06.06.2019 йилдаги 0367-19-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси cанитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник номативлари, 06.06.2019 йилдаги 0367-19-сон
Кучга кириш санаси
06.06.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИ, МЕЪЁРЛАРИ ВА ГИГИЕНИК НОРМАТИВЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Функционал, шифобахш (пархез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва муомаласига қўйиладиган гигиеник талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. КИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Президент Ш.М. Мирзиёев томонидан қабул қилинган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси тараққиёти бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси» (кейинги ўринларда — Ҳаракатлар стратегияси) шундан далолат бермоқда. Бу муддатли истиқболдаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгиловчи муҳим дастурил амал ҳужжат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да тасдиқланган 30 тадан зиёд қонунлар ва 900 та қонуности ҳужжатлар, шу жумладан, Президентнинг 2018 йил 17 январдаги ПФ-5303-сонли «Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» Фармони кенг миқёсли истилоҳлар, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани тезкор ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш учун мустаҳкам ҳуқуқи асос бўлиб хизмат қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Шу билан бирга, ижобий иқтисодий ўзгаришлар ва аҳоли турмуш тарзидаги ўзгаришлар билан бирга шаҳарларнинг ривожланиши иқтисодий ривожланган мамлакатларга хос нооқилона овқатланиш билан боғлиқ касалликлар даражасининг ошишига сабаб бўлди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан бу касалликлар ноюқумли касалликларнинг алоҳида гуруҳига ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Одам саломатлиги, гигиена, диетология, нутриология ва биотехнологиянинг кўпгина фундаментал ва амалий жиҳатларини қамраб олувчи «функционал овқатланиш»нинг принципиал жиҳатдан янги концепцияси ишлаб чиқилиши ХХ аср охиридаги ютуқлардан бири ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овқатланиш билан боғлиқ касалликлар олдини олиш ҳамда ноюқумли касалликлар даражасини пасайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини соғлом овқатлантириш соҳасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2015 йил 25 апрелдаги 102-сонли, «2015 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши таъминлаш бўйича чора-тадбирлар концепцияси ва комплексини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 29 августдаги 251-сонли қарорлари билан сифат ва хавфсизликка қўйилган замонавий талабларга мувофиқ озиқ-овқат хомашёси асосий турлари маҳаллий ишлаб чиқарилишини кенгайтириш, алмаштириб бўлмас компонентлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар овқатланиши учун ихтисослаштирилган маҳсулотлар, парҳез (шифобахш ва профилактик) озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини ривожлантириш кўзда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ҚЎЛЛАНИШИ СОҲАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Ушбу санитария қоидалари ва меъёрларининг асосий мақсади функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича корхоналарнинг режалаштирилиши, жойлаштирилиши, санитария-техника ҳолати, шунингдек, мазкур маҳсулот муомаласига қўйиладиган санитария-гигиена талабларини белгилаш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Ушбу санитария қоидалари ва меъёрлари фаолияти функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда муомаласи бўйича ташкилотларни лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш, ишлатиш билан боғлиқ давлат органлари, корхоналари, муассасалари, ташкилотлари, бирлашмалари ва алоҳида шахслар, шунингдек, давлат санитария-эпидемиология назоратини амалга оширувчи органлар, муассасалар, мансабдор шахслар учун ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотлари хавфсизлиги мезонларига қўйиладиган гигиеник талаблар «Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлигининг гигиеник нормативлари» санитария меъёрлари ва қоидаларида белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ИСТИЛОҲЛАР ВА ТАЪРИФЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функционал овқатланиш (functional feeding) — одам организмини нафақат энергетик ва пластик материал билан таъминловчи, балки муайян физиологик функциялар, биокимёвий реакцияларини мақбул даражага етказувчи, саломатликни қўллаб-қувватлашга ёрдамлашувчи, касалликлар юзага келиши хавфини камайтирувчи овқатланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функционал овқатланиш маҳсулотлари (functional food) — овқатланиш билан боғлиқ касалликлар ривожланиши хавфини камайтириш ҳамда (ёки) озиқлантирувчи моддалар танқислигини тўлдириш, олдини олиш, саломатликни сақлаш ва яхшилашга йўналтирилган функционал ингредиентлардан таркиб топган табиий овқатланиш маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функционал ингредиентлар (functional food ingridient) — таркибидаги функционал озиқ-овқат маҳсулоти мунтазам истеъмол қилинганда одам организмидаги физиологик функциялар, моддалар алмашинуви жараёнларига таъсир кўрсатиш қобилиятига эга физиологик функционал компонентлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифобахш (парҳез) овқатланиш озиқ-овқат маҳсулоти — белгиланган озуқавий ва энергетик қиммат, физик ва органолептик хусусиятларга эга ҳамда шифобахш парҳез таркибида ишлатишга мўлжалланган махсус озиқ-овқат маҳсулоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактик овқатланиш озиқ-овқат маҳсулоти — табиий таркибига нисбатан алоҳида моддалар таркиби ва (ёки) мутаносиблиги ўзгартирилган ва (ёки) таркибида аввалдан бўлмаган моддалар ёки компонентлар киритилган углевод, ёғ, оқсил, витамин ва бошқа моддалар алмашинуви турлари тузатиш учун мўлжалланган махсус озиқ-овқат маҳсулоти, шунингдек, касбий касалликлар ривожланиши хавфини камайтириш учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортчилар овқатланиши озиқ-овқат маҳсулоти — одамнинг жисмоний ва асаб-руҳий зўриқишларга мослашувчанлик имкониятларини оширишга ўзига хос таъсир кўрсатадиган ялпи маҳсулотлар ёки уларнинг алоҳида турларидан таркиб топган озуқа қиймати оширилган ва (ёки) самарадорликка йўналтирилган белгиланган кимёвий таркибдаги махсус озиқ-овқат маҳсулоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функционал овқатланиш маҳсулоти сифати — истеъмол ўзига хосликлари ва маҳсулот самарадорлигини белгиловчи хусусиятлар йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулоти хавфсизлиги — одам ҳаёти ва саломатлигига зарар етказиш эҳтимоллиги билан боғлиқ хавф бўлмаган маҳсулот, уни ишлаб чиқариш, ишлатиш, сақлаш, ташиш, сотиш ва чиқиндига чиқариш жараёнлари ҳолати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотини идентификациялаш — маҳсулотнинг меъёрий, техникавий ҳужжатлар, унинг хусусиятлари, таркиби, материаллари ҳақидаги ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатлар ва ёрлиқлардаги маҳсулотлар ҳақидаги ахборотнинг мувофиқлигини аниқлаш бўйича фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотларининг маълум қилинган хусусиятлари самарадорлиги — Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган тажриба, кимёвий-биологик ёки клиник синовлар бўйича фаолият.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулоти техникавий тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бериши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Маҳсулот ишлаб чиқариш норматив ва техникавий ҳужжатлар, санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Маҳсулот янги турлари ишлаб чиқилганда ва (ёки) уларнинг таркиби ўзгартирилганда, шунингдек, технологик жараёнлар ишлаб чиқилганда (ўзгартирилганда) уларнинг яроқлилик муддатларига, маҳсулот сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларига, муомала босқичларида амал қилиш талабларига, шунингдек, назорат методларига мувофиқлиги асослаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Маҳсулот ёрлиғи тўлиқ ингредиент таркиби, шу жумладан, организм физиологик эҳтиёжларига мувофиқ фаол моддалар ҳақида ахборотдан иборат бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6. Маҳсулотни ишлаб чиқаришда қуйидагилардан фойдаланишга йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синтетик бўёқлар, хушбўй моддалар, консервантлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибида ГМО мавжуд озиқ-овқат хомашёси ва (ёки) ирсий муҳандислик методи билан олинган компонентлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.7. Туз ўрнини босувчилардаги натрий таркиби туз ўрнини босувчилар аралашмаси массасининг 120 мг/100 г дан тошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.8. Маҳсулотнинг алоҳида, шу жумладан, спортчилар овқатланиши учун турлари ўз таркибида тақиқланган моддаларни сақламаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.9. Глютенсиз маҳсулот буғдой, жавдар, арпа, сули ёки уларнинг кроссбред (уларни чатиштириш йўли билан олинган) вариантларидан таркиб топмаган битта ёки ундан кўп компонентлардан иборат бўлиши ёки тайёрланган бўлиши ва (ёки) буғдой, жавдар, арпа, сули ёки уларнинг кроссбред вариантларидан олинган битта ёки ундан кўп компонентлардан (глютен даражасини камайтириш учун) махсус тарзда тайёрланган бўлиши лозим, бунда истеъмолга тайёр маҳсулотдаги глютен даражаси 20 мг/кг дан ошмаган миқдорни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.10. Кам глютен таркибли маҳсулот буғдой, жавдар, арпа, сули ёки уларнинг кроссбред вариантларидан олинган битта ёки ундан кўп компонентлардан иборат бўлиши ёки (глютен даражасини камайтириш учун) махсус тарзда тайёрланган бўлиши лозим, бунда истеъмолга тайёр маҳсулотдаги глютен даражаси 20 мг/кг дан 100 мг/кг гача миқдорни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХОНАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларни лойиҳалаш, қуриш, таъмирлашда амалдаги қурилиш меъёрлари, технологик лойиҳалаш меъёрлари, санитария қоидалари ва меъёрларига амал қилиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Хоналар таркиби ва майдони лойиҳалаш техникавий топшириғига кўра ишлаб чиқариладиган маҳсулот рўйхати ҳамда сони ҳамда норматив ҳужжатлар талабларига қараб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3. Ишлаб чиқариш хоналари режалаштирилиши ва жойлаштирилиши технологик жараён узлуксизлигини таъминлаши ҳамда хомашё, ярим тайёр маҳсулотлар, чиқиндилар юк оқимларининг тайёр маҳсулот юк оқими билан кесишиши имкониятини истисно этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.4. Ишлаб чиқариш ва омбор хоналарида амалдаги санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ ҳашаротлар ҳамда кемирувчилар киришидан ҳимоя чоралари (зич ёпиладиган эшиклар, коммуникациялар атрофи тирқишлари пухта ёпилиши, шамоллатиш тирқишларида — металл тўр) кўзда тутилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.5. Ички деворлар силлиқ сувга ва зарбага чидамли, осон ювиладиган ҳамда зарарсизлантирувчи воситалар билан ишлов беришга бардошли сирт билан қопланиши, махсус (озиқ-овқат, фармацевтик ишлаб чиқариш учун мўлжалланган) сендвич-панеллар ёки юқорида кўрсатилган талабларга жавоб берувчи бошқа материаллар ва қопламалар билан шакллантирилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.6. Барча қувурлар ва кабеллар девор сиртида киритилган ёки яхшилаб ҳимояланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.7. Шифт сувга чидамли силлиқ сиртга эга бўлиши ва осон ювиладиган ҳамда зарарсизлантирувчи воситалар билан ишлов беришга бардошли сирт билан қопланиши, махсус (озиқ-овқат, фармацевтик ишлаб чиқариш учун мўлжалланган) сендвич-панеллар ёки юқорида кўрсатилган талабларга жавоб берувчи бошқа материаллар ва қопламалар билан шакллантирилган бўлиши лозим. Шифтида осилиб турадиган элементлари (тўсинлар, қувурлар ва ш.к.) бўлган биноларда осма шифт ўрнатиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.8. Моғор пайдо бўлганда ишлаб чиқариш хоналари шифти ва бурчакларини дарҳол тозалаш ҳамда рухсат берилган фунгицид моддалар билан ишлов бериш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.9. Ишлаб чиқариш хоналарида қопқоғи оёқ билан очиладиган ахлат идишлари, шунингдек, санитар яроқсиз буюмларни йиғиш учун полимер материаллардан тайёрланган идишлар ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яроқсиз буюмлар учун идишларни ҳар куни тозалаш, ювиш воситалари билан ювиш ҳамда зарарсизлантириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш хоналарида чиқиндилар, шунингдек, технологик жараёнда ишлатилмайдиган анжом ва асбоб-ускуналарни сақлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.10. Йиғиштириш анжоми, ювиш ва зарарсизлантириш воситаларини сақлаш учун омбор, махсус жавонлар ва токчалар назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. МАИШИЙ ХОНАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1. Маиший хоналар алоҳида турган биноларда, ёнма-ён бинода ёки асосий корпусга тақаб қурилган бинода жойлаштирилади ҳамда ишловчилар сони ва технологик жараёнлар хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда норматив талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший хоналар алоҳида турган биноларда жойлаштирилган тақдирда ишлаб чиқариш цехларига ётиш жойлари ёпиқ бўлиши кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.2. Ювиниш хоналари, мавжуд бўлганда, кийим-кечак сақлаш хонаси билан ёнма-ён жойлаштирилиши лозим. Ювиниш бўлмалари сони энг кўп иш навбатида ишловчилар сонидан келиб чиқиб, санитария қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.3. Маиший хоналарни пардозлашда қуйидагилар кўзда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деворлар — махсус (озиқ-овқат, фармацевтик ишлаб чиқариш учун мўлжалланган) сендвич-панеллардан тайёрланиши ёки ювиниш хоналарида 1,8 м баландликда ялтироқ плиткалар; махсус кичик-кечак сақлаш хоналари, ичкийим сақлаш хоналари, санузелларда 1,5 м баландликда кўтариб турувчи конструкциялар тагидаги панелларгача — сув эмульсияли ёки бошқа рухсат берилган бўёқлар ва материаллар билан бўяш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус (озиқ-овқат, фармацевтик ишлаб чиқариш учун мўлжалланган) сендвич-панеллардан тайёрланган шифтлар ёки ювиниш хоналаридаги шифтлар мойли бўёқ билан бўялган, барча қолган хоналардаги шифтлар эса оҳакли ёки бошқа материаллар оҳакланган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча маиший хоналардаги пол — — махсус (озиқ-овқат, фармацевтик ишлаб чиқариш учун мўлжалланган) қоплама: полиурентанли қуйма пол, линолеум ва бошқа махсус қопламалар ёки керамик плитка қопланиши ёки бошқа сув ўтказмас ювиладиган материаллар билан қопланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.4. Ҳожатхоналар иш навбатида камида икки марта ювиш ва зарарсизлантириш воситалари билан ишлов берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА МАИШИЙ ХОНАЛАР ҲУДУДЛАРИНИ ЙИҒИШТИРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.1. Ишлаб чиқариш, маиший ва ёрдамчилар хоналарни йиғиштириш махсус ажратилган ва йўл-йўриқ кўрсатилган ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим, бу ходимларнинг функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришга жалб этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2. Иш тугалланганида ишлаб чиқариш ва маиший хоналарнинг поллари, асбоб-ускуналари, анжомлари яхшилаб йиғиштирилиши ҳамда идишлар совунли-ишқорли эритма ва қайноқ сув билан ювилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.3. Ишлаб чиқариш хоналаридаги полларни йиғиштириш иш жараёнида заруратга қараб ва иш навбати якунида нам усулда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. СУВ ТАЪМИНОТИ ВА КАНАЛИЗАЦИЯГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.1. Функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ташкилотларининг сув таъминоти марказлаштирилган хўжалик-ичимлик сув қувурига уланиш орқали амалга оширилади, у бўлмаган тақдирда санитария-эпидемиология хулосасига эга сув манбаидан ўз сув қувури қурилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича сув техникавий тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.2. Хўжалик-ичимлик суви ва техникавий сув қувурлари тармоқларининг қўшиб уланишига қатъиян йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.3. Совуқ ва иссиқ сув таъминоти ички тизимларини тузишда қўлланиладиган қувурлар, арматура, асбоб-ускуналар норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ келиши лозим. Цех ичкарисидаги барча сувўтказгич, канализация, буғ, газ қувурлари ташқи фарқланиш учун шартли рангда бўялиши лозим. Сиртидаги ҳарорати хона ҳароратидан паст бўлган қувурўтказгичларда намлик конденсацияланишининг олдини олиш мақсадида уларда иссиқлик изоляцияси назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.4. Канализация тизими тузилиши тегишли норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.5. Шифтлараро қопламалар ичидан кетувчи ишлаб чиқариш оқавалари учун траплар ва қувурлар сув ўтказмаслиги лозим ҳамда ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари устидан жойлаштирилмаган ҳолда лойиҳалаштирилиши зарур. Маиший канализация қувурлари ишлаб чиқариш цехлари, маҳсулотлар сақлаш омборхоналари, озиқ-овқат блоклари орқали ўтмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.6. Ишлаб чиқариш ва хўжалик-маиший оқава сувлар канализацияси ички тизими тармоққа алоҳида мустақил чиқиш йўлларига эга бўлиши лозим. Ишлаб чиқариш ва маиший оқава сувлари тегишлича тозаланмасдан очиқ сув ҳавзаларига ташланишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. ТАБИИЙ ВА СУНЪИЙ ЁРИТИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.1. Функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ташкилотларнинг ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.2. Сунъий ёритиш барча цехлар ва хоналарда умумий тарзда, ишлаб чиқариш хоналарида эса зарур ҳолларда — маҳаллий ёки комбинацияланган тарзда тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.3. Люминесцент лампали чироқлар лампаларнинг чироқлардан тушиб кетишини истисно этувчи ҳимоя панжараси (тўри), ёруғлик тарқатгич ёки махсус лампа патронлари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.4. Очиқ технологик жараёнга эга хоналардаги чироқлар маҳсулотга синиқлар тушиши имкониятини истисно этиш учун технологик асбоб-ускуналар устида жойлаштирилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.5. Чироқларга санитар ишлов бериш цехга санитар ишлов бериш жадвалига мувофиқ амалга оширилиши лозим, ёритиш қурилмалари ҳолати ва ишлатилишини назорат қилиш техникавий тайёргарлик кўрган шахс зиммасига юклатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. ҲАВОНИ ШАМОЛЛАТИШ, ИСИТИШ ҲАМДА ҲАРОРАТ ВА НАМЛИКНИ БИР МАРОМДА САҚЛАШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.1. функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ташкилотлар ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарида амалдаги норматив ҳужжатларига мувофиқ ҳавони табиий, механик, аралаш ҳолда шамоллатиш ёки ҳарорат ва намликни бир маромда сақлаш назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво оқими кўрсаткичлари ишлаб чиқариш хоналаридаги микроиқлим бўйича санитария меъёрлари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.2. Маиший хоналар, ҳожатхоналар, лабораториялар умумалмашув ва (ёки) маҳаллий шамоллатиш мустақил тизимларига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.3. Ишлаб чиқариш хоналарига узатиладиган оқим ҳаво чангдан тозаланиши, зарур ҳолларда — стерилизациядан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.4. Иссиқлик, намлик ва зарарли моддаларни мунтазам ажратиш манбаи ҳисобланган асбоб-ускуналар ҳаво тортувчи шамоллатиш маҳаллий тизимлари билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.5. Чанг манбаи ҳисобланган асбоб-ускуналар ҳаводан чангни сўриб олувчи чанг тутгич қурилмалар билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.6. Оқимли шамоллатиш тизимининг ҳаво тортиш шахталарини ер сатҳидан 2 м дан паст бўлмаган баландликда жойлаштириш керак. Ҳаво тортувчи шамоллатиш тизимлари чиқариб ташлаётган ҳаво том сатҳидан камида 1 м юқори баландликдаги ҳаво тортиш шахталари орқали чиқариб юборилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.7. Шамоллатиш тизимларидан чиқаётган атмосфера чиқиндиларини оқимли шамоллатиш ҳаво қабул қилиш қурилмаларидан горизонтал бўйича камида 10 м ёки вертикал бўйича 6 м масофада, горизонтал масофада эса камида 10 м да жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.8. Шамоллатиш асбоб-ускуналари нормативлар ва бошқа расмий ҳужжатларга мувофиқ шовқин ва тебранишни қайтариш учун жиҳозланган шамоллатиш камераларида жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.9. Оқимли шамоллатиш қурилмалари ва табиий шамоллатиш ҳаво тортувчи тирқишлари ҳашаротлардан ҳимоялаш учун тўрлар билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.10. Технологик аппаратлар шамоллатиш йўллари ва ҳавоқайтаргичларини ифлосланиш даражасига қараб (йилига камида 1 марта) бўлакларга ажратиш ҳамда уларнинг ички сиртини тозалаш зарур. Олдини олиш мақсадида ишлаб чиқариш хоналарида технологик тирқишлар ва ёпиқ даҳлизларда ҳаво-иссиқлик ўтказмас пардалар кўзда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.11. Заҳарли буғ, газ, чанг ажралиши билан бирга кечадиган ишлаб чиқаришда, аммиакли