Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 апрелдаги ПҚ-4670-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 апрелдаги ПҚ-4670-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 24 август,
508-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 508-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 103-банд қўшилсин:
«103. Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат муассасаларида фитобарлар ташкил этилганда, давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови белгиланган миқдорнинг 50 фоизига камайтирилган ҳолда ҳисобланади.
Бунда фитобарларда вендинг автоматларидан фойдаланилган ҳолларда давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари ҳисобланмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида» 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорида:
а) 1-илованинг 11-бандида:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«Камайиб бораётган табиий ҳолда ўсувчи ноёб доривор ўсимликларни тўплаш (ғамлаш) ва республикадан ташқарига олиб чиқиш учун рухсатномалар ажратиладиган квотанинг камида 50 фоизи ҳажмида табиий плантацияларни барпо этиш шарти билан берилади»;
тўртинчи-бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасига кирадиган бюджет ташкилотлари рўйхатининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
1. |
Мониторинг хизмати** |
17 |
5 |
12 |
». |
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/508/1212-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон; 15.12.2023 й., 09/23/660/0938-сон)