Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги 837-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда, № 11, 791-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 42-модданинг матнидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг» деган сўзлар «тегишинча Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 98-модданинг матнидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3) 103-модданинг биринчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддaлар, № 7, 449-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 6-модда чиқариб ташлансин;
2) 291-модда биринчи қисмининг «а» кичик бандидаги «131, 135 (ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида мавжуд бўлмаганлиги ҳоллари бундан мустасно), 1351-моддаларида» деган сўзлар «131-моддасида, 135-моддасида (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси, ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида мавжуд бўлмаганлиги ҳоллари бундан мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 112, 124-моддалар, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 12, 470, 471-моддалар; 2010 йил, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда, № 10, 677-модда; 2019 йил, № 1, 3-модда, № 2, 47-модда, № 5, 261, 267-моддалар, № 12, 880-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 63-модданинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2) 80-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва турар жойидан маълумотномани» деган сўзлар «туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 543-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-409-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 274-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 8, 470-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 34-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «ерлардаги дарахтлар ва буталарни кесиш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш ва чорва молларни ўтлатиш учун» деган сўзлар «ерлардаги дарахтлар ва буталарни кесиш учун» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 4-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда; 2007 йил, № 1, 3-модда, № 4, 156-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 365-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 673, 676-моддалар; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 4, 199-модда, № 11, 792-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
тўртинчи — ўнинчи хатбошилари тегишинча учинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси