Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 27 августда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 2-сон]
0375-20 СанҚваМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги — аҳоли соғлигининг ҳолати бўлиб, бунда инсонга яшаш муҳити омилларининг зарарли таъсири мавжуд бўлмайди ва унинг ҳаёт фаолияти учун қулай шарт-шароитлар таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария-эпидемиологик вазият — аҳоли яшаётган муҳитининг ва соғлиғининг муайян ҳудуддаги, кўрсатилган аниқ вақтдаги ҳолати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чекловчи тадбирлар (карантин) (фр. Quarantaine, итал. Quarantena — қирқ кун) — юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва (ёки) товарлар ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутадиган маъмурий, тиббий-санитария чора-тадбирлари ва бошқа чора-тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар — юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлишининг ҳамда тарқалишининг олдини олишга ва уларни бартараф этишга қаратилган ташкилий, маъмурий, муҳандислик-техник, тиббий-санитария чора-тадбирлари ҳамда бошқа чора-тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқумли ва паразитар касалликлар — инсонга у яшаётган муҳитнинг биологик омиллари таъсир кўрсатиши ҳамда касалликка чалинган инсондан ёки ҳайвондан соғлом инсонга касаллик юқиши мумкинлиги сабабли пайдо бўладиган ва тарқатадиган инсон касалликлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий масофа — шахслар ўртасидаги 2 метрдан кам бўлмаган масофа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Умумий қоидалар ва уларни қўллаш кўлами
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Мазкур санитария меъёрлари ва қоидалари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) COVID-19 пандемияси даврида ўрта таълим мактаблари ва махсус мактаб интернатларнинг хавфсиз иш муҳитини таъминлашга қаратилган иш фаолиятига татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Ушбу санитария қоидалари мулкчилик шаклидан қатъий назар. барча умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб-интернатларни (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) ҳам қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Ушбу санитария қоидалари махсус иш режимига нисбатан қуйидаги санитария-эпидемиология талабларини белгилайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий гигиена, сув таъминоти ва санитария;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим мактабининг санитария ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. COVID-19нинг тарқалишини олдини олиш бўйича умумий санитария-эпидемиологик талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Мактаб фаолияти COVID-19 тарқалишининг олдини олиш чораларига эътибор қаратилган ҳолда ташкиллаштирилиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабга ташқаридан инфекциянинг киришига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитувчилар, ўқувчилар ва бошқа мактаб ходимлари орасида COVID-19 тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Мактаб очилишидан аввал санитария-эпидемиология хизмати органларининг ҳудудий бўлинмалари ходимлари барча мактаб ходимларини санитария-гигиена ва эпидемияга қарши қоида ва талаблар бўйича тайёргарликдан ўтказадилар. Бундан ташқари, техник ходимлар профилактик дезинфекция тадбирларини ўтказиш бўйича тайёргарликдан ўтадилар. Карантин даврида ўтказилган инструктажлар махсус журналда қайд этиб борилади (1-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Машғулотларни соат 8:00 дан сўнг бошлаш ва 17.30 дан кечиктирмасдан тугатиш тавсия этилади. Машғулотлар уч сменада ташкиллаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Пандемия даврида оммавий тадбирлар (йиғилишлар, концертлар, тутилган кунлар ва шу кабилар) ўтказиш вақтинча тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Бошланғич, ўрта ва битирувчи синфлар ўқувчилари учун кириш жойларини ажратиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5.1. Мактабда блокларга бўлинган ҳолларда, бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалланган блокдан юқори синф ўқувчилари учун белгиланган блокларга кириш / чиқиш йўлакларини тўсиб қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5.2. Барча ўқувчилар битта бинода таълим оладиган кам сонли ўқувчилари бўлган мактабларда, бинонинг 1 ва 2-қаватлари бошланғич синф ўқувчилари учун, 3 ва 4-қаватлар юқори синф ўқувчилари учун ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. Барча болалар ва уларнинг қонуний вакиллари ниқобларда келишлари шарт. Кириш жойида ўқувчилар ва уларнинг қонуний вакилларининг тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида, дарслар жадвалига мувофиқлаштирилган мактабга келиш жадвали тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6.1. Мактабга кириш эшиклари олдидаги майдон икки метр масофани сақлаб туриш учун визуал