26.08.2020 йилдаги 513-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 08.04.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий таълим шакллари бўйича ўқишга қабул қилиш, қабул комиссияси фаолияти, ҳужжатларни қабул қилиш, тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда магистратурага ўқишга қабул қилиш тартибини назарда тутувчи Тошкент давлат юридик университети магистратурасига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига хорижий фуқароларни қабул қилиш, ҳужжатларни топшириш, суҳбат ўтказиш, шу жумладан, суҳбатни масофавий (онлайн) тарзда ўтказиш ҳамда суҳбат натижаларини аниқлаш тартибини назарда тутувчи Тошкент давлат юридик университети магистратурасига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни ўқишга қабул қилиш, магистратура битирувчиларини ўқишни тугатгандан сўнг тақсимот бўйича ишлаб бериш тартибини назарда тутувчи Тошкент давлат юридик университети магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни кириш тест синовларисиз қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон Фармонига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилиши инобатга олинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — ТДЮУ) магистратурасига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази) томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабул қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масофавий, сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича ўқишга базавий олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда қабул қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий олий юридик маълумотга ҳамда давлат ҳокимияти ва марказий бошқарув органларида юридик йўналиш бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимларни ТДЮУ магистратурасига ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурлари бўйича ўқиши учун қабул қилиш тегишли давлат органининг биринчи раҳбари тавсиясига кўра, кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида қабул параметрларидан ташқари амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Юриспруденция» таълим йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар ТДЮУ магистратурасига тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини юклаган ҳолда қабул қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумларда камида уч йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар ТДЮУ магистратурасига кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг тақсимот бўйича адлия органлари ва муассасаларида, биринчи навбатда, юридик техникумларда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда ўқишга қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга кириш учун абитуриентлар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест марказининг веб-сайти орқали (хорижий фуқаролар ва айрим тоифадаги абитуриентлар бундан мустасно) рўйхатдан ўтиш тартиби жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ўн кун муддатда ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУда коррупция муаммоларини ўрганиш бўйича магистратура мутахассислигини очиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, юридик олий ўқув юртларида «адвокатлик фаолияти» бўйича магистратура мутахассислигини очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш адвокатларни танлов орқали етакчи хорижий юридик компанияларда стажировка ўташини ташкил этиш учун давлат грантларини ажратиш бўйича асослантирилган таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент давлат юридик университетига ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда Тошкент давлат юридик университети магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни кириш тест синовларисиз 2020/2021 ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш муддатини истисно тариқасида 2020 йил 15 сентябрга қадар узайтиришга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 4 июлдаги 502-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А.Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 26 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
513-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 513-сон қарорига