музлатиш қурилмалари машина ва аппарат бўлимларида шамоллатиш ҳамда ҳаво иситиш тизимларида ҳавони қайта айлантириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.12. Чанг ва осон конденсацияланувчи буғлар сўргичлари, заҳарли ёки портловчи аралашма аралашганда юзага келадиган моддалар сўргичларининг умумий ҳаво тортиш қурилмасини биттага бирлаштиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.13. Иситиш тизими тегишли норматив ҳужжатлари талабларига жавоб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.14. Ишлаб чиқариш ва омбор хоналаридаги ҳаво ҳарорати ҳамда нисбий намлиги норматив ҳужжатлар ва технологик йўриқномалар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ТЕХНОЛОГИК АСБОБ-УСКУНАЛАР, АНЖОМЛАР ВА ИДИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.1. Функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ташкилотлар технологик асбоб-ускуналарини жой-жойига қўйиш технологик схемага мувофиқ амалга оширилиши, технологик жараён кетма-кетлиги ва узлуксизлиги, қисқа ва бевосита коммуникацияларни таъминлаши, хомашё ва тайёр маҳсулот муқобил оқимларини истисно этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.2. Асбоб-ускуналарни жой-жойига қўйишда ишловчиларнинг ундан эркин фойдаланиш имкониятини, ишлаб чиқариш жараёнлари, хомашё, ярим тайёр маҳсулот ва тайёр маҳсулот сифати устидан санитар назорат ўтказилиши, шунингдек, хоналар ва асбоб-ускуналарни ювиш, йиғиштириш ва зарарсизлантириш имкониятини таъминловчи шартларга риоя этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.3. Ювиш ҳамда зарарсизлантириш учун асбоб-ускуналар тузилиши функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш хомашёси ва тайёр маҳсулотлари билан муомалада бўладиган асбоб-ускуналарнинг қисмларга осон ажралиши ва узелларнинг ҳаммабоплигини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.4. Технологик асбоб-ускуналарнинг функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотлари билан бевосита туташадиган қисмлари фақат озиқ-овқат мойлари билан мойланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.4. Технологик асбоб-ускуналарнинг функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотлари билан бевосита туташадиган қисмлари озиқ-овқат зангламас пўлати ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан мулоқот учун рухсат этилган бошқа материаллардан тайёрланиши лозим. Асбоб-ускуналарнинг маҳсулотлар билан мулоқотда бўладиган қисмлари фақат озиқ-овқат мойлари билан мойланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.5. Столлар қопламалари силлиқ бўлиши, озиқ-овқат маҳсулотлари билан туташишга рухсат берилган зангламас металлар ёки синтетик материаллардан тайёрланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.6. Функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича корхоналарнинг қўлланиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ферментлагичлар, автоклавлар, термостатлар ва бошқа асбоб-ускуналар қайд этиш қурилмалари билан таъминланиши лозим. Бундай қурилмалар билан таЪминлаш имконияти бўлмаган тақдирда ҳар бир операция корхона бўйича буйруқ билан белгиланган ходим томонидан махсус дафтарда қайд этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.7. Ишлаб чиқариш анжомлари унинг муайян технологик операцияларда ишлатилишини ҳисобга олган ҳолда ёрлиқланиши лозим. Тасодифий анжомларнинг ишлатилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.8. Тайёр маҳсулот идиши норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бериши, тоза ва қуруқ хоналарда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.9. Асбоб-ускуналар, шу жумладан ҳавони фильтрлаш тизимлари, дистиллагичлар ва бошқалардан фойдаланадиган ишловчи ходимлар хавфсизлигини таъминлаш учун улардан фойдаланиш бўйича аниқ йўл-йўриқ кўрсатилиши, асбоб-ускуналар мунтазам техник кўрикдан ўтказилиши ҳамда режали таъмирланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.1. Функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ташкилотларнинг технологик жараёнлари технологик йўриқномаларга кўра белгиланган тартибга қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.2. Технологик жараёнлар барча операциялари зарур асбоб-ускуналар ҳамда ушбу мақсадлар учун махсус мўлжалланган хоналардаги мосламалардан фойдаланилган ҳолда бажарилиши ҳамда назорат қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.3. Ишлаб чиқариш технологик жараёнини олиб боришда қуйидаги таъминланиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш турли босқичларида олинадиган маҳсулотларнинг кесишуви имкониятини истисно этувчи технологик жараённинг кетма-кетлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотнинг уни ишлаб чиқариш барча босқичларида ифлосланиши имкониятларини истисно этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик асбоб-ускуналар шикастсиз ишлаши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.4. Ишлаб чиқариш жараёни алоҳида босқичларидаги маҳсулот сифати амалдаги норматив-техникавий ҳужжатларда кўзда тутилган ҳажмда назорат қилиниши лозим. Назорат натижалари махсус ишлаб чиқариш дафтарларида рўйхатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.5. Яроқсизга чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотлар рўйхатга олиниши ҳамда тегишли тарзда ёрлиқланиши лозим. Улар чиқиндига чиқариш имконияти ҳақида асосланган қарор