25.08.2020 йилдаги 511-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятида ахборот технологияларига ихтисослашган технологик паркни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятида ахборот технологиялари соҳасини ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ушбу соҳадаги стартап-лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали вилоятда инвестиция муҳитини яхшилаш, ички ва ташқи бозорларда дастурий ҳамда юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматларни тарғиб қилишга кўмаклашиш, вилоятда ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига бўлган қизиқишини янада ошириш, уларга замонавий рақамли технологиялар, дастурлаш асослари, электрон тижорат йўналишларини ўргатишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон вилоятида аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 ноябрдаги 921-сон қарорига мувофиқ Андижон вилоятида жами 16 та рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил қилиниши белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг Андижон шаҳри, Бобуршоҳ кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларида (кейинги ўринларда — объект) Андижон «Digital City» технопарки (кейинги ўринларда — технопарк) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг объектни Андижон вилояти ҳокимлигига давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар технопаркнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технопаркни буюртмалар билан таъминлаш мақсадида вилоятдаги ташкилотлар учун жорий этиладиган маҳаллий дастурий маҳсулотларнинг устувор лойиҳаларини амалга оширишда маҳаллий буюртмалар портфелини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятда ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардош маҳсулотлар ва хизматларни, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга, уларни ички ва ташқи бозорларда таклиф этишга, маҳаллий дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларнинг экспортини амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқариш занжирининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида илмий, таълим, ишлаб чиқариш ташкилотларининг интеграциялашувига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятида ахборот технологиялари соҳасида янгидан иш бошлаган ва кичик корхоналарга стартап-лойиҳаларни амалга оширишда, инновация фаолияти натижаларини тижоратлаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилишда, шу жумладан замонавий технологиялар ва дастурий маҳсулотлар трансферини амалга оширишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятнинг қишлоқ ва сув хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, банк ва бошқа соҳаларда рақамли технологияларни жорий этиш орқали ҳамда хорижий давлатларнинг технопарклари билан яқин ҳамкорлик ўрнатган ҳолда вилоятда «рақамли тадбиркорлик»ни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятда «5 та муҳим ташаббус» дастури доирасида аҳоли, шу жумладан ёшлар учун компьютер технологиялари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан самарали фойдаланишга мўлжалланган шаҳар ва туманларда рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил этиш ва фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятда ахборот технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассислар синфини яратиш мақсадида ёш мутахассисларни ўқитишни ташкил этиш, шу жумладан, «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида Андижон вилоятида ёшларни тизимли равишда дастурлаш йўналишида ўқитишни ташкил этиш, ахборот технологиялари бўйича етакчи мутахассислар билан соҳага қизиқувчи ёшлар ўртасида учрашувлар, маҳорат дарслари, конференциялар, тренинглар ва ахборот технологиялари бўйича мавсумий оромгоҳларни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хостинг ва виртуал серверлар хизматлари кўрсатиш мақсадида маълумотлар маркази фаолиятини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда компьютер ва киберспорт ўйинлари ассоциацияси билан ҳамкорликда Андижон вилоятида компьютер ва киберспорт ўйинларини белгиланган тартибда ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Технопарк фаолиятини бошқариш Андижон вилояти ҳокимлиги муассислигида ташкил этиладиган Андижон «Digital City» технопарки дирекцияси (кейинги ўринларда — дирекция) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, юридик шахсларни технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, истиқболли стартап-лойиҳаларни танлаб олиш Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланадиган Андижон «Digital City» технопарки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ дирекция томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, технопаркни ташкил этиш ва унинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технопарк жойлаштириладиган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уларни зарур мебель, инвентарь, замонавий ўқув ускуналари, компьютер ва бошқа ташкилий техникалар билан жиҳозлаш — Андижон вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технопаркнинг бошқа жорий харажатларини қоплаш — технопаркда ташкил қилинган ўқув курслари ва малака ошириш курсларидан тушган маблағлар ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида технопарк фаолияти ихтисослигига тегишли ишлар (хизматлар) бажарилишидан олинган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ташкилотлари ва чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 25 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
511-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/511/1217-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)