05.06.2020 йилдаги 288-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти Қўштепа тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳудудидаги 4К864 «Марғилон темир йўл станцияси — Қумтепа қ. — Қорақушчи қ. — Охунбобоев темир йўл станцияси», 4К858 «Марғилон ш. — Ўроқболға қ. — А 373 автойўли, 4Н909 «Пахтакор қ. — Ўроқболға қ. — Оқбуйра қ.», 4Н859 а) «Бадиш қишлоғига (1 км)», 4Н 859 б) «Файзиобод қишлоғига (5 км) », 4К853 «Шаҳартепа қ. — Янгихаёт қ.» ҳамда 4Р147 «Марғилон ш. — Риштон ш. — Ўқчи қ. — Каримдевона қ. — Конибодом ш.» автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини тартибга солиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-348-сонли янги таҳрирдаги Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрдаги «Автомобиль йўллар тўғрисида»ги ЎРҚ-117-сонли Қонунининг 7-моддасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 169-сонли қарорига ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қўштепа туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 2020 йил 4 май кунги 67-сонли ҳамда туман Ички ишлар бўлимининг 2020 йил 6 май кунги 40/1341-сонли хати инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи (С. Абдуллаев) ва туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Ш. Умурзақов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4К864 «Марғилон темир йўл станцияси — Қумтепа қ. — Қорақушчи қ. — Охунбобоев темир йўл станцияси», 4К858 «Марғилон ш. — Ўроқболға қ. — А373 автойўли», 4Н909 «Пахтакор қ. — Ўроқболға қ. — Оқбуйра қ.», 4Н859 а) «Бадиш қишлоғига (1 км)», 4Н 859 б) «Файзиобод қишлоғига (5 км)», 4К853 «Шаҳартепа қ. — Янгихаёт қ.» автомобил йўлларида мавжуд асфалть қопламалар ҳолатини соз ҳолда сақлаш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таьминлаш мақсадида белгиланган тартибда 3.12 «Ўққа тушадиган оғирлик чекланган» 8 тс ҳамда 1.31 «Сунъий нотеккислик» йўл белгиларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4Р147 «Марғилон ш. — Риштон ш. — Ўқчи қ. — Каримдевона қ. — Конибодом ш.» автомобил йўлининг 3,5 — 5,5 км оралиғига ҳаракат хавфсизлигини таьминлаш мақсадида белгиланган тартибда 5.5 «Бир томонлама ҳаракат» ҳамда 7.5.7 «Амал қилиш вақти» йўл белгиларини ўрнатиш ва ушбу йўналишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимлиги матбуот котиби (Ё. Қосимова)га, мазкур қарорни «Истиқбол йўли» газетасида эълон қилиш ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қарор оммавий ахборот воситаларида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б. Қурбонов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокими И. НОВИКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўштепа т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 5 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
288-сон