Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6059-сон Фармонига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ипакчилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ва Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг тузилмаси 4 — 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) бошқарув ходимларининг чекланган сони 51 нафар, шу жумладан марказий аппаратида — 15 нафар этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармаларининг штат бирликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимининг 30 нафар, Ипакчилик илмий тадқиқот институтининг — 15 нафар, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг — 20 нафар, Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг — 23 нафар штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қўмита раисига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
зарур ҳолларда, Қўмита марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
Қўмита ҳудудий бошқармаларининг тузилмасини тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимларининг чекланган сонини умумий белгиланган штат бирликлари доирасида тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Қўмитанинг бошқарув ходимлари мутахассисларининг қўшимча штат бирликларини киритиш;
маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни ходим ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш, ва уларга, истисно тариқасида, иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан белгилаш;
Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Қўмита ходимларининг асосий эгаллаб турган лавозимига кўра лавозим маошлари (тариф ставкалари)га, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш;
Қўмита зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун шартнома асосида жалб қилинадиган малакали хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини халқаро амалиёт ва бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш.
4. Белгилансинки, Қўмита, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
5. Белгилаб қўйилсинки:
Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Қорақалпоғистон Республикаси пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Қўмита билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, шунингдек, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ва Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг директорлари Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ва Ипакчилик илмий-тадқиқот институти директорлари тегишлича Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раисларининг илм-фан бўйича ўринбосарлари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Қўмита 2020 йил 1 октябрга қадар:
тармоқнинг саноат қайта ишлаб чиқаришини ва экспорт салоҳиятини ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда 2021-2022 йилларда қоракўлчиликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплексини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси қошидаги Пиллачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Қўмита Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Исмоил ота кўчаси 1а-уй манзилига жойлаштирилсин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Қўмитанинг ҳудудий бошқармаларини жойлаштириш учун зарур хоналар ажратиб, маҳаллий бюджет ҳисобидан уларнинг Интернет тармоғига уланишини ҳамда инвентарлар, мебель ва оргтехника билан жиҳозланишини таъминласин.
9. «Туронбанк» АТБ ва Республика «Қоракўлчилик» уюшмасининг қоракўлчилик кластерлари ва Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси таркибига кирувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳалари) молиялаштириш бўйича таклифига розилик берилсин.
Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси икки ой муддатда 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари рўйхатини шакллантирсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
11. Қўмита бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.И. Барноев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 2 сентябрь,
ПҚ-4817-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПҚ-4817-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 51 нафар,
шулардан: марказий аппарат — 15 нафар,
ҳудудий бошқармалар — 36 нафар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПҚ-4817-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бошқарув ходимларининг сони — 15 штат бирлик,
Ёрдамчи ва техник ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПҚ-4817-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
* Изоҳ:
Ҳудудий бошқармалардаги мутахассисларнинг штат бирликлари:
Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд вилоятлари — 3 нафар;
Сурхондарё, Жиззах, Андижон, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари — 1 нафар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПҚ-4817-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 37 нафар, шу жумладан:
бошқарув ходимлари — 6 нафар;
илмий ходимлар — 14 нафар;
лаборантлар ва экспериментал тажриба хўжалиги ходимлари — 17 нафар.
Ёрдамчи ва техник ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун шартнома асосида мутахассислар ва илмий ходимлар жалб қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПҚ-4817-сон қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 38 нафар.
Ёрдамчи ва техник ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун шартнома асосида мутахассислар ва илмий ходимлар жалб қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПҚ-4817-сон қарорига
6-ИЛОВА
6-ИЛОВА
Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 10 нафар.
Ёрдамчи ва техник ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун шартнома асосида мутахассислар ва илмий ходимлар жалб қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПҚ-4817-сон қарорига
7-ИЛОВА
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги «Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-2841-сон қарорида:
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси бошқаруви раисига, зарурат туғилганда, ижро этувчи аппарат тузилмасига ўзгартишлар киритишга рухсат берилсин»;
9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;
5 — 7-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-2856-сон қарори 2-иловаси «Раис ўринбосари — Ипакчилик илмий-тадқиқот институти директори» блоки билан тўлдирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги «Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3603-сон қарорининг 2-банди ҳамда 1 ва 2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4254-сон қарорида:
1-банднинг ўн саккизинчи хатбошисидаги «Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-илованинг «Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти» ва «Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси*» блоклари чиқариб ташлансин;
2-илованинг 11-позицияси чиқариб ташлансин;
21-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 августдаги «Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4420-сон қарорида:
8-банддаги «Халқ банки» АТБ» сўзлари «Турон банк» АТБ» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
15-банддан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.