1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — ТДЮУ) магистратурасига кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий таълим шакллари бўйича ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари)ни мутахассисликлар бўйича ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган қабул параметрларига мувофиқ давлат гранти ва ТДЮУ томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган тўлов-контракт, шу жумладан ТДЮУ томонидан мустақил равишда белгиланадиган қўшимча табақалаштирилган тўлов-контракт доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриент — ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва кириш имтиҳонларида иштирок этувчи жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриент рухсатномаси — паспорт, ID-карта (улар бўлмаганда шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) билан биргаликда абитуриентнинг белгиланган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этишга рухсат берадиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест маркази вакили — Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан тайинланадиган, тест синовлари ўтказиладиган тегишли бинода белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича амалга ошириладиган тадбирларга умумий раҳбарлик қилувчи ҳамда тест синови иштирокчиларининг вазифаларига мувофиқ ҳаракатини назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи ходим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино раҳбари — Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан тайинланадиган, белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича бинодаги гуруҳ назоратчилари ва абитуриентлар ҳаракатларига умумий раҳбарликни бажарувчи, назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи ходим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гуруҳ назоратчиси — Давлат тест маркази билан тузилган шартнома асосида шартномада белгиланган вазифа ва мажбурият бўйича тест синовларида абитуриентлар ҳаракатига умумий раҳбарликни амалга ошириш, тест синовининг белгиланган тартиб бўйича ўтишини қатъий назорат қилишга масъул бўлган ва абитуриентларга тест синовини топшириш тартиби бўйича амалий ёрдам кўрсатиш учун жалб қилинган ҳамда тест синовлари ўтказилиши билан боғлиқ семинарда иштирок этган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест топшириқлари китоби — белгиланган фанлар мажмуаси бўйича тест топшириқларини ўз ичига олган саволлар тўплами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жавоблар варақаси — тест топшириқлари китобидаги ҳар бир топшириқнинг бажарилиши натижасида танлаган жавобнинг биттасини белгилашга мўлжалланган ва абитуриентнинг билимини баҳолаш учун асос ҳисобланадиган ягона ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул комиссияси — Адлия вазирининг буйруғи билан ҳар йили ташкил этиладиган ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилишни ташкил этадиган, шунингдек, абитуриентларга маслаҳат хизматлари кўрсатадиган комиссия.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тегишли ўқув йили учун тасдиқланадиган қабул комиссияси зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул комиссиясининг жорий ишлари қабул комиссияси масъул котиби (кейинги ўринларда — масъул котиб) ва магистратурага ўқишга қабул қилиш бўйича масъул котиб ўринбосари (кейинги ўринларда — масъул котиб ўринбосари) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш абитуриентлар учун тенг ҳуқуқлилик, қабулнинг ягона қоидалари ва танлов принциплари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат грантлари бўйича биринчи навбатда, қолганлар тўпланган балларнинг рейтинг тизими асосида тўлов-контракт бўйича ўқишга қабул қилиш параметрлари, шу жумладан белгиланган тартибда қўшимча табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ТДЮУ магистратурасига кириш имтиҳонлари 5 августдан 25 августгача бўлган муддатда тест синовлари шаклида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест топшириқлари ТДЮУ тақдим этган ўқув дастурлари ҳамда ўқув адабиётлари (дарслик ва ўқув қўлланма) асосида Давлат тест маркази томонидан ТДЮУ ҳамда юридик таълим муассасалари ва факультетлари мутахассислари жалб қилинган ҳолда шакллантирилиб, абитуриентнинг юриспруденция соҳасидаги мутахассислик фанлари бўйича назарий билимларини, шунингдек, чет тил (инглиз, немис, француз)ларини билишнинг тегишли даражасини аниқлашга қаратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тест синовлари ўтказиладиган фанларларнинг ўқув дастурлари ҳамда ўқув адабиёт (дарслик ва ўқув қўлланма)ларининг рўйхати тест синовлари бошланишидан камида икки ой олдин тест топшириқларини шакллантириш учун Давлат тест марказига тақдим этилади ва ТДЮУ веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари талаба магистратурада ўқийдиган тилда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Танлов магистратура мутахассисликлари, таълим шакли ва ўқитиш тилларига кўра алоҳида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ТДЮУ магистратурасига кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловада белгиланган тартибга мувофиқ мазкур Низомнинг 6 ва 16-бандларида келтирилган муддатларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. ТДЮУ магистратурасига қабул «Юриспруденция» таълим йўналиши ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган турдош (магистратурага қабул бўйича) олий таълим йўналишлари рўйхати бўйича бакалавр даражасига ёки дипломли мутахассис малакасига эга бўлган шахслар ўртасида танлов асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш ушбу Низомнинг иловасида келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қабул комиссияси, қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан бир ой олдин абитуриентларни қабул қилиш муддатлари, мутахассислик номлари, ўқишга қабул қилиш параметрлари (ўринлар сони), тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар ҳақида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун абитуриентлар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (кейинги ўринларда — ДТМ веб-сайти) орқали рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Абитуриентлар ҳар йили 1 июлдан 30 июлгача (шу куни ҳам) бўлган муддатда рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Абитуриент рўйхатдан ўтиши учун ҳужжатларнинг асл нусхасидаги қуйидаги маълумотларни Давлат тест марказининг махсус дастури орқали электрон равишда киритади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт (ID-карта) серияси, рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий маълумот тўғрисидаги диплом (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) берилган таълим муассасаси номи, серияси, рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатлар серияси, рақами, берилган вақти (чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги илғор халқаро имтиҳон тизимлари (International English Language Testing System (IELTS), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT), Test Deutsch als Fremdsprache für ausländische Studienbewerber (TestDaF), Тest de Connaissance du Français (TCF), Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF), Cambridge English Qualifications, Goethe Certificate ва ҳоказо) сертификатлари, давлат стипендиялари билан тақдирлаш тўғрисидаги ҳужжат) — мавжуд бўлганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Рўйхатдан ўтиш ЯИДХП ёки ДТМ веб-сайти орқали амалга оширилганда мазкур Низомнинг 17-бандида келтирилган маълумотлар абитуриент томонидан мустақил равишда электрон шаклда юкланади ва ҳужжатлар ҳамда маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги учун абитуриент шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Рўйхатдан ўтишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Рўйхатга олинган абитуриентлар сони ҳақидаги кунлик маълумотлар мутахассисликлар, таълим шакли ва тили кесимида қабул комиссияси томонидан ТДЮУ ҳамда ДТМ веб-сайтига жойлаштириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) абитуриентларни ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш бўйича тавсия этилганлиги тўғрисидаги қарори қабул қилинганидан сўнг уч иш куни мобайнида ҳужжатларнинг асл нусхалари абитуриент томонидан ТДЮУ Магистратура бўлимига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ҳужжатларда, шу жумладан, электрон шаклдаги маълумотларда қалбакилаштириш ёки сохталаштириш ҳолатлари аниқланганда, абитуриент тест синовларидан (магистратурага қабул қилинган бўлса ТДЮУ магистратураси талабалари сафидан) четлаштирилади, ҳужжатлар эса белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Тест синовларини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Тест синовларини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тест синовларини ўтказиш мазкур Низомнинг 24 — 31-бандларида белгиланган талабларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан Тошкент шаҳридаги катта сиғимли биноларда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Тест синовлари ҳар йили август ойининг 5 — 25 саналари оралиғида, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Тест синовларини ўтказишнинг аниқ санаси ва жойи Давлат тест маркази томонидан ТДЮУ билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Абитуриентлар қабул комиссияси томонидан белгиланган мутахассислик ва чет тили (инглиз, немис, француз) фанлари бўйича тест синовини топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Тест топшириқлари китоби 75 та саволни ўз ичига олади. Бунда абитуриентларнинг тегишли фанлар бўйича билимларини аниқлаш юзасидан тест топшириқлари мутахассислик фанларидан 50 тани, чет тили бўйича 25 тани ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Абитуриентга тест топшириқларини бажариш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан биргаликда қуйидаги вақт меъёрлари белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 та саволга — 1 соат 40 дақиқа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75 та саволга — 2 соат 30 дақиқа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Тест синовлари бўйича абитуриент олиши мумкин бўлган максимал балл 207,5 баллни ташкил этади ва у тест синовлари ўтказиладиган фан бўйича қуйидагича тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислик фанлари бўйича — 155 балл (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет тили — 52,5 балл (ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 (бунда writing модулидан камида 18 балл) ва ундан юқори даражадаги давлат намунасидаги малака сертификатига ёки халқаро сертификатлардан IELTS бўйича 6.0 балл (бунда writing модулидан камида 6.0 балл) ва ундан юқори, TOEFL IBT бўйича 78 балл (бунда writing модулидан камида 21 балл) ва ундан юқори ёки TestDaF бўйича ТDN4 ва ундан юқори, TCF бўйича 450 балл ва ундан юқори, DELF B2 ва ундан юқори даражасига эга абитуриентлар чет тили фани бўйича тест синовини топширишдан озод қилинадилар ва уларга шу фан доирасида абитуриент олиши мумкин бўлган максимал балл қўшилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Абитуриентларнинг тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида, танлов асосида талабаликка тавсия этилгани ёки этилмаганлиги тўғрисидаги маълумот тест синовлари тўлиқ якунланиб, Давлат комиссияси қарори қабул қилингандан сўнг эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляцияларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун Давлат комиссияси томонидан Апелляция комиссияси тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси таркибига ТДЮУ, юридик таълим муассасалари, факультетлари мутахассислари ва фанлар бўйича экспертлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Апелляция комиссияси унинг аъзоларининг учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссияси ишига умумий раҳбарлик раис томонидан амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Апелляция комиссиясида кўриладиган масалалар бўйича қарорлар очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Апелляция комиссиясининг ҳар бир аъзоси, шу жумладан, раис ҳам битта овозга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссиясининг йиғилишларида кўриб чиқилган масалалар ва қабул қилинган қарорлар баённома шаклида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссиясининг баённомалари котиб томонидан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш жараёнига Давлат тест маркази вакили, бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари уларга тегишли масалалар бўйича жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриент Давлат тест марказида фаолият юритадиган Апелляция комиссиясига тест синовлари натижаси эълон қилингандан бошлаб икки иш куни ичида ёзма тартибда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга. Апелляция шикоятига абитуриент паспорти (ID-картаси) ва рухсатномаси нусхалари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Апелляция комиссияси тақдим этилган апелляция шикоятини улар келиб тушган кундан бошлаб уч кундан ошмаган муддатда кўриб чиқади. Апелляция шикояти кўриб чиқиладиган кун ҳақида абитуриентга хабарнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда апелляция комиссиясида ишни кўриб чиқиш учун келмаганда, унинг аризаси умумий тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Абитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби Давлат тест марказига белгиланган тартибда етказилмаган, йиртилган бўлса, шунингдек, тест синовларидан четлаштирилган бўлса апелляция шикояти кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ариза тушган куни Апелляция комиссияси томонидан Давлат тест марказидан мурожаат қилган абитуриентнинг саволлар китоби, жавоблар варақасининг нусхаси ва тест синовида йўл қўйган нотўғри жавоблари рўйхати (кейинги ўринларда — тест материаллари) сўраб олинади. Тест материалларидан нусха кўчириш тақиқланади, мазкур Низомнинг 42-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Апелляция жараёни тугаганидан сўнг тест материаллари Давлат тест марказига тўлиқ қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Апелляция берган абитуриент хабарномада белгиланган вақтда апелляция комиссиясига ўзининг паспорти (ID-картаси) ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат билан келиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Апелляция шикояти кўрилаётган абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, хато ва тўғри бажарилган тест топшириқлари тўғрисида маълумот ҳамда тест синовларида абитуриентга тақдим этилган тест топшириқлари китоби берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Абитуриент ўзининг эътирозларини ёзиб, унга берилган тест материаллари билан бирга Апелляция комиссиясига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Апелляция шикояти Апелляция комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Апелляция комиссияси абитуриентнинг эътирозларини кўриб чиқиш натижасида қуйидаги мазмундаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эътироз асоссиз бўлса, апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш ва тест синовлари натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эътироз асосли бўлса, тест синови натижаларига ўзгартириш киритиш бўйича Давлат комиссиясига таклиф киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Апелляция комиссияси томонидан қабул қилинган қарор Давлат комиссиясига киритилади ва бу ҳақда ТДЮУга хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Абитуриент Апелляция комиссиясининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Магистратурага ўқишга қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Давлат комиссияси томонидан қабул қилинган қарор ТДЮУ ректорининг абитуриентларни давлат грантлари ҳисобига ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисида 30 августга қадар буйруқ расмийлаштирилиши учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари билан тақдирланган абитуриентлар ТДЮУ магистратурасига давлат гранти асосида умумий ўқишга қабул қилиш параметрлари доирасидан ташқари танланган магистратура мутахассислиги бакалавриатнинг таълим йўналишига мос келган тақдирда, тест синовларисиз ўқишга қабул қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Абитуриентларни магистратурага тўлов-контракт (шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт) асосида қабул қилиш ТДЮУ ва юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида контракт (шартнома) тузиш ва контракт тўлови суммасини белгиланган муддатда тўлаш шарти билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Белгиланган намунадаги шартнома бланкалари ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисида Давлат комиссияси қарори қабул қилингандан сўнг берилади ҳамда ТДЮУ ректори ва бош бухгалтери имзоси билан юридик шахслар учун уч нусхада ва жисмоний шахслар учун икки нусхада расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Тест синовларини ўтказилиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш Давлат тест маркази ҳамда ТДЮУ ўртасидаги келишувга кўра ТДЮУнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 513-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — ТДЮУ) магистратурасига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур низом Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилмайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДЮУ магистратурасига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш қабул параметрларидан ташқари ТДЮУ томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган ўринлар сонига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хорижий фуқаролар тўпланган балларнинг рейтинг тизими асосида белгиланган ўринлар сонига мувофиқ ТДЮУ магистратурасига суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий фуқароларни ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун суҳбат (кейинги ўринларда — суҳбат) 1 — 25 август кунлари ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Суҳбат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юриспруденция соҳасида профессионал билим ва кўникмаларини (назарий билимлар ва амалий кўникмаларни тизимлаштиришга, мустаҳкамлашга ва кенгайтиришга, ҳуқуқий манбалар билан ишлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш ва қўллаш кўникмалари, аниқ ҳуқуқий қарорларни қабул қилиш учун мавжуд далиллар ва ҳолатларни юридик жиҳатдан тўғри баҳолашга бўлган қобилиятнинг мавжудлиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий тадқиқот олиб боришга бўлган қобилиятни (таҳлил қилиш, фикрлаш, шунингдек, юриспруденцияга оид муаммоларни аниқлай олиш, илмий-тадқиқот фаолияти олиб бориш, асосий илмий тушунчалар ва илмий-тадқиқот ишлари усулларини тушуниш қобилияти);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
салоҳият даражасини (билим ва уқувни такомиллаштириш, муаммоларни ҳал қилишга ноанъанавий ёндашуви, ўз устида ишлаш ва малакани оширишга бўлган интилиш, касбий камолотга эришиш мақсадида шахсий имкониятларини максимал даражада кенгайтириш қобилиятининг мавжудлиги, шунингдек жамоада ишлай олиши ва етакчилик сифатларининг мавжудлиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одоб-ахлоқ қоидалари ва принципларини (ижтимоий-иқтисодий муаммолар ва масалаларга қизиқиш, ўз позицияси ва фикрини кўрсата олиш ва шу асосда ҳаракат қилиш қобилияти, ёлғон ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик, бағрикенглик, юксак одоб-ахлоқ меъёрларини, қадриятларни намоён қилишнинг мавжудлиги) аниқлаш учун ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий фуқароларни магистратурага ўқишга қабул қилиш учун суҳбат заруратга кўра, масофавий (онлайн) тартибда ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хорижий фуқаролар ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул йилининг 15 май — 30 июль кунлари давомида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали қабул комиссиясига мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган намунадаги ТДЮУ ректори номига ариза ҳамда қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт (ID-карта) ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий маълумот тўғрисидаги диплом (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) абитуриентларни ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш бўйича тавсия этилганлиги тўғрисидаги қарори қабул қилинганидан сўнг уч кун мобайнида ҳужжатларнинг асл нусхалари абитуриент томонидан ТДЮУ магистратура бўлимига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларда, шу жумладан, электрон шаклдаги маълумотларда қалбакилаштириш ёки сохталаштириш ҳолатлари аниқланганда, абитуриент кириш имтиҳонларидан (магистратурага қабул қилинган бўлса ТДЮУ магистратураси талабалари сафидан) четлаштирилади, ҳужжатлар эса белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Хорижий