қабул қилингунига қадар улар ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилишига йўл қўйилмайдиган шароитларда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.6. Техник ҳужжатларда якуний маҳсулот сифатига зарар етказмасдан яроқсиз маҳсулотларни қайта ишлаш имкони бўладиган шароитлар аниқ белгиланиши лозим. Бошқа шароитларда яроқсизга чиқарилган маҳсулот йўқ қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИДА ИШЛАТИЛАДИГАН ХОМАШЁНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА САҚЛАШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.1. Функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ташкилотларнинг барча келиб тушаётган хомашёси, ёрдамчи ва идиш-ўраб жойлаш материаллари техникавий тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бериши лозим. Хомашё ва ёрдамчи материалларни қабул қилиш маҳсулот сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигида туркумлаб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.2. Функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотлари ўрами ҳамда ёрлиқда қайд этилган ахборотнинг норматив-техникавий ҳужжатлар (НТҲ) талабларига мувофиқлиги ҳамда хомашё сифатида салбий таъсир этувчи шикастланишлар йўқлигини аниқлаш учун маҳсулотнинг ҳар бирлиги кўздан кечирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.3. Экиб етиштириладиган хомашё учун генетик модификацияланган маҳсулот, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда қўлланиладиган пестицидлар ишлатилиши ҳақида ахборот тақдим этилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.4. Жониворлардан келиб чиққан хомашё (жониворлар қони, аъзолари ва тўқималари, сути ва бошқалар) учун уларни олишда ишлатилган антибиотиклар ва кимёвий терапевтик препаратлар ҳақида ахборот тақдим этилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.5. Хомашё тайёрлаш махсус хоналарда технологик йўриқномага мувофиқ амалга оширилади, шундан сўнг у цех ички идишига қайта солиниши лозим. Цех ички идиши тоза, қуруқ, бегона ҳидсиз бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.6. Хомашё изоляцияланган, қуруқ, тоза, яхши шамоллатиладиган, бегона ҳидларсиз, омбор зараркунандалари билан зарарланмаган, тўғридан-тўғри қуёш нури таъсиридан ҳимояланган хоналарда сақланиши лозим. Хомашёни сақлашда ҳарорат-намлик режими ҳамда тайёрловчи томонидан белгиланган хомашёнинг яроқлилик муддатига риоя этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.7. Олиб келинган бўёқ моддалари, эссенциялар, кислоталар тайёрловчи заводнинг ўрамида сақланиши лозим. Бўёқ моддалари, эссенциялар, кислоталарни сақлаш учун бошқа идишга қайта тўкиш ҳамда қайта қуйишга йўл қўйилмайди. Улар материал омбордаги махсус жавонларда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.8. Барча сочилувчан ёрдамчи материаллар ишлатилиши олдидан магниттутқич орқали ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.9. Хомашё тайёрлаш махсус хоналарда технологик йўриқномага мувофиқ амалга оширилади, шундан сўнг у цех ички идишига қайта солиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.10. Яроқсизга чиқарилган хомашё амалдаги тартибга мувофиқ ёрлиқланиши, чиқинди сифатида фойдаланиши ёки қайта ишланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. АСБОБ-УСКУНАЛАР, АНЖОМЛАР, ИДИШЛАРГА САНИТАР ИШЛОВ БЕРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.1. Асбоб-ускуналарни ювиш ва зарарсизлантириш рухсат этилган ювиш ва зарарсизлантириш воситалари билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ювиш ва зарарсизлантириш воситалари махсус жиҳозланган жойларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.2. Асбоб-ускуналар ва аппаратурага санитар ишлов беришнинг белгиланган даврийлиги қатъий бажарилиши учун ювиш ҳамда зарарсизлантириш ҳар ойлик жадвали бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.3. Анжомлар ва идишни ювиш ва зарарсизлантириш учун сув ўтмас полли, иссиқ ва совуқ сув ўтказилган, канализацияга оқизиш ва шамоллатиш тизимига эга махсус ювиш хоналари жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.4. Суюқ ва пастасимон маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар ва цехларда асбоб-ускуналарни ювиш ва зарарсизлантириш, ишлатиладиган ювиш ва зарарсизлантириш воситалари концентрациясни назорат қилиш ҳамда санитар ишлов бериш тартибларини таъминлаш махсус йўриқномада белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.5. Алоҳида санитария-эпидемияга қарши тартиб талаб этиладиган (пробиотик экинлар, лаборатория бокслари ва ш.к. қўлланилган) хоналарда уларни ишлатиш бўйича талабларга мувофиқ 1м3 ҳавога 1,5 — 2,2 Вт ҳисоб-китобдан келиб чиқиб ҳавони зарарсизлантириш учун бактерицид нурлантиргичлар ўрнатилиши назарда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.6. Шиша ва занглашга бардошли металлар ва қотишмалар, полимер материаллар (юқори мустаҳкамликдаги полиэтилен, ПВХ-пластикатлар, фторопласт ва лавсанли полиядролардан тайёрланган фильтрлар), резина, латексдан тайёрланган буюмлар уларни ювиш ва зарарсизлантириш тартиби бўйича йўриқномага мувофиқ ишлов берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ ВА ШАХСИЙ ГИГИЕНА ҚОИДАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.1. Иш жойидаги зарарли моддалар концентрацияси белгиланган гигиеник нормативларга мувофиқ ЭЙҚК дан ошмаслиги лозим. Зарарли меҳнат шароитлардан