тарзда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6.2. Мактаб ҳудудида бошланғич синф ўқувчиларининг қонуний вакиллари киришлари тақиқланиб, ўқувчилар синф раҳбарлари томонидан ку тиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6.3. Кириш йўлакчасига, ўқувчилар / мактаб ходимлари ўтишлари учун ўлчамлари камида 50х30 см бўлган пойафзал учун юмшоқ материалдан тайёрланган дезинфекциялаш гиламчалари бўлиши ва у таркибида хлорли эритма бўлган препарат (кальций гипохлоритининг 3% эритмаси ёки тасдиқланган кўрсатмаларга мувофиқ бошқа восита) билан тўйинтирилган бўлиши талаб этилади. қуришига кўра, гиламча кунига камида 2 марта дезинфекцияловчи эритма билан қайта тўйинтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.7. Мактабга киришдан аввал, ушбу мактабнинг тиббий ходимлари / масъул ходимлари томонидан «эрталабки фильтрлаш» бўйича махсус пункт ташкил этилиб, тегишли журнал юритилади (2-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.7.2. Юқумли касалликлари белгилари бўлган ўқувчилар / мактаб ходимлари ушбу белгилар аниқланган вақтдан бошлаб тез ёрдам тиббий гуруҳи ёки ота-оналар (қонуний вакил) келгунига кадар зудлик билан изоляция қилинишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.7.3. Тиббий ходимлар / масъул ишчилар кундалик равишда ўқувчиларнинг давоматини қайд қилиб бориб, сўнгра уларни таҳлил қиладилар. Шу билан бирга, ушбу ҳудудда касалланганлар тўғрисида ўз вақтида хабардор бўлиш ва эпидемияга қарши ўз вақтида чоралар кўриш мақсадида яшаш жойига бириктирилган поликлиника билан мактаб тиббий ходими ўртасида икки томонлама алоқа ўрнатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.7.4. Мулоқотда / ёки COVID-19 билан касалланган шахс билан мулоқотда бўлган ўқувчи / ходимлари мактабга келишлари фақатгина шифокорнинг уларнинг мактабда бўлишларига қарши тиббий кўрсатмалар йўқлигига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.9. Турли синф ўқувчиларининг аралашиб кетишларига йўл қўймаслик учун ўқувчилар / ходимларнинг ҳаракат йўналиши бўйлаб махсус йўналиш кўрсатувчи маркерларни бир томонлама ҳаракатланиш учун кўллаш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулоқот қилиш амалиётига масофавий саломлашиш усулини киритиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.10. Синфларнинг тўлалик даражаси амалдаги СанҚваМ 0341-16 «Ўрта таълим мактабларида таълимни ташкил этиш шартлари ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талабларнинг IV бобига мувофиқ белгиланади, яъни «ушбу санитария қоидаларининг V бўлимига мувофиқ, синфлардаги ўқувчиларнинг тахминий сони бир талабага тўғри келадиган майдон ҳажмини ҳисоблаш ва синф жиҳозларини жойлаштириш имконияти асосида белгиланиб, бунда ҳар бир ўқувчига 2 м2 дан кам бўлмаган майдон бўлиши талаб этилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.11. Болаларга барча фанлар бўйича таълим берилиши кўзда тутилган ҳар бир синф учун алоҳида ўқув хонаси бириктирилиши талаб этилади, махсус жиҳозлар бўлиши талаб этилувчи дарслар бундан мустасно (жисмоний тарбия, тасвирий санъат, меҳнат таълими ва бошқа шу кабилар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.12. Пандемия пайтида мактаб ошхоналари / ошхоналари ишини ташкил этиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилган, СанҚваМ 0288-10 «Ўрта мактабларда, ўрта касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқувчиларнинг овқатланишини ташкил етиш бўйича санитария-эпидемиология талаблари» ва умум таълим мактаблар ва мактаб-интернатларидаги ошхоналар фаолияти СанҚваМ 0372-20-сонли «Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан COVID-19 пандемияси билан боғлиқ чеклов чоралари доирасида фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик санитария қоидалари ва нормалари»га мувофиқ умумий овқатланишни ташкил этиш талабларига риоя этган ҳолда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.13. Ўқувчилар / ходимларнинг қўлларини гигиеник тозалаш жадвали ишлаб чиқилади (овқатдан олдин ва кейин, ҳожатхонадан фойдалангандан сўнг ва ҳар сафар қўлнинг ифлосланишида қўлни совун билан ювилади ёки антисептик спиртли эритмалар билан ишлов берилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Сув таъминоти ва оқава сувлари тизими бўйича талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Мактаб очилишидан аввал ичимлик суви захиралари амалдаги СанҚваМ 0341-16 «Умумтаълим мактабларида таълим олиш шароити ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблар»га мувофиқ таъминланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.6-банд. Мактаб биносига қувурли сувни марказлаштирилган равишда етказиб бериш имконияти мавжуд бўлмаганда, қувурли қудуқлардан (скважиналар), ҳимояланган қазилган қудуқлардан фойдаланиш ёки сувни транспорт орқали етказиб бериш ва кейинчалик сувни цистерналарда сақлаш мумкин. Сув OʻzDSt 950:2011 «Ичимлик суви. Гигиена талаблари ва сифат назорати « стандартларига жавоб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.7-банд. Марказлаштирилган