ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамиятининг талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларидан операцияларни амалга ошириш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомНИ тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 22 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1790-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2008 йил 10 мартдаги 22, 301-В, 10-8/719-сон «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамиятининг талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларидан операцияларни амалга ошириш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор (рўйхат рақами 1790, 2008 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 16-сон, 120-модда);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 13 июндаги 58, 12/7, 27-мх-сон «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамиятининг талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларидан операцияларни амалга ошириш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1790-1, 2013 йил 21 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 25-сон, 329-модда).
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 11 сентябрь,
41-сон
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. САДИКОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 9 сентябрь,
209-МН-сон
Марказий банк раиси М.Б. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 11 сентябрь,
21/4-сон
Келишилган:
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. ХУСАНОВ
2020 йил 10 сентябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2020 й., 10/20/1790-2/1311-сон)