Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ўзавтотеххизмат» ишлаб чиқариш бирлашмасини «Ўзавтотеххизмат» акционерлик бирлашмасига айлантириш тўғрисида
Автосервис корҳоналари ва ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун зарур ташкилий-иқтисодий шароитлар яратиш, тармоқда бозор муносабатларини кенг жорий қилиш ҳамда мулкчиликнинг турли шаклларини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзавтотеххизмат» ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг автотранспортга техника хизмати кўрсатиш бўйича ҳудудий уюшмалар ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсии.
2. Белгилаб кўйилсинки, ҳудудий уюшмалар;
мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларни иқтисодий манфаатларнинг умумийлиги прикциплари асосида ихтиерий равишда бирлаштирадилар, ўзларига берилган функцияларнинг бажарилиши бўйича ўз муассислари олдида жавоб берадилар;
юридик шахс ҳисобланадилар, ўз фаолиятини уюшма уставига мувофиқ амалга оширадилар.
3. Белгилаб кўйилсинки, техника хизмати кўрсатиш бош станциялари бошқарув аппарати Корақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлардаги ҳудудий уюшмаларнинг ижро этувчи аппарати функциясини амалга оширади.
Ҳудудий уюшмаларнинг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиклансин.
4. Ҳудудий уюшмалар ташкил этилиши муносабати билан Коракалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Автотеххизмат» ихтисослаштирилган корхомалари белгиланган тартибда тугатилсин.
5. «Ўзавтосаноат» уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки кўмитасининг «Ўзавтотеххизмат» ишлаб чиқариш бирлашмасини «Ўзавтотеххизмат» очиқ турдаги акционерлик бирлашмасига айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
«Ўзавтотеххизмат» акционерлик бирлашмасининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
6. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзавтотеххизмат» акционерлик бирлашмаси:
юридик шахс ҳисобланади ва ҳудудий уюшмалар томонидан тузилади. Акционерлик бирлашмаси таркибига шунингдек бошқа корхоналар ва ташкилотлар ҳам иқтисодий манфаатларнинг умумийлиги асосида идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар киришлари мумкин;
ўз фаолиятини муассисларнинг бадаллари ва улар томонидан берилган ваколатлар ва функциялар асосида ташкил этади;
ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти масалаларини мустақил ҳал этади, марказлаштирилган суғурта, захира ва бошқа жамғармалар ташкил этади;
«Ўзавтотеххизмат» ишлаб чиқариш бирлашмасининг ҳукуқий вориси ҳисобланади, «Ўзавтосаноат» уюшмаси муассисининг ҳукуқ ва мажбуриятлари ҳам шу жумлага киради.
7. «Ўзавтотеххизмат» акционерлик бирлашмаси ижро этувчи аппарати тузилмаси 3 ва За-иловаларга мувофиқ ҳамда улар ходимларининг чекланган сони 23 нафардан иборат бўлиши (ҳизмат кўрсатувчи ходимларсиз) маъқуллансин.
«Ўзавтотеххизмат» акционерлик бирлашмасига раиснинг икки ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосар бўлиши тавсия қилинсин.
«Ўзавтотеххизмат» акционерлик бирлашмаси бошқаруви раиси «Ўзавтосаноат» уюшмаси билан келишган ҳолда акционерлик бирлашмаси Кенгаши томонидан сайланади.
Ҳудудий уюшмаларнинг раислари муассислар йиғилиши томонидан сайланадилар ва «Ўзавтотеххизмат» акционерлик бирлашмаси томонидан тасдиқланадилар.
8. «Ўзавтотеххизмат» акционерлик бирлашмаси икки ҳафта муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда ҳудудий уюшмаларнинг намунавий уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
ўз фаолияти уставини ишлаб чиқсин ва «Ўзавтосаноат» уюшмаси билан келишган ҳолда уни қабул қилсин.
9. «Ўзавтотеххизмат» акционерлик бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда 1995 йилнинг I ярим йиллигида давлат корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва ҳусусийлаштириш бўйича ташкилий тадбирларни 4-иловага мувофиқ амалга оширсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
«Ўзавтотеххизмат» бирлашмасининг акцияларини тақсимлашда жамоанинг улуши 25 фоизгача, давлат улуши 26 фоизгача бўлишини, қолган қисми Республика фонд биржаси орқали юридик ва жисмоний шаҳсларга очиқ сотиш учун мўлжалланишини назарда тутсин;
«Узавтотеххизмат» бирлашмасига шартнома асосида акцияларнинг давлатга тегишли қисмини бошқариш ҳуқуқини берсин;
давлатга тегишли акциялар улуши бўйича олинадиган дивидендларни ташкил этилаетган акционерлик бирлашмасини ривожлантиришга ва техника билан қайта жиҳозлашга белгиланган тартибда йўналтирсин.
11. Мазкур қарорнииг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ю.Ф. Пайгин зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 27 февраль,
71-сон