Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илғор халқаро тажриба асосида давлат қарзига ўз вақтида, тўлиқ ва кафолатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси (кейинги ўринларда — Кафолат жамғармаси) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ҳамда улардан фойдаланиш йўналишларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар бўйича қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар ўз қарз тўловларини вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган ҳолатларда мазкур қарздорликни қарздор ташкилотлардан ундириш шарти билан Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафолат жамғармасининг бўш турган маблағларини вақтинча депозитга жойлаштириш, чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш ҳамда юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция қилиш орқали самарали бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафолат жамғармаси маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар бўйича қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар ўз қарз тўловларини вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган ҳолатларда мазкур қарздорлик, биринчи навбатда Кафолат жамғармаси маблағлари, Кафолат жамғармаси маблағлари етарли бўлмаган тақдирда эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафолат жамғармаси маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланган қарздорлик, ҳисобланган пеня ва жарима тўловлари қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар томонидан мос равишда Кафолат жамғармаси ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар бўйича қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили кейинги молия йили учун шакллантириладиган бизнес режа ёки харажатлар сметаларида қарз тўловлари билан боғлиқ харажатларни мажбурий равишда назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарзларни ўз вақтида тўлаш мақсадида қўшимча даромад манбаларини аниқлаштириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 15 ноябрга қадар ушбу қарор мазмунидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 21 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
573-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 573-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги (кейинги ўринларда — Ғазначилик) ҳузуридаги Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси (кейинги ўринларда — Кафолат жамғармаси) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кафолат жамғармаси давлат қарзига ўз вақтида, тўлиқ ва кафолатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафолат жамғармаси даромадлари ва харажатлари Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кафолат жамғармаси юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари миллий ва чет эл валютасида шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат қарзи ҳисобига молиялаштириладиган дастурлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Молия вазирлиги) томонидан суверен халқаро облигациялар чиқариш, бюджетни қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга ошириш ва бошқа дастурларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат қарзи ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳалар давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва ушбу қарз уларнинг ўз маблағлари ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланиши назарда тутилган лойиҳаларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари учун тўловлар (кейинги ўринларда — тақдирлаш пули) қарзнинг қолдиқ суммасига (қарзни қоплаш жадвалига мувофиқ) камида йиллик 0,5 фоиз миқдорида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлаш манбаи Давлат бюджети маблағлари бўлган кредитлар бўйича тақдирлаш пули ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдирлаш пули жалб этиладиган кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ фоизлар тўланадиган тегишли саналарда «Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси» АЖ савдо майдончаси сессияларида белгиланган жорий курс бўйича тенг миқдорда сўмда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдирлаш пулини тўлаш уч банк иш кунидан ортиқ муддат мобайнида кечиктирилган тақдирда, қарз олувчилар томонидан муддати ўтказиб юборилган суммага қўшимча равишда ҳар бир кечиктирилган кун учyн муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўланади, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси қарз суммасининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси номидан чет эл валютасида жалб қилинган кредитларни (қарзларни) қайтадан кредитлашда кредит (қарз) бўйича хизмат кўрсатиш юзасидан эҳтимолдаги таваккалчиликларни қоплаш мақсадида фойдаланиш учун қайта кредитланадиган битимларда Молия вазирлиги томонидан жалб қилинаётган кредит (қарз) ставкасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда Ўзбекистон Республикаси маржаси (кейинги ўринларда — маржа) белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлаш манбаи Давлат бюджети маблағлари бўлган қайта кредитланадиган битимларда маржа белгиланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ тақдирлаш пули