Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 19.06.1992 йилдаги 295-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.06.1992 йилдаги 295-сон
Кучга кириш санаси
19.06.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СПОРТЧИЛАРИНИ 1992 ЙИЛГИ ОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИГА ВА БОШҚА ХАЛҚАРО МУСОБАҚАЛАРГА ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йилги Олимпия ўйинларида МДҲ ягона спорт жамоаси таркибида ўз республикаси байроғи остида қатнашуви Ўзбекистон Республикаси спортчиларини муваффақиятли тайёрлашни таъминлаш мақсадида ва бундан буён Ўзбекистон Республикаси терма жамоаларининг халқаро мусобақаларда, Осиё ва Олимпия ўйинларида мустақил жамоа сифатида қатнашишларини эътиборга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатлараро битимларга мувофиқ МДҲ терма жамоаларининг республика ҳудудида ўқув-машқ йиғинларини ташкил қилиш ва юксак даражада ўтказишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МДҲ ягона спорт жамоаси таркибида Ўзбекистон Республикаси спортчиларини сифатли тайёрлаш ва уларнинг Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этишлари учун зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз тасарруфидаги спорт қўмиталарига ёшларнинг республика, вилоятлар ва шаҳар спорт ўйинларини, Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари спартакиадаларини ташкил этиш ва ўтказишда аниқ амалий ёрдам кўрсатсинлар, уларни ташкил қилиш ва ўтказиш учун маблағ ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси билан келишувга мувофиқ республика терма жамоаси аъзоси бўлган талаба ва ўқитувчиларни Олимпия ўйинларига, халқаро ва республикалараро мусобақаларга самарали тайёрлаш учун барча зарур шароитларни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси учун республика терма жамоаларини 1992 йил халқаро мусобақаларига тайёрлаш ва уларни ўтказиш даврида зарур дори-дармонлар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Енгил саноат моллари ишлаб чиқариш давлат уюшмаси «Ўзбексавдо» уюшмаси захираси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси буюртмаси бўйича республика терма жамоалари учун анъанавий спорт кийимларини тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг «Ўзбекистон» спорт моллари сотиш марказига етказиб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси буюртмасига мувофиқ халқаро мусобақалар қатнашчиларини белгиланган жойга олиб боришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекистон» уюшмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган МДҲ ва республика ҳамда халқаро мусобақаларнинг ўқув-машқ йиғинларида қатнашувчи терма жамоаларини сифатли озиқ-овқат билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги МДҲ ва республика терма жамоалари аъзолари бўлган инструктор-спортчиларнинг лавозим иш ҳақларини тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасига 1992 йилда 930 минг сўм миқдорида қўшимча маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси халқаро тоифадаги спорт усталарини марказлашган тартибда тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг энг кучли спортчиларининг Олимпия ва Осиё ўйинларида, жаҳон чемпионатлари, биринчиликлари, Кубокларида ва бошқа халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишларини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг талабномаси бўйича чет эл валютасини ажратиш имкониятларини қидириб топсин ва 1992 йилдан бошлаб керакли маблағни ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ижтимоий масалалар, фан ва таълим бўлими зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 19 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
295-сон