Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 ноябрдаги ПҚ-4522-сон ҳамда «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 июлдаги ПҚ-4740-сон қарорлари)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 ноябрдаги ПҚ-4522-сон ҳамда «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 июлдаги ПҚ-4740-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат геология қўмитасининг нефть ва газни геологик-қидирув ҳамда излаш ишларини амалга оширувчи корхоналарини «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси таркибига ўтказиш тўғрисида» 1995 йил 3 январдаги 2-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 24 август,
509-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 509-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда хизмат енгил автомобилларидан фойдаланишни янада тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорининг рус тилидаги матнида 2-илованинг 25-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
|
« |
25. |
Госкомгеологии |
— |
146 |
80 |
66 |
— |
15 |
9 |
|
|
Центральный аппарат |
— |
11 |
6 |
5 |
— |
— |
— |
|||
|
Подведомственные организации |
— |
135 |
74 |
61 |
— |
15 |
10 |
». |
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 майдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 йил, 20-сон, 225-модда):
а) 17-банднинг иккинчи хатбошидаги «(«Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компанияси билан биргаликда)» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 25-банднинг бешинчи хатбошидаги «ва «Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компаниясида» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 26-бандда:
бешинчи хатбошидаги «ва «Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компаниясига» сўзлари чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) Низомга илованинг «Ахборотни бериш» устунида:
«Ўзбекнефтгаз» МХК» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Саноатгеоконтехназорат» ДИ» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 315-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 96-модда) 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«9. Давлат геология қўмитаси тизимига қуйидагилар киради:
Давлат геология қўмитасининг марказий аппарати;
«Регионалгеология» ДК
«Қизилқумгеология» ДК;
«Самарқандгеология» ДК;
«Ҳисоргеология» ДК;
«Сурхонгеология» ДК;
«Тошкентгеология» ДК;
«Уранкамёбметгеология» ДК;
«Ўзбекгидрогеология» ДК;
Геология фанлари университети;
«ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» ДК;
«Марказий лаборатория» ДК;
«Геобуртехника» ДК;
«Геолтехтаъминот» ДК;
«Давлат геология ахборот маркази» ДК;
«Китоб геология миллий табиат боғи» табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси;
«Чотқол реабилитация маркази» ДК;
Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси;
Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати;
«Геология-маркшейдерлик хизмати» ДК».
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 йил, 20-сон, 225-модда) 33-бандига:
а) қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан — ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, шунингдек, кончилик соҳасидаги муносабатларни бошқаришга оид лойиҳалар»;
б) ўн тўртинчи — ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўн бешинчи — ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/509/1213-сон; 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)