Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018 04.11.1996 йилдаги 377-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018
Ҳужжат 20.03.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДА ДАВЛАТ ДОН ИНСПЕКЦИЯСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада дон етиштиришнинг кўпайганлиги, уни сақлаш ва қайта ишлашнинг моддий-техник базаси кенгайганлиги муносабати билан, шунингдек ғалладан оқилона фойдаланиш ҳамда мамлакат ичкарисида харид қилишда ва импорт бўйича олиб келишда унинг сифати устидан тегишли давлат назоратини ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясининг Республика Давлат дон инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси («Ўздавдонинспекция») ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, «Ўздавдонинспекция», унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий органлари, минтақавий лабораториялари ва марказий лаборатория Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясининг ягона тизимини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини ошириш масалалари бўйича давлат сиёсатини шакллантириш учун таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, дон қабул қилиш ва донни қайта ишлаш корхоналарида дондан белгиланган мақсадларда оқилона фойдаланишни назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотларига, шунингдек уларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт-импорт операцияларида уларнинг сифатини синаш усулларига белгиланган давлат стандартлари, техник шартлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, дон етиштириш, дон қабул қилиш ва уни қайта ишлаш корхоналарида дон ҳамда уни қайта ишлаш маҳсулотларини сифатли сақлаш ва нобудгарчилигини қисқартириш таъминланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид қилинадиган дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини мажбурий давлат назоратидан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон етиштириш ва донни сақлаш ҳамда қайта ишлаш корхоналарига донни ўриб-йиғиб олиш, тозалаш, қуритиш, ишлов бериш, қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича меъёрий-техник ҳужжатларни, илғор технологияларни жорий этиш масалалари борасида услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, «Ўздавдонинспекция»ни Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавдонинспекция»га бошлиқнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавдонинспекция» ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмиталари учун белгиланган Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси тўғрисида Низом ва унинг тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат дон инспекциясининг штатлари сони ҳудудий органлар ходимлари билан биргаликда — 65 нафар шу жумладан марказий аппаратда — 11 нафар (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўздавдонинспекция» «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси ва «Ўздавстандарт» маркази билан биргаликда бир ой муддатда меъёрий ҳужжатларни ва донни сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўздавдонинспекция» «Ўздавстандарт» маркази билан биргаликда 3 ой муддатда «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясининг барча корхоналарида ишлаб чиқариш-технология лабораторияларининг зарур приборлар, асбоб-ускуналар ва инвентарлар билан бутланганлигини, шунингдек аттестация гувоҳномаларининг мавжудлигини текширишдан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда «Ўздавстандарт» марказига донга амалдаги давлат стандартларини қайта кўриб чиқиш ёки ўзгартириш тўғрисида бир ой муддатда таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки, «Ўздавдонинспекция» аппарати ва унинг ҳудудий органлари жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш республика бюджети ва хўжалик фаолиятидан тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика бюджетида «Ўздавдонинспекция» харажатлари, шунингдек унинг минтақавий лабораторияларини зарур инвентарлар, приборлар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга ажратиладиган зарур маблағларни белгиланган тартибда назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси аппарати вақтинча Лоҳутий кўчаси, 36-уйдаги бинога жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ўздавдонинспекция»ни унинг марказий лабораторияси билан жойлаштириш учун 2 ой муддатда бино ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳудудий органлар ва минтақавий лабораторияларни жойлаштириш учун тегишли бинолар ажратсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги «Ўздавдонинспекция»ни ва унинг ҳудудий органларини телефон ва телекс алоқаси, шу жумладан марказий аппарат раҳбарлари учун ҳукумат АТСи алоқаси билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси Республика Давлат дон инспекцияси балансида бўлган асбоб-ускуналар, инвентарь ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясига текин берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясига хизмат кўрсатиш учун 3 та енгил автомобиль ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўздавдонинспекция»га 3 та енгил автомобиль харажатлари учун лимит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Республика Давлат дон инспекцияси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 20 июндаги 311-сон қарорига 1-иловадан чиқарилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Ғ. Обидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 4 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
377-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
4 ноябрдаги 377-coн қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси («Ўздавдонинспекция») дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари, мой олинадиган экинлар уруғлари, озуқа ишлаб чиқариш хом ашёси ва омихта ем (дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари) сифати, сақланиши ва улардан оқилона фойдаланиш устидан назоратни амалга оширувчи давлат органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўздавдонинспекция» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларга ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга, давлат стандартларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўздавдонинспекция», унинг ҳудудий органлари, марказий ва минтақавий лабораториялари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясининг ягона тизимини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўздавдонинспекция» ўз фаолиятини бевосита, шунингдек ўз ҳудудий органлари, марказий ва минтақавий лабораториялари орқали амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар «Ўздавдонинспекция»нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини ошириш масалалари бўйича давлат сиёсатини шакллантириш учун таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, дон қабул қилиш ва донни қайта ишлаш корхоналарида дондан белгиланган мақсадда оқилона фойдаланишни назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
донга ва донни қайта ишлаш маҳсулотларига қўйиладиган давлат стандартлари, техник шартлар талабларига, шунингдек қабул қилишда, сақлашда, қайта ишлашда ва экспорт-импорт операцияларида уларнинг сифатини синаш усулларига риоя қилинишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, дон етиштирувчи, дон қабул қилувчи ва қайта ишловчи корхоналарда дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатли сақланиши ва уларнинг нобудгарчилиги камайиши таъминланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меъёрий-техник ҳужжатларни, дон ҳосилини йиғиштириш, тозалаш, қуритиш, ишлов бериш, қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлашнинг илғор технологияларини жорий этиш масалалари юзасидан дон етиштирувчиларга ва донни сақловчи ва қайта ишловчи корхоналарга услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўздавдонинспекция» кўрсатиб ўтилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифати масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 20 мартдаги 137-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 6-сон, 32-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини қабул қилиш, жойлаштириш, ишлов бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш бўйича йўриқномалар, технологик жараёнларни олиб бориш қоидалари, транспортда ташиш ва сақлаш чоғида дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг табиий камайиши меъёрларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон, донни қайта ишлаш маҳсулотлари, дон ва мойли экинлар уруғлари сифати бўйича меъёрий ҳужжатларни ва вақтинчалик меъёрларни ишлаб чиқишда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини қабул қилиш, жойлаштириш, ишлов бериш, сақлаш, қайта ишлашда уларнинг сақланишини таъминлаш ва улардан оқилона фойдаланиш, дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш; дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш билан боғлиқ технология жараёнларини юритиш; транспортда ташиш ва сақлаш чоғида дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг табиий камайиши нормаларини белгилаш масалалари бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош давлат дон инспекторлари ишини тартибга солувчи йўриқнома берувчи қоидаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
(6-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 20 мартдаги 137-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида, шунингдек, экспорт-импорт операциялари чоғида ўз ваколати доирасида, пайдо бўлувчи дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифати бўйича низоли масалаларни ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифати тўғрисидаги сертификатлар шаклларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда уларни бош давлат дон инспекторлари томонидан расмийлаштириш қоидаларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига биноан озиқ-овқат балансини тузишда қатнашади, импорт бўйича харид қилиш мўлжалланаётган доннинг сифати бўйича таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари ҳамда уларнинг вилоят органлари билан дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифати, сақланиши ва уларнинг давлат ресурсларига етказиб берилиши масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш давлат дастурларини тайёрлашда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўздонмаҳсулот» давлат-акционерлик корпорацияси билан биргаликда дон, мойли экинлар ва маккажўхори навлари ва дурагайларини минтақалаштириш рўйхатларини, шунингдек ушбу экинларнинг энг қимматли навлари ва дурагайлари рўйхатларини кўриб чиқишда ва тасдиқлашда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ресурсларидаги донни сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг доннинг сифати, сақланиши ва ундан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича ҳисоботларини эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини баҳолаш усуллари ва воситаларини ишлаб чиқишни амалга оширувчи илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавдонинспекция» органлари учун кадрлар тайёрлаш, уларнинг касб бўйича тайёргарлигини ошириш ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавдонинспекция» тизими ходимларининг меҳнат шароитларини, моддий ва ижтимоий-маиший таъминотини яхшилаш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифати масалалари бўйича халқаро ҳамкорликда белгиланган тартибда қатнашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўздавдонинспекция» ўз ҳудудий органлари, марказий ва минтақавий лабораториялари орқали қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналарда доннинг, донни қайта ишлаш маҳсулотларининг, донли ва мойли экинлар уруғлари сифатини, сақланишини ва улардан оқилона фойдаланишни назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон қабул қилиш ва донни қайта ишлаш корхоналари томонидан дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини зарур тартибда жойлаштириш, ишлов бериш, қайта ишлаш, сотиш таъминланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини миқдор ва сифат бўйича ҳисобга олишнинг тўғрилиги, сифатни яхшилаш ҳисобига уларнинг камайишини ҳисобдан чиқаришнинг асосланганлигини ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарда сақлаш чоғида табиий камайиш меъёрлари қўлланилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ресурсларидаги доннинг сифати ёмонлашиши ва нобудгарчилиги ҳолатлари ва сабабларини текшириш, зарурат бўлганда уларни бартараф этишга доир кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид қилиш чоғида, вилоятлараро ташишларда донни мажбурий давлат инспекциясидан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар учун мажбурий бўлган хулосалар берган ҳолда дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг низоли партиялари сифати бўйича текширишлар ўтказиш. «Ўздавдонинспекция»нинг хулосаси узил-кесил ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон қабул қилиш ва донни қайта ишлаш корхоналари билан биргаликда давлат ресурсларига харид қилинадиган янги ҳосил донининг сифатини ҳар йили текшириш, унинг технологик тавсифномаларини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, ҳокимликларни дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг қониқарсиз сақланиши ва фойдаланилиши тўғрисида хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўздавдонинспекция» ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонунчилигининг қўлланиш амалиётини умумлаштириш ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий органларга уларнинг илтимосларига биноан дон тайёрлаш ва донни қайта ишлаш корхоналарини комплекс текширишларда ёрдам кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўздавдонинспекция»га юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун унинг ходимларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон етиштирувчи ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, сақловчи, қайта ишловчи ва сотувчи корхоналар ва ташкилотларга, уларнинг мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, тўсиқсиз кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларидан текшириш билан боғлиқ масалалар бўйича зарур ҳужжатлар ва тушунтиришларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналардан дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари намунасини белгиланган тартибда олиш, текширишлар ўтказиш учун уларнинг лабораторияларидан фойдаланиш ва зарурат бўлганда текшириш билан боғлиқ ишларни бажариш учун корхона мутахассисларини жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда текширилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларига дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари намуналарини қўшимча текширишлар учун тегишли лабораторияларга юбориш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда дон қабул қилиш ва донни қайта ишлаш корхоналарида давлат ресурсларига мўлжалланган дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг тушаётган ва автомобиль ҳамда темир йўл транспорти билан юклаб жўнатилаётган партияларини, шунингдек давлат захирасидаги донни назорат тартибида қайта тарозида тортиб кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон ва маҳсулот қолдиғи тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги асосли равишда шубҳа туғдирган ҳолларда дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари қолдиқларини тарозида қайта тортиб кўрган ёки стандарт масса бўйича жойлаштирилган маҳсулотни қайта ҳисоблаган ҳолда навбатдан ташқари инвентаризация ўтказишни тайинлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз назорати остидаги корхоналарга дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини баҳолаш, уларни қабул қилиш, жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш қоидаларининг аниқланган бузилишларини белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш учун яроқсиз бўлган омборларга жойлаштиришни тақиқлаш, технология ва санитария тартибларининг қўпол равишда бузилиши аниқланган ҳолларда айрим ишлаб чиқаришлар, цехлар ва корхоналар ишини ушбу тартибни бузишлар бартараф этилгунга қадар тўхтатиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифат, миқдор, ўраш-жойлаш, маркировка қилиш ва шу кабилар бўйича амалдаги стандартлар, техник шартлар ва бошқа меъёрлар талабларига жавоб бермайдиган дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг белгиланган мақсадда сотилишини тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари билан операцияларни амалга оширувчи корхоналар, фирмалар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг бошқа ишлаб чиқарувчиларига шартнома асосида сифатни баҳолаш ҳамда давлат ресурслари билан боғлиқ бўлмаган бошқа пулли хизматлар кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўздавдонинспекция»нинг ностандарт маҳсулотни сотишни тақиқлаш ёки тўхтатиш ҳақидаги ёзма кўрсатмаларини бажаришдан бош тортганлиги ёки ўз вақтида бажармаганлиги учун корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг раҳбарлари қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўздавдонинспекция» ва унинг ҳудудий органлари зарур ҳолларда ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, кредит-молия ва солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўздавдонинспекция»га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавдонинспекция» бошлиғининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавдонинспекция»нинг марказий лабораторияси мудири бевосита Давлат дон инспекцияси бошлиғига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий лаборатория мудирлари ўзларининг жорий ишларини жойлашган жойидаги ҳудудий орган бош давлат дон инспектори раҳбарлигида ҳамда марказий лаборатория томонидан услубий таъминланган ҳолда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавдонинспекция» бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавдонинспекция» фаолиятига раҳбарлик қилади, унга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этади, уларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавдонинспекция» ваколати доирасида буйруқлар ва фармойишлар чиқаради, кўрсатмалар беради, уларнинг бажарилишини текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, «Ўздавдонинспекция» марказий аппаратининг белгиланган ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тузилмани ва штат жадвалини, шунингдек марказий аппарат харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавдонинспекция» учун белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ҳудудий органлар, марказий ва минтақавий лабораториялар ходимлари сонини ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фондини, шунингдек улар учун харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосарларининг, бош давлат дон инспекторларининг, етакчи мутахассисларнинг жавобгарлик даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавдонинспекция»нинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий органлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавдонинспекция»нинг марказий аппарати мутахассисларини ва ходимларини, ҳудудий органлари, марказий лабораторияси ва минтақавий лабораториялари раҳбарлари ва ходимларини вазифага тайинлайди ва вазифасидан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўздавдонинспекция»нинг мансабдор шахслари ўзларига юкланган вазифаларни бажармаганликлари ёки тегишли равишда бажармаганликлари учун, шунингдек текширилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг давлат ва тижорат сирларини ошкор қилганликлари учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ўздавдонинспекция» харажатларини маблағ билан таъминлаш республика бюджети ва хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар ҳисобидан маблағ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Ўздавдонинспекция» юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, валюта счётларига ва бошқа счётларга, ўз номи ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган муҳрга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
4 ноябрдаги 377-coн қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.