Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й. 10-сон 62-модда) билан тасдикланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги низомга иловага:
а) қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси»;
б) ўн биринчи — ўн еттинчи хатбошилар тегишли равишда ўн иккинчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси О.О. Исмоилов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 9 октябрь,
634-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 09/20/634/1361-сон)