ишловчи шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.2. Технологик ва электр асбоб-ускуналар «Электр қурилмаларини жойлаштириш қоидалари» ҳамда қурилиши меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.3. Ишлаб чиқариш цехлари барча ходимлари қуйидаги шахсий гигиена қоидалари билан танишиб чиқиши ва уларни бажариши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга тоза шахсий кийим ва пойабзалда келиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устки кийим, пойабзал, бош кийими, шахсий буюмларини кийим-кечак хонасида қолдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш бошлашдан олдин қўлларни совун ва чўткада ювиши, тоза санитар кийим кийиш, сочларни қалпоқ ёки рўмол билан ўраб олиш, санитар кийимни ифлосланишига қараб алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўллар, юз тозалигига амал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш хоналарида овқатланмаслик ва чекмаслик, овқатланиш ва чекиш бу мақсадлар учун ажратилган махсус жойларда рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳожатхонага кириш олдидан санитар кийимни махсус ажратилган жойга ечиш, ҳожатхонага кириб-чиққандан сўнг қўлларни совун билан ювиш ҳамда рухсат берилган исталган зарарсизлантириш воситалари билан зарарсизлантириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.4. Дори қутилари технологик цехлар ва маиший хоналар тамбурларда сақланиши лозим. Дори қутиларида кучли ҳид чиқарувчи дори воситаларини сақлаш тавсия этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.5. Шамоллаш касалликлари ёки ичак фаолияти бузилиши, шунингдек, йиринглаш, кесилиш, куйиш аломатлари пайдо бўлганда маъмуриятга хабар бериш ҳамда тиббий муассасага мурожаат қилиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.6. Ишлаб чиқариш ва омбор хоналарида таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи чилангар, электрмонтёрлар ва бошқа ишчилар цехларда тоза санитар (ёки) махсус кийимда ишлаши, асбоб-анжомларни махсус ёпиқ қутиларда олиб ўтиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.7. Маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиш учун Меҳнат қонунчилигига асосан фаолият юритаётган ва ЎзР Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 10.07.2012-йилдаги 200-сонли буйруғида белгиланган талабларга жавоб берадиган хизматчиларга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. МАҲСУЛОТЛАР МУОМАЛАСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.1. Функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотларини муомаласида қатнашувчи корхоналарни лойиҳалаш, қуриш ва таъмирлаш лойиҳа ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади ҳамда норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.2. Маҳсулот муомаласи бўйича ташкилот бошқа хоналардан алоҳида ажратилган бўлиши, алоҳида кириш жойи, ўтиш майдончаси, (зарур бўлганда) маҳсулотлар ортиб-тушириш учун рампа билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.3. Маҳсулот муомаласи бўйича ташкилотлар таркиби ва майдони норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ сақланадиган маҳсулотлар ассортименти ва миқдорига қараб лойиҳаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча хоналар маҳсулотлар қабул қилиш, сақлаш, буюртмаларни бутлаш ва топшириш кетма-кетлигини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.4. Функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотларини сақлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар ассортиментга қараб қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотларини сақлаш учун жавонлар, тагликлар, юк тагликлар, шкафлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарорат таъсирига чидамсиз функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотларини сақлаш учун музлатиш камералари (шкафлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ортиш-тушириш ишлари учун механизациялаш воситалари (зарур бўлганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво кўрсаткичларини қайд этиш учун мосламалар (термометрлар, психрометрлар, гигрометрлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термометрлар, гигрометрлар ёки психрометрлар иситиш мосламаларидан узоқда полдан 1,5 — 1,7 м баландликда ва эшикдан камида 3 м масофада жойлаштирилади. Бу мосламалар кўрсаткичлари ҳар куни махсус дафтарда қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи мосламалар белгиланган муддатда метрологик текширувдан ўтиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.5. Маҳсулотнинг ҳар бир номи ва ҳар бир туркуми алоҳида тагликларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавонлар, шкафлар, токчаларга функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотлари номи, туркуми (серияси), яроқлилик муддати, сақлаш бирликлари сони кўрсатилган жавон варақаси бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.6. Маҳсулотлар уларнинг физикавий-кимёвий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, маҳсулот ишлаб чиқарувчи томонидан кўрсатилган шартларда, ҳарорат, намлик ва ёруғлик тартибларига амал қилинган ҳолда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.7. Агар маҳсулотларни сақлаш, ташиш пайтида маҳсулот тегишли сифатини йўқотиши ва хавфли хусусиятларга эга бўлишига сабаб бўладиган қоида бузилган тақдирда функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотлари муомаласида