сув таъминоти мавжуд бўлмаганда ва ювиниш мосламаларини ўрнатишда эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда кўлларни ювиш учун жиҳозланган бир нечта нукталарни ташкил қилиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўл ювиш жиҳозлари водопровод крани, умивальник, ҳар бир ўқувчига 0,5 литр ҳисобида сув идишидан ташкил топган бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта таълим мактаб директорининг буйруғига биноан, умивальник ёки кўл ювиш учун мўлжалланган кранли идишларда сувни борлигини назорат қилиш учун масъул шахс тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Ичимлик сувидан фойдаланиш режимини ташкил қилиш мақсадида ўқувчилар / ходимларга индивидуал шиша идишлардан фойдаланишга рухсат берилади. Уч соатдан кўп сақланмаслик шарти билан қайнатилган ичимлик сувидан фойдаланишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Мактаб очилишидан аввал санитария-гигиена тадбирлари санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланган тартибда ташкил этилади (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган дезинфекциялаш воситаларининг 1% эритмаларидан фойдаланган ҳолда мактаб биноси ва ҳудудини умумий тозалаш ва зарарсизлантириш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Сув, совун, тозалаш воситаларидан фойдаланган ҳолда барча хоналарни ҳар куни 4 маротаба тозалаш (3-илова), 3 маротаба сув, совун ва ювувчи воситалар ёрдамида намли тозалаш ва 1 маротаба меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, фойдаланишга рухсат берилган дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда тозалаш ишлари ташкил этилади. Дезинфекцияли эритмалар ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларига биноан эритма тайёрланган санаси кўрсатилган идишларда тайёрланади. Дезинфекциялаш ва ювиш воситалари ва уларнинг эритмалари ўқувчилардан пана жойда сақланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6. Умумий тозалаш ишлари ҳафтасига камида бир марта амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.7. Биноларни тозалаш очиқ деразалар ёки дарчалар ёрдамида амалга оширилади. Тез-тез ифлосланадиган юзалар (эшик тутқичлари, шкафлар, дераза токчалари, электр ўчиргичлар, синф жиҳозлари ва бошқалар) ва чанг тўпланадиган жойлар (хона бурчаклари ва мебел ости, радиаторлар, ёритиш мосламалари, вентиляция панжаралари ва бошқалар) яхшилаб ювилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.8. Мактаб очилишидан аввал ўғил ва қиз болалар учун алоҳида ҳожатхона ташкил этилиши шарт. Ҳожатхоналарда қўл ювиш ва қуритиш воситалари. ахлат қутилари ўрнатилади. Совун ва/ёки антисептик воситалар билан доимий равишда таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.8.1. Санитария-техник ускуналари кунига 2 марта зарарсизлантирилиши зарур. Ҳожатхона жиҳозлари мувофиқлик сертификати бўлган шёткалар ва ювиш воситалари билан, тозалаш ва дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда тозаланади. Тозалаш шёткаси ҳар куни 1% дезинфекцияловчи эритма ёрдамида тозаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.8.2. Канализация тизими мавжуд бўлмаган қишлоқ жойларидаги мактаб бинолари маҳаллий тозалаш иншоотлари ўрнатилиши (люфтклозет каби) шарти билан ички канализация тизимларига уланади. Ташқарида жойлашган ҳожатхоналар ўрнатишга рухсат берилади. Ташқаридаги ҳожатхоналар ҳам кунига 2 марта дезинфекция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.8.3. Ҳожатхонани тозалаш воситалари (латта. челак. чўтка) ёрқин ранг билан белгиланиб, махсус ёки алоҳида жойда сақланиши талаб этилади. Қўлланилган барча тозалаш воситалари иссиқ сув ва ювиш воситалари ёрдамида ювилади ва қуритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Шахсий ҳимоя воситалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Мактабга ташриф буюрган хар бир ходим / ўқувчи ниқоб / респираторда бўлиши шарт, уларни ниқоб / респираторсиз мактабга киришига рухсат берилмайди. Бунда, ниқоб камида ҳар 3 соатда, респираторлар камида хар 8 соатда ўзгартирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2 Барча ходимлар мактаб очилишидан аввал ШХВдан фойдаланиш ва уларни утилизация қилиш бўйича хабардор қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3. Коридорларда ва ўқув хоналарида ШҲВдан тўғри фойдаланиш тўғрисида график маълумотлар ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Вентиляция тизимига бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1. Ўқув хоналари танаффус вақтида, дам олиш ва йўлаклар эса — дарс пайтида шамоллатилади. Иссиқ мавсумда машғулотлар ойна / дарчалар очиқ ҳолатда ўтказилиши шарт. Машғулотлар бошланишидан аввал ва улар тугаганидан сўнг синфларни тўлиқ шамоллатиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-жадвал
Ташқи ҳаво ҳарорати паст бўлган ҳолатда хоналарни шамоллатиш бўйича тавсия этилган давомийлиги
Т/р
Ташки ҳаво ҳарорати, °C
Хонани шамоллатиш давомийлиги, дақ.