фуқароларни ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Суҳбат ўтказишнинг умумий шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун хорижий фуқаролар билан суҳбат ўтказиш ТДЮУ ректорининг буйруғи билан ташкил этиладиган суҳбат комиссияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат комиссияси ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат комиссияси таркибига ТДЮУ ходимлари билан бир қаторда бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳам уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик вакиллари киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат комиссиясига комиссия аъзолари фаолиятини умумий мувофиқлаштирувчи раис бошчилик қилади. Суҳбат комиссияси фаолиятини ташкилий таъминлаш унинг котиби зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Суҳбат ТДЮУда таълим бериладиган тилларда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбатнинг ушбу Низомга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилиши ва ўтказилиши учун масъулият раис, масъул котиб, унинг ўринбосари ва суҳбат комиссияси аъзолари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Суҳбатни ўтказишга тайёргарлик кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Суҳбатни ташкил этиш ва ўтказиш қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган режа асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий фуқаролар билан суҳбат бевосита ёки заруратга кўра масофавий (онлайн) тарзда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қабул комиссиясининг суҳбатни ташкил этишдаги асосий вазифалар қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суҳбат жараёни адолатли ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суҳбат ўтказиш учун зарур шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДЮУга ўқишга кириш ва унда таълим олиш, шунингдек ТДЮУда яратилган шароитлар ҳақида хорижий фуқароларга ахборот ва маълумотномалар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриентларга суҳбат натижаларини эълон қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Суҳбат ўтказиладиган аудиторияни белгиланган талаблар доирасида тайёрлаш масъул котиб ўринбосари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат ўтказиладиган бинода санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган зарур техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Суҳбат саволларини тузиш мақсадида ТДЮУ ректорининг буйруғи билан тегишли соҳанинг малакали мутахассисларидан иборат эксперт гуруҳи ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат саволлари эксперт гуруҳи томонидан ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мезонлар асосида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саволлар қуйидаги талабларга мос келиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши ҳамда профессионал билим ва таҳлилий фикрлаш қобилиятини аниқлашга қаратилган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим даражасига мос бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларда фойдаланилган тушунчалар ва атамалар саволларни турлича изоҳлаш имкониятини истисно этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумқабул қилинган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидаларига мувофиқ тузилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тузиладиган саволларнинг сифати ва мазмуни бўйича масъулият эксперт гуруҳи аъзоларига юкланади. Эксперт гуруҳи фаолиятига қабул комиссияси раиси раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Суҳбат ўтказиш учун эксперт гуруҳи томонидан тузилган саволлар қабул комиссияси раисига топширилади ва билетлар шакллантирилгунга қадар унда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саволлар суҳбат ўтказилишидан бир кун олдин суҳбат билетларини шакллантириш учун масъул котибга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир билет ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича биттадан — жами тўртта саволдан иборат бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шакллантирилган билетлар конвертларга жойлаштирилади ва қабул комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади ҳамда масъул котибда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Суҳбат жараёнини ташкил этиш ва унинг натижаларини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Абитуриентларнинг суҳбатдан ўтиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат ўтказилишига қадар қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ маслаҳатлар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат ўтказиш жадвали ТДЮУ ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. Буйруққа суҳбатдан ўтувчи абитуриентлар рўйхати илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат ўтказиш жадвали, қоида тариқасида, суҳбат бошланишидан 10 кун олдин ТДЮУ веб-сайтида жойлаштирилади. Суҳбат, қоида тариқасида, ТДЮУ биноларида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Абитуриент аудиторияга суҳбат бўйича комиссия котиби томонидан таклиф этилади. Суҳбатдан олдин абитуриент паспорт (ID-карта) ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат ўтказиладиган бинога абитуриент луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, планшет, компьютер, ноутбук, нетбук, лэптоп ёки бошқа телекоммуникация воситалари ёхуд шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки фойдаланса, суҳбат давомида саволлар билетини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса суҳбат ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва далолатнома тузилиб суҳбатдан четлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Суҳбат ўтказишда абитуриент саволлар берилган билетни танлайди ва суҳбатга тайёрланиш учун 20 дақиқа вақт ажратилади. Бунда абитуриент суҳбатга тайёрланиш учун қоғоз варақлардан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбатдан ўтиш жараёнида абитуриентга билет мазмуни бўйича қўшимча саволлар берилиши мумкин. Битта абитуриент билан суҳбат 20 дақиқагача давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Суҳбат натижалари баллар қўйиш йўли билан 100 баллик тизимда баҳоланади. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган 1-мезон бўйича баллнинг энг юқори миқдори 40 балл, қолган ҳар бир мезон бўйича балларнинг энг юқори миқдори 20 баллни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жадвал бўйича суҳбатга келмаган абитуриентга 0 балл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат натижаларини белгилаш учун суҳбат бўйича комиссиянинг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил равишда ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги баҳолаш варағини тўлдириб, уни имзолайди ҳамда суҳбат бўйича комиссиянинг котибига топширади. Котиб хорижий фуқарога суҳбат бўйича комиссия аъзолари томонидан қўйилган ўртача баллни ҳисоблаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриентлар суҳбат натижалари бўйича 55 балл ёки ундан кам балл тўплаган ҳолларда суҳбатдан ўтмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Суҳбатдан ўтган абитуриентлар рўйхати улар томонидан тўпланган баллар асосида рейтинг тизимига мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат жараёни ва натижалари суҳбат бўйича комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланадиган ва ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланадиган йиғилиш баённомасида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат натижалари ТДЮУ веб-сайтида суҳбат жараёни ўтказилгандан сўнг кейинги иш кунида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Суҳбат жараёни ва натижаларини қайд этиш учун қоида тариқасида видео ёки аудиоёзув қўлланилади. Бунда суҳбат жараёни ва натижалари қайд этилган видео ёки аудиоёзув камида бир ой муддат сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. ТДЮУ магистратурасига абитуриентларни қабул қилиш учун суҳбатни қайта ўтказиш тақиқланади. Суҳбат натижалари шикоят қилиниши ва апелляция тартибида кўрилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Суҳбат натижалари 25 августга қадар ТДЮУ магистратурасига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Давлат комиссиясига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Суҳбат жараёнини масофавий (онлайн) тарзда ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Масофавий (онлайн) суҳбат мазкур параграфда назарда тутилган қоидаларни инобатга олиб умумий тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масофавий (онлайн) суҳбат ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масофавий (онлайн) суҳбатда қўлланиладиган ахборот-коммуникация технологиялари абитуриентнинг шахсини тасдиқлаш имконини берадиган техник талабларга жавоб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Масофавий (онлайн) суҳбатни ўтказиш вақти ва тартиби ТДЮУ томонидан белгиланади ва абитуриентга бу ҳақда 10 кун олдин хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Масофавий (онлайн) суҳбатда абитуриент томонидан саволлар берилган билетни танлаш масофавий тарзда (тегишли билет рақамини реал вақт режимида танлаш орқали) амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масофавий (онлайн) суҳбат натижаларини баҳолаш умумий тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Давлат комиссиясининг ТДЮУ магистратурасига хорижий фуқароларни қабул қилиш тўғрисидаги қарори 30 августдан кечиктирмай қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий фуқароларни магистратурага тўлов-контракт (шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт) асосида қабул қилиш ТДЮУ ва юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида контракт (шартнома) тузиш ҳамда контракт тўлови суммасини белгиланган муддатда тўлаш шарти билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Белгиланган намунадаги шартнома бланкалари ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисида Давлат комиссияси қарори қабул қилингандан сўнг берилади ҳамда ТДЮУ ректори ва бош бухгалтери имзоси билан юридик шахслар учун уч нусхада ва жисмоний шахслар учун икки нусхада расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тошкент давлат юридик университети магистратурасига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Тошкент давлат юридик университети ректори ____________________________га (Ф.И.Ш.) _____________________________________ ___________________________________дан

