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби, бу борада тайёргарлик ва ташкилий тадбирларни амалга ошириш, Самарқанд форумининг Ташкилий қўмитасининг ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг асосий вазифалари, форумнинг иштирокчилари ва унда иштирок этиш шаклларини назарда тутувчи Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини ўтказиш регламенти 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд форумини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Х. Саидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 9 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
641-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 641-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОНЦЕПЦИЯСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур концепция Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини (кейинги ўринларда — Самарқанд форуми) ўтказишнинг мақсадлари, вазифалари ва тартибини белгилайди ҳамда уларни амалга оширишга қаратилган дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Самарқанд форумининг асосий мақсади инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро тажриба алмашиш орқали мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилиш чораларини кўриш билан инсон ҳуқуқларини таъминланишига эришиш, инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашни назарда тутадиган янги усул ва воситаларни қўллаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги Ўзбекистоннинг ижобий халқаро имиджини янада яхшилашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Самарқанд форумининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасида эришилган ютуқлари ва ташаббусларини дунё ҳамжамияти ўртасида тарғиб этиш ва шу орқали мамлакатнинг халқаро обрў-эътиборини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқларини долзарб масалалари бўйича халқаро, минтақавий ва миллий муҳокамалар ташкил қилиш ҳамда бу йўлдаги саъй-ҳаракат ва имкониятларни бирлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятнинг турли тоифалар вакилларини (кам таъминланганлар, ногиронлиги бўлган шахслар, меҳнат мигрантлари, болалар, ёшлар, хотин-қизлар, қариялар ва бошқалар) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳаларида ҳалқаро стандартлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги масалаларни хорижий олимлар, эксперт ва мутахассислар, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида муҳокама қилиш ҳамда бу борада назарий ва амалий тажриба алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Самарқанд форуми ташкилотчилари ва иштирокчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Самарқанд форумининг асосий миллий ташкилотчилари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (кейинги ўринларда — БМТ) Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (кейинги ўринларда — ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалар координатори, халқаро ва хорижий ташкилотлар Самарқанд форумининг халқаро ҳамкорлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Самарқанд форумида БМТнинг таркибий тузилмалари (органлари ва қўмиталари), инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, парламентлар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, халқаро ва маҳаллий экспертлар, олимлар, соҳа мутахассислари, журналистлар ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этиш учун таклиф қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчилар таркибини шакллантириш учун ташкилотчилар томонидан манфаатдор халқаро ташкилотлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, парламентлар, суд ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлари, фуқаролик жамияти институтларига Самарқанд форуми ҳақида маълумот хати юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Самарқанд форумининг кун тартиби, ялпи ва шуъба мажлислари мавзуси ва маърузачилар рўйхатини шакллантириш мақсадида Илмий жамоатчилик кенгаши тузилади. Кенгаш таркибига инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ соҳасидаги етакчи олимлар ва мутахассислар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Самарқанд форумини юксак даражада ўтказиш бўйича тайёргарлик ва комплекс ташкилий тадбирлар режасини таъминловчи чора-тадбирларни тайёрлаш ҳамда ўз вақтида амалга ошириш Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган Самарқанд форумини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Самарқанд форумини амалга оширишдан кутиладиган натижалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Самарқанд форумини амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги масалаларни хорижий олимлар, эксперт ва мутахассислар, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида муҳокама қилинади ҳамда бу борада назарий ва амалий тажриба алмашилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқлари соҳасида эришилган ютуқлари ва ташаббуслари дунё ҳамжамияти билан муҳокама қилинади, тарғиб этилади ва шу орқали Ўзбекистоннинг халқаро рейтинги ва обрў-эътибори яхшиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларни бажариш юзасидан халқаро ташкилотларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тавсияларини бажариш бўйича ижобий тажриба тўпланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқларининг долзарб масалалари бўйича ташкил қилинган халқаро, минтақавий ва миллий муҳокамалар орқали бу йўлдаги саъй-ҳаракат ва имкониятлар бирлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари (кам таъминланганлар, ногиронлиги бўлган шахслар, меҳнат мигрантлари, болалар, ёшлар, хотин-қизлар, қариялар ва бошқалар) ҳуқуқлари ҳимоя қилиш соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 641-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕГЛАМЕНТИ

1. Мазкур Регламент Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумига (кейинги ўринларда — Самарқанд форуми) тайёргарлик кўриш ва уни ташкилий жиҳатдан юқори савияда ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Самарқанд форуми ҳар икки йилда йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ёки Самарқанд форумини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таклифига асосан бошқа вақтларда ҳам ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Самарқанд форуми, қоида тариқасида, Самарқанд шаҳрида ёки Ташкилий қўмита таклифига асосан бошқа шаҳарда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Самарқанд форумининг ишчи органи Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Самарқанд форумини юксак даражада ўтказишга қаратилган барча тайёргарлик ва ташкилий тадбирлар комплексини таъминловчи чора-тадбирларни тайёрлаш ва ўз вақтида амалга ошириш Ташкилий қўмита томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд форумини юқори савияда ўтказишга қаратилган барча тайёргарлик ва ташкилий тадбирлар комплексини таъминловчи чора-тадбирлар режасини («йўл харитаси») тайёрлаш ва ўз вақтида амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд форуми иштирокчиларининг келиб-кетиши, визаларининг расмийлаштирилиши, транспорт билан таъминланиши ва уларга тиббий хизматлар кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-таҳлилий ва бошқа ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлашни таъминлаш, тадбирнинг ахборот ҳамкорлигини ташкиллаштириш бўйича зарур чора-тадбирларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбирлар ўтказиладиган жойларнинг техник ва телекоммуникациялар билан таъминланишини, ободонлаштириш ва йўл-таъмирлаш ишларини олиб боришни ташкиллаштириш, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд (ёки бошқа) шаҳарларида зарур меҳмонхоналарнинг тайёр бўлиши ва банд (бронь) қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд форуми ўтказиладиган жойларда қатъий санитария-эпидемиологик назорат ўрнатиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чора-тадбирлар режасини («йўл харитаси») ўз вақтида ва сифатли ижро этиш бўйича вазирлик ва идоралар фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек, Самарқанд форумига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташкилий қўмита таклифига асосан Самарқанд форумини ўтказиш билан ташкилий ишларга халқаро ташкилотлар, хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлар жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Самарқанд форумини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Самарқанд форуми ўтказиладиган йилнинг июль ойида Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Самарқанд (ёки бошқа) вилояти ҳокимлигининг таклифлари асосида тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган ташкилий чора-тадбирларни ва Самарқанд форумининг харажатлар сметасини назарда тутадиган Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ташкилий қўмита Самарқанд форумини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларга муносиб тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича манзилли чора-тадбирлар режасини («йўл харитаси») тегишли йил февраль ойида ишлаб чиқиб, амалга ошириш тизимини жорий этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Самарқанд форумини ўтказиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларига қуйидаги вазифалар юкланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги — Марказнинг виза талабномаларига биноан келишилган рўйхатларга мувофиқ Самарқанд форумида иштирок этадиган хорижий мутахассислар учун белгиланган тартибда кириш визаларини консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан, зарур ҳолларда Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида расмийлаштирилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар вакилларининг онлайн форматдаги иштирокини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси — Самарқанд форумида иштирок этиши учун Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи делегация ва делегатларнинг божхона расмийлаштирувидан ўз вақтида ўтишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия — Ўзбекистон Республикасида делегация ва делегатларнинг хавфсизлиги ҳамда Тошкент ва Самарқанд (ёки бошқа) шаҳарларида тадбирлар ўтказиладиган жойларда хавфсизликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги — Самарқанд форумини ўтказиш даврида тадбирлар ўтказилиши ва меҳмонлар яшаши керак бўлган жойларда самарали санитария-эпидемиологик назорат ўрнатиш ва сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети, Тошкент Халқаро Вестминстер Университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Самарқанд давлат чет тиллари институти — Самарқанд форуми ташкиллаштириш ва ўтказиш жараёнига юқори курс талабалари, магистрант ва докторантларни волонтёрлар сифатида жалб қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги «Ўзбеккино» миллий агентлиги билан биргаликда — Самарқанд форумининг очилиш тадбирида, танаффус ва тушлик вақтида миллий фон (жонли), тадбир иштирокчилари учун Ҳукумат номидан ташкил этиладиган расмий қабулда концерт дастури ва мультимедиа тақдимотини ташкил этишда юксак профессионал маҳорат ва тажрибага эга бўлган ёш санъаткорларни ўрнатилган тартибда шартнома асосида кенг жалб этишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ — Самарқанд форумига бағишланган www.asianforum.uz сайтининг доимий фаолиятини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ва Самарқанд (ёки бошқа) вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси — Самарқанд форуми қатнашчилари ва меҳмонлар учун меҳмонхоналардан жой ажратиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги — Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти, Самарқанд халқаро аэропорти, Тошкент ва Самарқанд темир йўл вокзалларини ва улардаги VIP-залларни делегацияларни кутиб олиш, кузатиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд (ёки бошқа) вилояти ҳокимлиги — Самарқанд (ёки бошқа) шаҳрида кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, Самарқанд форуми ўтказиладиган бино ва ҳудудларни талаб даражасида тайёрлашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккино» миллий агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси — Самарқанд форумини тарғиб қиладиган қисқа метражли ҳужжатли фильмларни ишлаб чиқиш ва уларнинг намойиш этилишини ташкил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Бадиий академия ва «Ҳунарманд» уюшмасига Самарқанд форумини хорижий иштирокчилари учун эсдалик совғалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Ташкилий қўмитага киритиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Самарқанд форуми ўтказиладиган йилнинг июль ойида ушбу тадбирларнинг мақсад ва вазифаларини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш медиа-режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ташкилий қўмитага тақдим қилиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган медиа-режа асосида Самарқанд форумини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Самарқанд форуми формати ялпи, шуъба мажлислар, турли тадбирлар (семинар, «давра суҳбати», маҳорат дарслари, тақдимотлар ва бошқа) шаклида ўтказилади. Самарқанд форуми, қоида тариқасида, икки кун давомида ташкиллаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд форуми видеоконференцалоқа шаклида ҳам ўтказилиши мумкин. Самарқанд форуми иштирокчилари учун маданий дастурлар ҳам ташкиллаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Самарқанд форуми ўзбек, инглиз ва рус тилларида иш олиб боради. Ташкилий қўмита таклифига асосан тадбир бошқа тилларда ҳам олиб борилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Самарқанд форуми дастури Илмий жамоатчилик кенгаши аъзолари ва Ташкилий қўмита таклифлари асосида шакллантирилади ва тадбир бошланишидан камида бир ой олдин тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ялпи йиғилишлар регламенти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маърузалар — 20 дақиқа. Чиқишлар — 10 дақиқа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуъба йиғилишлар регламенти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маърузалар — 15 дақиқа. Чиқишлар — 7 дақиқа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Самарқанд форумини ахборот билан таъминлаш қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш, жонли эфирга узатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларни www.asianforum.uz веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
матбуот анжуманлари ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд форумини ўтказиш бўйича Матбуот маркази тузилади, унинг фаолиятида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Самарқанд форуми якунлари бўйича иштирокчилар томонидан инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва рўёбга чиқариш бўйича тавсиявий хусусиятга эга бўлган декларация, резолюция ёки бошқа ҳужжат қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд форумининг якуний ҳужжатлари БМТ, ЕХҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар, парламентлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларга юборилади, шунингдек, ташкилотчиларнинг веб-сайтларида ва оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Самарқанд форуми иштирокчилари ва унда иштирок этиш шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Самарқанд форумида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таркибий тузилмалари (органлари ва қўмиталари), инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, парламентлар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, халқаро ва маҳаллий экспертлар, олимлар, соҳа мутахассислари, журналистлар ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этиш учун таклиф қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Иштирокчилар Самарқанд форумининг ялпи ва шуъба мажлислари, тадбирлари (семинар, давра суҳбати, «маҳорат дарслари», тақдимотлар ва бошқа) ва маданий дастурларида қатнашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Самарқанд форумида иштирок этиш, маъруза билан чиқиш қилиш, «маҳорат дарслари» ўтиш, мунозараларда қатнашиш ёки тингловчи сифатида қатнашиш ва бошқа шаклларда бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Самарқанд форумида иштирок этиш шартлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирокчиларнинг олдиндан электрон рўйхатдан ўтиши ёки иштирокини бошқача тарзда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки экспертизадан ўтказиш учун маърузалар матнлари ёки бошқа материалларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд форумига шахсан ташриф буюриш (агарда видеоконференцалоқа шаклида ўтказилмаётган бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ташкилий қўмита таклифига асосан Самарқанд форумида иштирок этганлигини тасдиқловчи сертификат берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Самарқанд форумининг дастури у бошланишидан камида бир ой олдин Ташкилий қўмита томонидан берилган таклифларга асосан шакллантирилади ва иштирокчиларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Самарқанд форумини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ташкилотлар маблағлари ёки ҳомийлик ҳайриялари, ташкилотчиларнинг маблағлари ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда иштирокчиларга Форум доирасида мамлакат ичидаги ички транспорт ва овқатланиш, айрим хорижий иштирокчилар учун транспорт ва меҳмонхона билан боғлиқ харажатларни қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 641-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд форумини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

А.Х. Саидов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори, Ташқилий кўмита раиси

келишув асосида

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати масъул ходими

Ф.Н. Арзиев

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари«»

Ш.У. Собиров

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

О.З. Насритдинходжаев

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

А.М. Хаджибаев

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

О.А. Пекос

Ўзбекистон Республикаси ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

И.Р. Маҳкамов

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари в.б.

А.Х. Қўлдошев

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

А.Ў. Аққулов

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

А.Ж. Тошқулов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазириўринбосари

У.Ш. Бегимқулов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари

Ж.Ш. Носиров

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари

А.З. Саъдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

Ж.О. Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими

Э.О. Турдимов

Самарқанд вилояти ҳокими

А.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

А.Ж. Ходжаев

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси

А.К. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори

Ш.Т. Кудратҳўжаев

Халқаро пресс-клуб раҳбари

Ф.Ф. Абдухаликов

«Ўзбеккино» миллий агентлиги директори, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси

С.Л. Суяров

«Дунё» Ахборот агентлиги директори

А.И. Икрамов

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси

А.В. Нуридинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

Э.С. Туляков

«Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори

Б.М. Бекмуродов

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракат раиси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/641/1367-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)