Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМЛАРИНИ БЕРИШ ВА ҚЎЛЛАШ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 480-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасида солиқ тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш, солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 1997 йил 1 апрелдан бошлаб солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизимини жорий этсин.
2. Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисидаги низом тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига 1997 йил 1 апрелгача солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини банк ҳужжатларининг барча шаклларига мажбурий киритиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 11 март,
130-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 130-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Солиқлар тўлиқ тўланишини ва махсус жамғармаларга маблағлар ажратилишини ҳамда ҳам солиқ органларининг, ҳам солиқ тўловчиларнинг давлатнинг иқтисодий манфаатлари ва мулкий ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг барча вазирликлари, идоралари, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, банк муассасалари ҳамда бошқа муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи солиқ тўловчиларни кодлаштиришнинг ягона тизимини шакллантириш ушбу Низомни жорий этишнинг мақсади ҳисобланади.
2. Солиқ тўловчиларга идентификация рақамларини бериш қуйидагиларни таъминлашга қаратилган:
Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг идентификация рақамлари ягона реестрини шакллантириш;
солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни тартибга солиш;
солиқларнинг бюджетга тушишини ҳисобга олиш ва солиқ органларининг ўзаро ҳамкорлиги бўйича маълумотларни компьютерда ишлашни жорий этиш;
солиқ қонунчилигига риоя этилиши бўйича ахборотларнинг яхлитлиги ва ишончлилиги кўп томонлама текширилиши, назорат қилинишини ташкил этиш;
солиқ органлари билан давлат хокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари, банк муассасалари ва молиявий тусдаги, шунингдек, кўчар ва кўчмас мулк бўйича операцияларни амалга оширувчи бошқа ташкилотлар ўртасида ахборот айирбошлашни бирхиллаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган ўз вазифалари ва функцияларини бажаришда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида тадбиркорлик субъектларига — жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан ахборотлар алмашишни унификация қилиш;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда. 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
даромадларни, тўланган солиқларни ва хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, жисмоний шахслар томонидан ижтимоий ва бошқа суғурта бўйича давлат жамғармаларига тўловларни ҳисобга олишни бирхиллаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Идентификация рақами солиқ тўловчининг барча солиқ мажбуриятлари ва барча ижтимоий ҳуқуқлари бўйича ягона ҳисобланади, унинг давлат ҳокимияти ва назорат органлари билан давлат ижтимоий суғуртаси ҳамда бошқа суғурта жамғармаларидан тўловлар (маблағлар) олиш бўйича барча ўзаро муносабатларида қўлланади ва ўзгартирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Идентификация рақами бир марта берилади ва фақат юридик шахснинг тугатилиши, жисмоний шахснинг вафоти ёки бошқа мамлакатга кўчиб кетиши муносабати билан, ушбу воқеалар рўй бергандан кейин уч йил ўтгач, бекор қилиниши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 690-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Идентификация рақами солиқ тўловчиларга — юридик (жисмоний) шахсларга улар ўзлари жойлашган (яшайдиган) жойдаги давлат солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказиш шаклларини тўлдиргандан кейин берилади. Рўйхатдан ўтказиш шакллари маълумотлари давлат солиқ инспекциясида компьютерга ёзилади, электрон почта орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига берилади. Давлат солиқ қўмитасида идентификация рақамини беришда такрорга йўл қўймаслик мақсадида ҳар бир солиқ тўловчининг маълумотлари текширилади. Берилган идентификация рақами ёки уни бериш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда, электрон почта орқали давлат солиқ инспекциясига қайтарилади. Давлат солиқ қўмитасидан идентификация рақами берилгани тўғрисидаги маълумотлар олингач давлат солиқ инспекциясида солиқ тўловчиларга идентификация рақами берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