(хорижий фуқаронинг Ф.И.Ш. (тўлиқ ёзилади))‎‎

АРИЗА
‎хорижий фуқарони Тошкент давлат юридик университети
‎магистратурасига қабул қилиш тўғрисида

‎‎Менга _______________________________________________________________________________ магистратура

(магистратура мутахассислиги номи)‎‎

‎‎мутахассислиги, таълимнинг _______________________________________ тилига ўқишга кириш учун ўтказиладиган

‎‎(ўзбек, рус ёки инглиз)

‎‎суҳбатда қатнашишга рухсат беришингизни сўрайман.

‎‎Маълумотим _________________________________, ___________________________________________________

(олий таълим йўналиши) ‎‎

(тугатган таълим муассасаси номи)‎‎

_______________________________________________________ни _______________________ йилда тугатганман.
‎Маълумотим ҳақидаги ҳужжат (диплом): серияси ______________, рақами __________________________________.
‎Мен ____________________________________________________________________тил(лар)ини ўзлаштирганман.

‎‎(хорижий тил(лар)нинг номи)

Суҳбатни _________________________________________________________________________ тилида ўтказаман.

‎‎(ўзбек, рус ёки инглиз)

‎Туғилган вақтим ва жойим: __________ йил _________ _________________, ________________________________.

‎‎(йил)

‎‎(кун)

(ой)‎

(туғилган жой)

‎‎Фуқаролигим _____________________________________________________________________________________

(фуқаролик паспорт (ID-карта) бўйича ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат бўйича кўрсатилади)

‎‎Доимий яшаш жойим: _____________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ (мамлакат, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, кўча, уй ва квартира рақами тўлиқ кўрсатилади)

Паспортга (ID-картага) оид маълумотлар: _______________ __________________,_____________________________

(серия)

‎‎(рақам) (ким томонидан ва қачон берилган)

________________________________________________________________________________________________.
‎Халқаро ва миллий олимпиадалар, танловлар ва спорт мусобақаларида иштирок этганлик ҳақида маълумот (иштирок этган бўлса):
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________.

‎‎(олимпиада фани, танлов ихтисослиги, спорт мусобақаси тури, ўтказилган сана, эгалланган ўрин)

‎‎Суҳбат ўтказиш тартиби ва қоидалари билан танишдим.

____________________________

‎‎__________________

_____________

_________________________________

‎‎(хорижий фуқаронинг Ф.И.Ш.)