ва (ёки) маржадан тўлиқ ёки қисман озод қилиш бўйича имтиёз берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар Кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жалб этиладиган кредитлар (қарзлар) бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари берилганлиги учун ундириладиган тақдирлаш пули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси номидан чет эл валютасида жалб қилинадиган ва шу валютада кайта кредитланадиган битимлардаги кредит (қарз) бўйича қарздорлик тўлиқ тўланган тақдирда, кредит (қарз) бўйича Ўзбекистон Республикаси маржасининг фойдаланилмай қолган суммасига тенг миқдорда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ўтказиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси номидан чет эл валютасида жалб қилинадиган ва миллий валюта, шунингдек, чет эл валютасида қайта кредитланадиган битимлар бўйича тўлов муддатларининг талаблари тўлиқ бажарилмаганда муддати ўтган қарздорликлар (асосий қарз, фоиз, маржа ва бошқа тўловлар) юзасидан ҳисобланган ва тўланган (ундирилган) пенялар (шу билан биргаликда жарималар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси номидан тузиладиган барча турдаги ҳалқаро ва маҳаллий қарз битимларида, қайта кредитлаш битимларида, Молия вазирлиги томонидан чет эл валютасида маблағларни депозитга қўйиш, ссуда ва кредит линияларини ажратиш ҳамда Молия вазирлиги олдидаги бошқа мажбуриятлар бўйича шартномаларда белгиланган молиявий шартлар ва талабларнинг (ковенантлар) бузилиши ҳолатлари аниқланганда ундириладиган тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ўзбекистон Республикаси номидан хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси номидан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки улар ваколат берган орган томонидан чет эл валютасида жалб қилинадиган ёки миллий валютада қайта кредитланадиган битимларда кредитларнинг фоиз тўловлари ўртасидаги ижобий фарқдан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Молия вазирлигида вақтинча бўш турган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган қарзларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига белгиланган тартибда депозитга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига белгиланган тартибда депозитга жойлаштиришдан олинадиган фоиз тўловлари ўртасидаги ижобий фарқ бўйича даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) қайта кредитлаш шартномаларига асосан қарздорлар томонидан қайтарилган маблағларнинг давлат ташқи қарзи тўловларидан ортиб қолган қисмини келгусида давлат ташқи қарзи тўловлари учун захира сифатида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига белгиланган тартибда депозитга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) Кафолат жамғармасининг вақтинча бўш турган миллий ва чет эл валютасидаги маблағларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига белгиланган тартибда депозитга жойлаштиришдан ҳамда юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция қилишдан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушадиган Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағларни депозитга жойлаштириш, кредит линияси очиш ва бюджет ссудасини ажратишдан фоиз тарзида тўланадиган даромадлардан олинган фойда солиғи миқдорида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадларини ушбу суммага камайтирган ҳолда ўтказиладиган ажратмалар;
(9-банднинг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушадиган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг (норуда фойдали қазилмалардан ташқари) прогноздан орттириб бажарилган қисмининг 50 фоизи миқдорида, лекин йиллик жами 150 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратмалар;
(9-банднинг «л» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолибидан ёки тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчисидан ундириладиган бир марталик тўловларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 509-сонли қарорига асосан «н» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/509/0784-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Кафолат жамғармаси маблағларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кафолат жамғармаси маблағларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қарздор ташкилотлар давлат қарзи бўйича тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган ҳолатларда қарздор ташкилотлар томонидан қайта қоплаш шарти билан қарз тўловларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси номидан чет эл валютасида жалб қилинган давлат ташқи қарз маблағларини миллий валюта ҳамда чет эл валютасида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш натижасида юзага келадиган валюта курси хатарларининг олдини олиш учун. Бунда чет эл валютасида жалб қилинган ва миллий валюта ҳамда чет эл валютасида берилган кредитларнинг фоиз тўловлари ўртасидаги ижобий фарқ Кафолат жамғармасида жамланади ва валюта курси ўзгариши таъсирида юзага келадиган тафовутлар ушбу маблағлар ҳисобига қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) давлат шеригининг айби билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим доирасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича юзага келган зарарларни қоплаш;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 509-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/509/0784-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кафолат жамғармаси маблағларидан мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Кафолат жамғармаси маблағларини бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар бўйича қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар ўз қарз тўловларини вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган ҳолатларда мазкур қарздорлик, биринчи навбатда, Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига, Кафолат жамғармаси маблағлари етмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кафолат жамғармасининг жорий молия йилида фойдаланилмаган маблағлари молия йили охирида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилларда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига давлат ташқи қарзи учун амалга оширилган тўловдан сўнг бир банк иш куни мобайнида Ғазначилик томонидан қарздор ташкилот(лар)га амалга оширилган тўлов ва қарзларни қайтариш бўйича хабарнома жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Молия вазирлиги билан қарздор ташкилот ўртасида тузилган қайта кредитлаш шартномаларида бошқа муддат белгиланмаган бўлса, қарздор ташкилотнинг қарздорлиги Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига тўланган кундан бошлаб Молия вазирлиги томонидан қарздор ташкилотнинг асосий банк ҳисобварақларига инкассо топшириқномалари қўйилади. Инкассо топшириқномалари қонун ҳужжатлари талаблари асосида бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги амалдаги қарздор ташкилотларнинг қарздорлигини маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадлари ёки бошқа шерик қарздорлар маблағлари ҳисобига ундириб олиш бўйича қонун ҳужжатлари доирасида чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор ташкилотлардан тўловлар 30 календарь кун давомида тўлиқ қайтарилмаган тақдирда, мазкур тўланмаган қарздорлик ва унга ҳисобланган пенялар ҳамда қўлланилган жарималар суд тартибида ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қарздор ташкилотларнинг қарздорлиги Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига тўланишидан қатьи назар, қарздор ташкилотнинг қайта кредитлаш шартномаларига мувофиқ Молия вазирлиги олдидаги мажбуриятлари ўз кучида қолади ҳамда ўз вақтида қопланмаган муддати ўтган қарздорликлар учун шартнома шартлари бўйича пенялар ва жарималар қўлланиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Кафолат жамғармаси маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб ва ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш ҳисоби Ғазначилик томонидан юритилади ва чораклик, ярим йиллик ҳамда йиллик ҳисоботлар тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ғазначилик Кафолат жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни Молия вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 573-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗГАРТИРИШЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 7-сон қарори билан тасдиқланган Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилганлиги учун тўлов ундириш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича қарз олувчилардан (субқарз олувчилардан) тушадиган тақдирлаш пули Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги Кафолат жамғармаси даромадларини шакллантириш манбалари сифатида ҳисобга олинади ва Кафолат жамғармасининг чет эл ва миллий валютадаги очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«8. Қарз олувчилар (субқарз олувчилар) томонидан тўланган тақдирлаш пули қайтарилмайди ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги Кафолат жамғармаси тасарруфида қолади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 27 ва 30-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши» лойиҳаси доирасида Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларини, шу жумладан, устама ҳақи қайтарилиши СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/Р
Кўрсаткичлар номи
Қарзнинг қайтарилиши
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига
Иштирок этувчи тижорат банклари маблағлари ҳисобига
(Қишлоқ қурилиш банк билан тузилган Ислом тараққиёт банки молиявий маблағларига хизмат кўрсатиш ва қайтариш ҳақидаги шартномага асосан асосий қарз ва фоизлар бўйича тушумлар ҳисобига)
1.
Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган маблағлар, шу жумладан, устама ҳақи харажатлари
100%
Қарзни қайтаришда вужудга келадиган валюта курсинининг ўзгариши билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, устама ҳақи харажатлари
100%
2.
Сув таъминоти ва кириш автомобиль йўллари қурилиши учун сарфланган молиялаштириш харажатлари, шу жумладан, устама ҳақи харажатлари
100%
3.
Лойиҳани амалга ошириш бўлимини молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, устама ҳақи харажатлари
100%
».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида» 2018 йил 6 февралдаги 79-сон қарорига илованинг 4 ва 5-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.