СТИР аниқ вақт режимида, янгидан ташкил этилаётган юридик шахсларга, шунингдек хорижий юридик шахсларни, хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни тадбиркорлик субъектлари сифатида давлат рўйхатидан ўтказишда ёки солиқ мажбуриятлари пайдо бўлганда давлат рўйхатидан ўтказишда берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда. 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Идентификация рақамини:
давлат солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказишга асос бўладиган рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда республика Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан ушбу ишларга вакил қилинган бошқа органлар томонидан (тадбиркорлик фаолияти, шунингдек, фаолиятнинг бошқа муайян турлари билан шуғулланиш учун) берилган лицензияларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
рухсат бериш тусидаги, шу жумладан «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасида кўрсатилган рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтгандан кейин бериладиган барча ҳужжатларда;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда. 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучга киради)
банк тўлов ҳужжатларининг электрон шаклларига;
давлат солиқ инспекциясига тақдим этиладиган ҳисобот ҳужжатларига;
давлат махсус жамғармаларидан ижтимоий нафақалар бериш бўйича рўйхатдан ўтказиш ва тўлов ҳужжатларига қўйиш мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилаётган хўжалик, фуқаролик-ҳуқуқий ва меҳнат шартнома (контракт)ларида, уларга иловаларда;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан битишувлар содир этилганлигини белгиловчи ёки тасдиқловчи ҳужжатларда, шу жумладан счёт-фактураларда ва транспорт ҳужжатларида;
хўжалик юритувчи субъектларда молиявий, мулкий ва қиймат ифодасига бўлган бошқа мажбуриятларнинг юзага келишини, шунингдек уларнинг чақирилганлигини белгиловчи ёки тасдиқловчи ҳужжатларда;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қиймат ифодасига эга бўлган мулк эгаси ҳуқуқи сотиб олинганлигини ва берилганлигини белгиловчи ва тасдиқловчи, шунингдек бундай ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 7 январда қабул қилинган 7-сон қарорига асосан олтинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
II. ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМЛАРИ БЕРИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН СУБЪЕКТЛАР
7. Идентификация рақами солиқ тўловчиларнинг қуйидаги тоифаларига берилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) юридик шахсларга;
б) қуйидаги тоифадаги жисмоний шахсларга (Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, кейинги ўринларда «фуқаролар» деб юритилади);
асосий яшаш жойи бўйича фуқароларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси резидентларига;
доимий яшаш жойига эга бўлмаган, бироқ солиқ мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пайдо бўлган фуқароларга.
(7-банднинг «а» ва «б» кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 7 январдаги 7-сон қарори таҳририда)
8. Солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинадиган фуқароларга қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролар; шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинча турганлар ҳам; Ўзбекистон Республикасида календарь йилда 183 кундан кўпроқ турган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар («Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, хорижий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ).
9. Солиқ мажбуриятлари деганда жисмоний ёки юридик шахсда даромад олиш манбаи мавжудлиги ёки солиқ солишининг бошқа объекти тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМИ ТУЗИЛИШИ
10. Солиқ тўловчининг идентификация рақами тўққизта рақамли белгидан иборатдир, дастлабки 8 рақам солиқ тўловчининг ўз рақами, охирги рақам эса назорат сонини ташкил этади.
Шундай қилиб, солиқ тўловчининг идентификация рақами тузилиши қуйидагича кўринишга эга бўлади:
Солиқ тўловчининг идентификация рақамини кодлаштириш учун серияли тартиб усулидан фойдаланади.
Бунда солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамлари барча тўплами солиқ тўловчиларнинг типларини аниқлаштирувчи икки туркумлаш гуруҳига: жисмоний ва юридик шахсларга ажратилган.
Ушбу мақсадларда қуйидаги кодлардан фойдаланилиши керак:
20000000Хдан 29999999Хгача — юридик шахслар учун;
40000000Хдан 79999999Хгача — жисмоний шахслар учун;
бунда Х-солиқ тўловчининг идентификация рақами сонлари изчиллиги тўғрилигини назорат қилувчи сон, ушбу сон Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида компьютер томонидан солиқ тўловчига идентификация рақами бериш жараёнида муайян алгоритм бўйича шакллантирилади.