‎‎(имзо)

‎‎(ариза берилган сана)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тошкент давлат юридик университети магистратурасига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул
‎қилиш учун ўтказилган суҳбатда хорижий фуқаронинг жавобларини
‎БАҲОЛАШ ВАРАҒИ

Сана _________________________________

Хорижий фуқаронинг Ф.И.Ш.________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________

Т/р

Баҳолаш мезонлари‎‎

Баллар

1.

Юриспруденция соҳасидаги профессионал билим ва кўникмалари‎‎‎‎

‎‎

‎‎2.

Илмий тадқиқот олиб боришга бўлган қобилияти

‎‎

‎‎3.

Салоҳият даражаси‎‎

4.

‎‎Одоб-ахлоқ қоидалари ва принциплари ‎‎

Изоҳ:____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Суҳбат бўйича комиссия аъзоси:

‎‎__________________________________________

‎‎____________________________

‎‎(Ф.И.Ш.)

‎‎(имзо)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 513-сон қарорига

3-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни кириш тест синовларисиз қабул қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — ТДЮУ) магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни кириш тест синовларисиз қабул қилиш, уларни тақсимотга мувофиқ узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимлаш ҳамда ишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) айрим тоифадаги абитуриентлар деганда қуйидагилар тушунилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат органи биринчи раҳбарининг тавсияси асосида базавий олий юридик маълумот ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органларида юридик мутахассислик бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«юриспруденция» таълим йўналиши бўйича бакалавриатни «имтиёзли» диплом билан тугатган битирувчилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейда камида уч йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар;
(2-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органларининг раҳбар ходимлари деганда қуйидагилар тушунилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда бошқарув кадрлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, бошқа марказий давлат органларининг (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Марказий сайлов комиссияси, Марказий банки, Ҳисоб палатаси, Фанлар академияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази) раҳбари, унинг ўринбосарлари, марказий аппаратдаги таркибий бўлинма (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлинмалардан ташқари) бошлиқлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тегишли давлат органи биринчи раҳбарининг (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун — Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли маслаҳатчилари ва департамент раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари учун — Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳам) тавсияси асосида базавий олий юридик маълумот ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органлари ҳамда бошқа марказий давлат органларининг марказий аппаратида юридик мутахассислик бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимлар ТДЮУ магистратурасига масофавий, сиртқи ва кечки таълим шакллари асосида тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқишга қабул қилинади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Юриспруденция» таълим йўналиши бўйича бакалавриатни «имтиёзли» диплом билан тугатган битирувчиларни ТДЮУ магистратурасига қабул қилиш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда назарда тутилган тартиб 2020/2021 ўқув йили ва ундан кейинги йилларда «Юриспруденция» таълим йўналиши бўйича бакалавриатни «имтиёзли» диплом билан тугатган битирувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейда камида уч йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар ТДЮУ магистратурасига кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг тақсимот бўйича адлия органлари ва муассасаларида, биринчи навбатда, юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда ўқишга қабул қилинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларига мувофиқ ўқишга қабул қилинган шахслар контракт (шартнома) тузишдан олдин ўқишни тугатгандан сўнг тақсимот бўйича ишлаш мажбурияти шартлари ҳамда унинг бажарилмаслиги оқибатида юзага келиши мумкин бўлган жавобгарлик бўйича огоҳлантириш хати орқали таништирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ҳужжатларни тақдим этиш ва магистратурага ўқишга қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Айрим тоифадаги абитуриентлар томонидан ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш мазкур Низом талабларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Айрим тоифадаги абитуриентлар томонидан ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган муддатларда (ҳар йили 1 июлдан 30 июлгача) Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ТДЮУ қабул комиссиясига мазкур Низомнинг иловасида келтирилган намунадаги ариза ҳамда қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт (ID-карта) ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий маълумот тўғрисидаги диплом (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат органи биринчи раҳбарининг тавсияси асосида базавий олий юридик маълумот ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органларида юридик мутахассислик бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимлар учун ўрнатилган тартибда имзоланган ва давлат органининг бланкида расмийлаштирилган, рақами ва берилган вақти акс эттирилган ҳамда электрон меҳнат дафтарчасида кўрсатилган маълумотлар илова қилинган тегишли давлат органи биринчи раҳбарининг тавсияси (мазкур Низомнинг 3-бандида назарда тутилган асосга кўра ҳужжат топширилганда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумларда (ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейда) камида уч йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар учун ўрнатилган тартибда имзоланган ва юридик техникум (академик лицей) бланкида расмийлаштирилган, рақами ва берилган вақти акс эттирилган ҳамда электрон меҳнат дафтарчасида кўрсатилган маълумотлар илова қилинган юридик техникум (академик лицей) директорининг тавсияси (ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган асосга кўра ҳужжат топширилганда);
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Айрим тоифадаги абитуриентларни ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш, уларнинг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш тегишли ўқув йили учун тасдиқланадиган ТДЮУ қабул комиссияси зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДЮУ қабул комиссияси айрим тоифадаги абитуриентлар томонидан ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун топширилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини беш иш куни давомида ўрганади ҳамда унинг натижаси бўйича абитуриентга хабар беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриентлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш вақтидакамчиликлар аниқланса, ТДЮУ қабул комиссияси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органлари, юридик олий таълим муассасалари, юридик техникумлар, ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей ҳамда абитуриентдан қўшимча маълумотлар сўраб олиниши мумкин.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Айрим тоифадаги абитуриентларнинг ҳужжатларини ўрганиш давомида абитуриентда тегишли имтиёз мавжуд эмаслиги аниқланса, унинг ҳужжатлари кўрмай қолдирилади ва бу ҳақда абитуриентга хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим тоифадаги абитуриентлар томонидан ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширишнинг белгиланган муддатларидан кеч қолиб топширилган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларда, шу жумладан, электрон шаклдаги маълумотларда қалбакилаштириш ёки сохталаштириш ҳолатлари аниқланганда, абитуриентнинг ҳужжатлари кўриб чиқилмайди (магистратурага қабул қилинган бўлса ТДЮУ магистратураси талабалари сафидан четлаштирилади), ҳужжатлар эса, белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Айрим тоифадаги абитуриентларни ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш бўйича ТДЮУ қабул қомиссияси томонидан Давлат комиссиясига қабул йилининг 20 августга қадар маълумот киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат комиссиясининг абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарори 30 августга қадар қабул қилинади ва бу ҳақида ТДЮУга хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқишга қабул килишга тавсия этилган абитуриентлар рўйхати ТДЮУ веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат комиссияси томонидан қабул қилинган қарор асосида абитуриентларни ТДЮУ магистратурасига тўлов-контракт асосида қабул қилиш мақсадида ТДЮУ ва юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида контракт (шартнома) тузилади ва унда контракт тўлови суммасини белгиланган муддатда тўлаш шарти кўрсатиб ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Белгиланган намунадаги шартнома бланкалари ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисида Давлат комиссияси қарори қабул қилингандан сўнг берилади ҳамда ТДЮУ ректори ва бош бухгалтери имзоси билан юридик шахслар учун