Қашқадарё вилояти ҳокимининг
Қарори
Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2900-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 25 февралдаги 05/1-4774-сонли топшириги ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2019 йил 11 февралдаги 02/04-533-сонли хати раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. 2020 йил 1 августдан ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ миқдори 50 сум/м3 қилиб белгилансин.
3. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси (А. Темиров), «Қашқадарё вилоят сув таъминоти» МЧЖ (Х. Усмонов) ва Марказий банк вилоят бош бошқармаси (Ф. Ражабов) билан биргаликда:
хизмат кўрсатувчи банкларда сув таъминоти ташкилотларига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ маблағларини жамлаш учун махсус ҳисоб варақ очилишини таъминласин;
2020 йил 1 августдан бошлаб, банкларда сув таъминоти ташкилотларига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ маблағларини жамлаш учун махсус ҳисоб варақда тўпланган махсус устама ҳақ пулнинг умумий суммасини Молия вазирлиги ғазначилиги ҳ/р 23402000300100001010 Тошкент шаҳар МБ ХККМ, МФО 00014, СТИР 201122919 Жамғарма Ш/х/в 401010860262667950100110001, СТИР 304931516, ОКЭД 84111 рақамли Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғарма ҳисобварағига ўтказиш тўғрисида банк хизмат кўрсатиш шартномасига ўзгартириш киритсин.
4. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларига махсус устама хақ суммаси мақсадли тушум ҳисобланиши ҳамда барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда солиқ солинадиган базага киритилмаслиги, шунингдек, сув таъминоти ва оқова сув ташкилотларининг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилмаслиги инобатга олинсин.
5. Вилоят ҳокимининг 2017 йил 26 декабрдаги Х-1038/12 ҳамда 2019 йил 15 мартдаги Х-353/03-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят хокимининг биринчи ўринбосари У. Бутаев, вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Азизов зиммаларига юклатилсин.
Ҳоким З. МИРЗАЕВ
Қарши ш.,
2020 йил 11 август,
HQ-702/08-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.08.2020 й., 11/20/HQ-702/08/1182-сон)