26.08.2020 йилдаги 125-Қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозорлар ва савдо комплексларида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари учун ижара ва умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ойлик тўловларни ҳисоблаш ва ундиришни пандемия даврида вақтинча тўхтатиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1326-сон қарори, вилоят Молия бош бошқармасининг 2020 йил 20 июлдаги (01/02-38/1011-сон) ва Давлат солиқ бошқармасининг 2020 йил 22 июлдаги (20/2-14608-сон) мурожаатлари ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж. Ураков) нинг 2020 йил 20 июлдаги (696/01-30-сон) билдиргиси мувофиқ, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 35-моддасига асосланиб, қарор қиламан :
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж. Ураков), вилоят Молия бош бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Бозорлар ва савдо комплекслари уюшмасининг пандемия даврида фаолиятига рухсат берилмаган савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари учун ижара ва кўрсатиладиган хизматлар бўйича ойлик тўловларни вақтинчалик тўхтатиш ҳақидаги таклифлари маъқуллинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 25 февралдаги «Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 22-Қ-сон қарорининг 2-иловаси (бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан бино, иншоотларни ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари) га мувофиқ ундириш, инқирозга қарши курашиш Республика комиссиясининг, вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятига рухсат берилгунга қадар амал қилиши тўхтатиб турилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати-матбуот котиби (М. Мирзаев) мазкур қарорни «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расман расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж. Ураков зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Э. ТУРДИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд в.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 26 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125-Қ-сон