уч нусхада ва жисмоний шахслар учун икки нусхада расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат комиссиясининг абитуриентларни ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш бўйича тавсия этилганлиги тўғрисидаги қарори қабул қилинганидан сўнг уч иш куни мобайнида мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг асл нусхалари абитуриент томонидан ТДЮУ Магистратура бўлимига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Магистратура битирувчиларини тақсимотга мувофиқ узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларига мувофиқ ўқишга қабул қилинган магистратура битирувчиларини адлия органлари ва муассасалари, ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда ишлашга тақсимлаш учун адлия вазирининг буйруғи билан тақсимот комиссияси (кейинги ўринларда — тақсимот комиссияси) тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақсимот комиссиясига ТДЮУ ректори раислик қилади ҳамда унинг таркибига адлия органлари ва муассасалари, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицей вакиллари киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. ТДЮУ магистратура битирувчиларини узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимлаш ҳар йили тақсимот комиссияси томонидан адлия органлари ва муассасалари, ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицей томонидан тақдим этилган буюртмаларга асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақсимлаш жараёнида тақсимот комиссияси магистратура битирувчисининг рейтинг натижалари, оилавий ҳолати ва таклиф этилган иш ўрнида ишлаш хоҳишини ҳисобга олади. Энг юқори ўзлаштириш кўрсаткичи (86 фоиз ва ундан юқори)га эга бўлган магистратура битирувчилари ўз танлови бўйича мавжуд иш ўринларига ишга жойлашишда биринчи навбатда талабгор бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Магистратура битирувчиларини узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимлаш ҳар йили, қоида тариқасида, магистратура битирувчиси ўқишни тамомлагандан сўнг, бир ойдан кечиктирмай амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақсимот комиссияси томонидан магистратура битирувчисига адлия органлари ва муассасалари, ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда ишлаш учун тегишли тартибда йўлланма берилади. Бир вақтнинг ўзида битирувчига йўлланма билан бирга ишга келгани ва жойлашгани ҳақида тўлдириладиган ҳужжат намунаси ҳам берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишга йўлланма берилганидан тегишли ташкилот — иш берувчи, ТДЮУ ва магистратура битирувчиси ўртасида узлуксиз ишлаб беришнинг аниқ шартларини ҳамда битирувчининг мажбуриятларини аниқ белгилаб берувчи уч томонлама шартнома уч нусхада тузилади (магистратура битирувчиси ТДЮУга ишга тақсимланган ҳоллар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома намунаси белгиланган тартибда Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тақсимот комиссиясининг магистратура битирувчисини ишга тақсимлаш учун йўлланма бериш ҳақидаги қарори қабул қилинганидан сўнг ТДЮУ томонидан ҳар бир магистратура битирувчисига беш иш кунидан кечиктирмаган ҳолда магистр даражаси тўғрисидаги дипломдан кўчирма берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Магистратура битирувчиларини ишга қабул қилиш ва уларнинг меҳнат фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларига мувофиқ ўқишга қабул қилинган магистратура битирувчилари ишга тақсимланганидан кейин бир ойдан ошмаган муддатда уч томонлама шартномада кўрсатилган иш жойида ҳозир бўлишлари ва меҳнат фаолиятини бошлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчи уч томонлама шартномага ва ишга йўлланмага мувофиқ битирувчи билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчи битирувчи томонидан тақдим этилган битирувчининг ишга келгани ва жойлашгани ҳақидаги ҳужжатни тўлдиради ва кейинчалик уни беш кун муддат ичида ТДЮУга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДЮУ магистратура битирувчисининг ишга келгани ва жойлашгани ҳақидаги ҳужжат асосида ҳар бир магистратура битирувчисининг ҳисобини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Магистратура битирувчисининг уч йиллик узлуксиз ишлаб бериш муддати қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўлланма берилган ташкилотларда ва лавозимларда ишлаш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимиятининг марказий органларидаги хизмат фаолияти даври (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлинмалардаги хизмат фаолият даври бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўташ муддатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий меҳнат таътили муддати уч йиллик узлуксиз ишлаб бериш муддатига кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақсимот бўйича узлуксиз ишлаб беришга юборилган магистратура битирувчиси ишга жойлашгандан сўнг, иш берувчи унга тегишли меҳнат шароитлари яратади, зарур ҳолларда турар жой билан таъминлаш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Магистратура битирувчисининг уч йиллик узлуксиз ишлаб бериш муддати тугагандан сўнг ишни давом эттириш ҳақидаги масала меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш берувчи ва ходим ўртасида ўзаро келишувга асосан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Магистратура битирувчиси узлуксиз ишлаб бериш муддати давомида у тақсимот бўйича юборилган ташкилот тугатилса, меҳнат шартномаси (контракт) иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинса, магистратура битирувчиси ТДЮУни бу ҳақда 5 кун ичида хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Магистратура битирувчисининг мурожаати бўйича тақсимот комиссияси мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ бошқа ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринларига улар тақдим этган талабномалар асосида битирувчини тақсимлашни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ушбу Низомга мувофиқ узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимланган магистратура битирувчисида узлуксиз ишлаб бериш жойини ўзгартириш учун асосли сабаблар вужудга келган тақдирда (никоҳ тузиш, доимий яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб кетиш ва бошқалар) магистратура битирувчиси тақсимот комиссиясига узлуксиз ишлаб бериш жойини ўзгартириш учун тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақсимот комиссияси ўн кун ичида магистратура битирувчисининг мурожаатини ва тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича магистратура битирувчисига мажбурий ишлаб бериш учун бошқа жойни ушбу Низом талабларига мувофиқ белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. ТДЮУ магистратура битирувчисига магистр даражаси тўғрисидаги дипломининг асл нусхасини у узлуксиз ишлаб бериш муддатини тамомлаганидан сўнг бир ҳафта муддатда меҳнат дафтарчасидаги ёзув ва битирувчи узлуксиз ишлаб берган ташкилотнинг ёзма тасдиғи асосида беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Магистратура битирувчиси тақсимот бўйича сабабсиз уч йил узлуксиз ишлаб беришдан бош тортган ҳолларда, ўқишни битирган вақтида ТДЮУда амалда бўлган шартнома суммасининг беш баробари миқдорида ТДЮУга компенсация тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мазкур Низомга мувофиқ узлуксиз ишлаб беришдан бош тортган магистратура битирувчиларига магистр даражаси тўғрисидаги дипломнинг асл нусхаси улар белгиланган компенсацияни тўлиқ миқдорда тўлагандан сўнг берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Узлуксиз ишлаб бериш муддати давомида меҳнат шартномаси (контракт) магистратура битирувчисининг ташаббуси билан бекор қилинса, иш берувчи томонидан бу ҳақда уч иш куни мобайнида ТДЮУга хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДЮУ магистратура битирувчиси томонидан компенсация тўлашни таъминлаш, шунингдек, заруратга кўра, компенсацияни суд тартибида ундириш чорасини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, компенсация миқдори магистратура битирувчиси томонидан ишлаб берилган вақтга пропорционал тарзда ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Магистратура битирувчиси узлуксиз ишлаб беришдан бош тортиши билан боғлиқ ТДЮУга тўлайдиган компенсация тўлиқ ҳажмда ТДЮУни ривожлантириш жамғармаси ҳисобига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Мазкур Низомга мувофиқ магистратура битирувчиси меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли узлуксиз ишлаб беролмаган ҳолатларда унинг кейинги меҳнат фаолияти тўғрисидаги қарор тақсимот комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат лаёқатини йўқотгани сабабли (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) узлуксиз ишлаб бериш имкониятига эга бўлмаган битирувчилар, шунингдек, давлат ҳокимиятининг марказий органларида хизмат фаолиятини (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлинмалардаги хизмат фаолияти бундан мустасно) амалга ошираётган битирувчилар тақсимот комиссияси қарори асосида компенсация тўлашдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни кириш тест синовларисиз қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Тошкент давлат юридик университети ректори ____________________________га (Ф.И.Ш.) _____________________________________ ___________________________________дан

