29.08.2020 йилдаги 527-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Москвa шaҳридaги Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудида жойлашган «Ўзбекистон Республикаси кўргазма-маданий маркази» экспозицион марказини сақлаб туриш ва ундан фойдаланиш дирекциясини тaшкил этиш тўғрисидa
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган мулкдан самарали фойдаланиш ва Россия Федерацияси фуқаролари ва Москва шаҳри меҳмонларини Ўзбекистон Республикасининг бой тарихи ва миллий маданияти, мамлакатда эришилган ютуқлар билан таништириш, туризм ва инвестиция салоҳиятини илгари суриш, кенг ишбилармон давра вакилларининг эътиборини инвестиция лойиҳаларига жалб этиш ҳамда маҳаллий маҳсулотлар экспорти ҳажмини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Москва шаҳридаги Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудидаги 66-павильонда «Ўзбекистон Республикаси кўргазма-маданий маркази» экспозицион марказини ташкил этиш тўғрисидаги Битимга (2019 йил 30 май, Урганч шаҳри) мувофиқ Россия томони Ўзбекистон томонига Москва шаҳридаги Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудидаги маданий мерос объекти — 66-павильонни 49 йилга ижарага берганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Давлат активларини бошқарига агентлиги иштирокчилигида Москвa шaҳридaги Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудида «Ўзбекистон Республикаси кўргазма-маданий маркази» экспозицион марказини сақлаб туриш ва ундан фойдаланиш дирекциясини (кейинги ўринларда — Дирекция) Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 мартдаги 147-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси қонунчилиги талабларига мувофиқ Дирекциянинг таъсис ҳужжатлари белгиланган тартибда тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Дирекцияни Москва шаҳрида жойлаштириш ва жиҳозлашни, шунингдек, Дирекциянинг фаолиятини Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Дирекциянинг таъсис ҳужжатларини унинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланганлигини назарда тутган ҳолда пухта тайёрланишини таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўргазма-ярмарка фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий-оммавий ва концерт тадбирларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш, халқаро кўргазмаларда маҳаллий туроператорларни кенг реклама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кенг кўламдаги реклама ишларини амалга ошириш, шу жумладан, халқаро маданий, саноат ва сайёҳлик кўргазмаларини ўтказиш тўғрисида хорижий фойдаланувчилар учун очиқ бўлган ахборот манбалари орқали ташкил этилаётган тадбирларда, авваламбор, Ўзбекистон Республикасининг обрўсини, шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни самарали тарғиб қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МДҲ давлатлари ва бошқа мамлакатлардан потенциал хорижий харидорларни халқаро маданий, саноат ва туристик кўргазмалари ҳамда ярмаркаларига кенг жалб қилишни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларга Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудидаги 66-павильонда «Ўзбекистон Республикаси кўргазма-маданий маркази» экспозицион марказида ўтказилиши режалаштирилаётган кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишда методик ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти ва инфратузилма соҳаларини модернизация қилиш ва ривожлантириш учун Россия Федерациясининг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларини ҳамда илғор технологияларини жалб қилишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини ошириш, Россия Федерацияси бозорига Ўзбекистон Республикаси корхона ва ташкилотларининг маҳсулот ва хизматларининг узоқ муддатли экспорт қилиниши ҳисобига ўзаро савдо товарлари номенклатурасини кенгайтиришга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, Дирекция фаолиятини молиялаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли бинолар (майдонлар) ва иншоотларни ижарага беришдан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик, шу жумладан, чет эллик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерациясининг қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда уларнинг таркибига кирувчи идоравий мансуб ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудидаги 66-павильонда «Ўзбекистон Республикаси кўргазма-маданий маркази» экспозицион марказида намойиш қилиш учун ахборот материаллари ва маҳсулот намуналари ҳар ярим йилда янгилаб борилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудида 66-павильондаги «Ўзбекистон Республикаси кўргазма-маданий маркази» экспозицион марказини Ўзбекистон Республикасининг замонавий маданияти ва тарихи тўғрисидаги материаллар ва экспонатлар билан жиҳозлаш бўйича тегишли ташкилий ва молиявий чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 161-Ф-сон фармойишига мувофиқ 2020 йил охиригача Москва шаҳридаги Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудида жойлашган 66-павильонни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари тугатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 161-Ф-сон фармойишининг 3-бандидаги «1 июлгача» сўзлари «1 ноябргача» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Дирекция зиммасига Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудида жойлашган 66-павильонда халқаро анжуманлар, кўргазма-ярмаркалар, форумлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ягона мувофиқлаштирувчи орган функциялари юклансин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 мартдаги 147-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 29 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
527-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2020 й., 09/20/527/1238-сон)