қатнашувчи фуқаролар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотлари эгалари ва олувчиларини бу ҳақда хабардор қилиши шарт. Бундай маҳсулот сақланмайди ва сотилмайди, экспертизага юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.8. Функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотлари ташиш учун ишлатиладиган транспорт воситалари соз ҳолатда ва тоза бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.9. Ташиш шароитлари (ҳарорат, намлик) маҳсулот ҳар бир тури учун норматив ва техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши лозим. Ҳарорат таъсирига чидамсиз маҳсулотларни ташиш махсус музлатиладиган ёки изотермик транспортда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.10. Функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотларини сотиш учун хоналарни жойлаштириш ва тузишда норматив ҳужжатлар талабларига амал қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.11. Маҳсулотни сотиш унинг норматив-техникавий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигида истеъмол ўрамида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.12. Олиб қўйилган маҳсулот у ишлатилиши, чиқиндига чиқарилиши ёки йўқ қилинишига қадар уларнинг аниқ сони кўрсатилган ҳолда алоҳида ҳисобдаги алоҳида хонада (шкафда) сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ НАЗОРАТИ ЎТКАЗИЛИШИ ТАШКИЛЛАШТИРИЛИШИ ВА ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17.1. Ишлаб чиқариш назорати санитария қоидалари ва санитария-эпидемияга қарши (профилактик) тадбирлар бажарилишига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича санитария қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17.2. Ишлаб чиқариш назорати объектлари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва санитар-маиший хоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва канализация;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб бериладиган хомашё, ёрдамчи ва ўраб жойлаш материаллари, уларни сақлаш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва сотиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар ва анжомлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёр маҳсулот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишловчилар меҳнат шароитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий кўриклар ташкил этиш ва гигиеник ўқитиш дастури бўйича ходимларни аттестациядан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар томонидан шахсий гигиенага риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг шахсий гигиена қоидаларини билиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17.3. Ишлаб чиқариш назорати дастури (режаси) санитария қоидалари ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ тузилади. Ишлаб чиқариш дастурига зарур ўзгартиришлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17.4. Ишлаб чиқариш назорати дастури қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёр маҳсулот хавфсизлиги мезонлари устидан назорат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотлари ҳар бир тури ва технологик тадбирлари бўйича юзага келиши мумкин бўлган ифлосланиш хавф-хатарлари устидан назорат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хомашё ва тайёр маҳсулот ифлосланиши эҳтимолдаги хавф-хатарларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш назорат критик нуқталарини аниқлаш ва маҳсулот хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу нуқталарда назорат методларига қўйиладиган талабларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот хавфсизлигини таъминлаш бўйича санитария-эпидемияга қарши (профилактик) тадбирларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва маҳсулот сотиш санитар-эпидемиологик шароитларининг норматив талабларга мувофиқлигини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул ходимларга қўйиладиган талаблар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17.5. Ишлаб чиқариш назорати функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотлари технологик жараёни (ишлаб чиқариш) ҳамда муомаласи барча босқичларида амалга оширилади ҳамда кириш, технологик жараён бўйича, қабул қилиш-топшириш босқичларига бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17.6. Технологик жараён бўйича назоратда норматив-техникавий ҳужжатлардан четга чиқишларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда технологик жараён барқарорлигини таъминлаш учун технологик йўриқнома талаблари бажарилиши текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17.7. Ташкилот томонидан ишлаб чиқариладиган барча маҳсулот қабул қилиш-топшириш назоратидан ўтказилади, унинг натижалари бўйича уларнинг фойдаланишга яроқлилиги ҳақида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17.8. Лаборатория тадқиқотлари ва синовлари номенклатураси, ҳажми ва даврийлиги ишлаб чиқариш санитар-эпидемиологик тавсифлари, зарарли ишлаб чиқариш омиллари мавжудлиги, Давсанэпидназорат маркази аккредитациялаган синов лабораторияси томонидан бажариладиган лаборатория тадқиқотлари ва синовлари натижалари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17.9. Хавфсизлик кўрсаткичларининг меъёрга солинганидан четга чиқишлар аниқланган тақдирда ўша туркумдаги намуналарнинг икки баравар сонидан такрорий синовлар ўтказилади. Такрорий синовлар натижалари якуний ҳисобланади ҳамда бутун туркумга татбиқ этилади.