(абитуриентнинг Ф.И.О. (тўлиқ ёзилади))‎‎

АРИЗА
‎Тошкент давлат юридик университети
‎магистратурасига қабул қилиш тўғрисида

‎‎Менга _______________________________________________________________________________ магистратура

(магистратура мутахассислиги номи)‎‎

‎‎мутахассислиги, таълимнинг _______________________________________ тилига,_____________________шаклида

‎‎(ўзбек, рус ёки инглиз)

(масофавий, кечки, сиртқи, кундузги)

‎ўқишга қабул қилишингизни сўрайман.

‎‎Маълумотим _________________________________, ___________________________________________________

(олий таълим йўналиши) ‎‎

(тугатган таълим муассасаси номи)‎‎

_______________________________________________________ни _______________________ йилда тугатганман.
‎Маълумотим ҳақидаги ҳужжат (диплом): серияси ______________, рақами __________________________________.
‎Мен ____________________________________________________________________________туфайли кириш тест

(тегишли асос кўрсатилади)

синовларисиз ўқишга кириш ҳуқуқига эгаман.

Магистратурада _____________________________________________________________________ тилида ўқийман.
(ўзбек, рус ёки инглиз)

‎Туғилган вақтим ва жойим: __________ йил _________ _________________, ________________________________.

‎‎(йил)

‎‎(кун)

(ой)‎

(туғилган жой)

‎‎Фуқаролигим _____________________________________________________________________________________

(фуқаролик паспорт (ID-карта) бўйича ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат бўйича кўрсатилади)

‎‎Доимий яшаш жойим: _____________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________
(вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, кўча, уй ва квартира рақами тўлиқ кўрсатилади)

Паспортга (ID-картага) оид маълумотлар: _______________ __________________,_____________________________

(серия)

‎‎(рақам) (ким томонидан ва қачон берилган)

________________________________________________________________________________________________.
Меҳнат фаолиятим бўйича қуйидагиларни маълум қиламан*:
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________.

(иш жойи, эгаллаган лавозими, юридик мутахассислик бўйича иш стажи)

Магистратурада ўқишни тугатгандан сўнг камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбурияти билан танишдим**.

____________________________

‎‎__________________

_____________

_________________________________

‎‎(хорижий фуқаронинг Ф.И.Ш.)

‎‎(имзо)

‎‎(ариза берилган сана)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* тегишли давлат органи биринчи раҳбарининг тавсияси асосида базавий олий юридик маълумот ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органларида юридик мутахассислик бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимлар ҳамда базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейда камида уч йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар учун.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** «юриспруденция» таълим йўналиши бўйича бакалавриатни «имтиёзли» диплом билан тугатган битирувчилар ҳамда базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейда камида уч йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар учун.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/513/1224-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)