17.01.2020 йилдаги 29-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳардаги Узумзор маҳалла фуқаролар йиғини Сойбўйи кўчасидаги «Сой Шаббодаси» чойхонасининг олдига 3.27 «Тўхташ тақиқланади» йўл белгисини ўрнатишга рухсат бериш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марғилон шаҳар Узумзор маҳалла фуқаролар йиғини Сойбўйи кўчасидаги «Сой Шаббодаси» чойхонасининг олдига 3.27 «Тўхташ тақиқланади» йўл белгисини ўрнатиш ҳақидаги Марғилон шаҳар Ички ишлар бўлимининг 2019 йил 15 ноябрь кунги 416-сонли мурожаатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 йил, 40-сон, 410-модда), Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 — 25-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда), Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 348-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 йил, 15-сон, 197-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 370-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикасининг ҲҚТ 2015 йил, 12-сон, 109-модда) асосан, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Марғилон шаҳар Ички ишлар бўлимининг 2019 йил 15 ноябрь кунги 416-сонли мурожаати қаноатлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шаҳарнинг Узумзор маҳалла фуқаролар йиғини Сойбўйи кўчасидаги «Сой Шаббодаси» номли чойхона олдидан ўтган ички автомобиль йўлида транспорт воситаларини тартибсиз жойлашишларини олдини олиш мақсадида таъқиқловчи 3.27 «Тўхташ тақиқланади» йўл белгисини ўрнатишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марғилон шаҳар йўллардан фойдаланиш тармоғи бошлиғи Н. Мирзаевга ва шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи А. Ўринбоевга юқорида кўрсатилган манзилда белгиланган йўл белгисини ўрнатиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марғилон шаҳар Ички ишлар бўлими (Б. Наджимитдинов)га ушбу кўчада ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг мазкур йўл белгисига қатъий риоя қилишини ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматлари раҳбари (А. Мансуров), девонхона мудири (Г. Хаджаева) га ушбу қарорни «Марғилон Ҳақиқати» рўзномасига нашр этилишини, шаҳар ҳокимлигининг веб сайтига жойлаштирилишини ҳамда қоғоз ва электрон шаклда бир кунлик муддатда давлат ҳисобига олиш мақсадида шаҳар адлия бўлимига ва тегишли ташкилот раҳбарларига етказилишини ташкиллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Р. Пирматов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳар ҳокими: М. УБАЙДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марғилон ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 17 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-сон