Зарурат бўлганда, кодлаштириш тизими имкониятларини кенгайтириш мақсадида қуйидаги кодлар захира қилинган:
00000000Хдан 19999999Хгача;
30000000Хдан 39999999Хгача;
80000000Хдан 99999999Хгача.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Кодлаштиришнинг мазкур тузилиши ўзгармас ва универсал ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва уларни қўллаш тизимда фойдаланиши керак.
IV. ЮРИДИК ШАХС БЎЛГАН СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Солиқ тўловчиларга — юридик шахсларга солиқ тўловчининг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида улар туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказиш шаклини тўлдираётганда кўрсатилган солиқ тўловчининг маълумотлари асосида берилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда. 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучга киради)
13. Юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш у ташкил этилган жой бўйича солиқ инспекцияси томонидан фақат бир марта амалга оширилади.
14. Юридик шахсни солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказиш унинг томонидан ўзи ташкил этилган жойдаги давлат солиқ инспекциясида тўлдирилган рўйхатдан ўтказиш солиқ шакли маълумотлари асосида Давлат солиқ қўмитасида унга идентификация рақами берилгандан ҳамда унга ташкил этилган жой бўйича давлат солиқ инспекциясида солиқ органларида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилгандан ва идентификация рақами берилгандан кейин тугалланган ҳисобланади.
15. Қонунда назарда тутилган ҳолларда мустақил юридик шахс сифатида иш кўрувчи ҳамда алоҳида ҳисоб-китоб счётига эга бўлган ваколатхоналар ва филиалларни рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказиш маълумотларида бош корхонанинг идентификация рақами ҳам кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Солиқ тўловчи мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларга ўзининг идентификация рақамини аниқ ва равшан қўйиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларда идентификация рақамини аниқ ва тушунарли қилиб қайд этишлари шарт.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда. 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучга киради)
V. ЖИСМОНИЙ ШАХС БЎЛГАН СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи солиқ тўловчиларга — жисмоний шахсларга индентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида ушбу Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошига мувофиқ берилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда. 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучга киради)
18. Жисмоний шахсни рўйхатдан ўтказиш яшаш жойи бўйича давлат солиқ инспекциясида фақат бир марта амалга оширилади. Ҳар бир солиқ тўловчи фақат битта идентификация рақамига эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Жисмоний шахсни солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказиш унинг томонидан яшаш жойи бўйича давлат солиқ инспекциясида тўлдирилган рўйхатдан ўтказиш солиқ шакли асосида Давлат солиқ қўмитасида унга идентификация рақами берилгандан кейин тугалланган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Солиқ тўловчи мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларга ўзининг идентификация рақамини аниқ ва равшан қўйиши шарт.
21. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ўз паспортидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда давлат солиқ инспекциясида асосий рўйхатдан ўтказиш маълумотлари ўзгаришини ҳисобга олишнинг рўйхатдан ўтказиш шаклларини тўлдирадилар, бошқа солиқ тўловчиларга — жисмоний шахсларга ушбу шакллар уйма-уй юриб тўлдирилади.
22. Жисмоний шахс бўлган солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш эски намунадаги паспортга эга бўлган фуқаролар учун ҳам, янги намунадаги паспортга эга бўлган фуқаролар учун ҳам амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтказиш учун солиқ органларига, ижтимоий имтиёзларга эга бўлганлар учун эса — ижтимоий суғурта органларига ўз вақтида келмасликлари, шунингдек, мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган барча ҳужжатларда декларация тўлдиришда идентификация рақамининг нотўғри ва ноаниқ кўрсатилиши ҳисобга олиш ҳужжатларини бузиб кўрсатишга тенглаштирилади ва қонунда назарда тутилган тартибда жавобгарликка олиб келади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда. 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 3-сон, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 690-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.10.2018 й., 09/18/823/2046-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)