Кичик танаффусда
катта ва сменалар ўртасидаги танаффусларда
1.
от +10 до +6
4 — 10
25 — 35
2.
от +5 до 0
3 — 7
20 — 30
3.
от 0 до -5
2 — 5
15 — 25
4.
от -5 до -10
1 — 3
10 — 15
5.
-10 дан паст
1 — 1,5
5 — 10
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.2. Йилнинг иссиқ мавсумида жисмоний тарбия дарслари ва спорт секциялари спорт залининг ташқарисидаги спорт майдончаларида. ноқулай об-ҳаво шароитларида эса ҳаво яхши айланадиган спорт залларида ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Мактаб-интернатлари қошидаги ётоқхоналарда ишларни ташкиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.1. Ётоқхонага кириш / чиқиш жойида ҳар бир одам сонига суткасига 20 мл ҳисобида ўқувчилар / ходимларнинг кўлларини тозалаш учун таркибида спирт бўлган антисептик солинган диспенсерлар ўрнатилиши кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2. Ётоқхонада яшовчилар яшаш хоналарида 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.4. Ётоқхонадаги барча асосий ва ёрдамчи хоналари кунига 3 марта дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланиб намли тозаланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.5. Маиший чиқиндиларни йиғиш контейнерларини (бир марта ишлатиладиган ниқоблар ва қўлқопларни тўплаш идишлари хам) дезинфекциялаш 65°С ҳароратли иссиқ сув ва дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.6. Хоналарни қишда очиқ ойна / дарча орқали, ёзда эса дераза орқали 20 — 30 дақиқа шамоллатиш зарур. Хоналар ўқувчилар бўлмаганда. тозалаш вақтида ва уйқудан аввал вентиляция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.7. Юмшоқ жиҳозлар (матрас, ёстиқ, чойшаб, кўрпа-тўшак ва бошқалар) ҳар бир ётоқхонада қолувчига алоҳида ажратилиши талаб этилиб, уларни қайта ювиб, дезинфекция қилмасдан бошқаларга бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.8. Чойшабларни (2 та чойшаб, 2 та сочиқ) алмаштириш эҳтиёжга қараб амалга оширилади, аммо 7 кун ичида камида 1 марта алмаштирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.9. Ётоқхона яқинидаги ҳудудлар тоза бўлиши ва кунига камида бир марта дезинфекциялаш воситаси билан иш,лов берилиши талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.10. Мактаб интернат ётоқхонасида санитария-гигиена ва эпидемияга қарши талабларга риоя қилиш учун жавобгарлик ушбу ётоқхона комендантига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Муассасанинг хавфсиз ишлашини таъминлаш чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.1. Ўрта таълим муассасаларида амалдаги СанҚваМ 0341-16-сонли «Умумтаълим мактабларида таълим олиш шароити ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблар ва 0372-20-сонли «COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланилиши шароитида давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолияти ташкил қилиш тўғрисида»ги санитария қоида ва меъёрлари асосида шароитлар яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Карантин давридаги инструктаж журнали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сана
Гуруҳ
Исми
Лавозими
Имзо
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Эрталабки фильтрлаш» журналининг шакли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш