Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«МАХСУС ЮКЛАР ВА ҲАРБИЙ ТАРКИБЛАРНИНГ ТРАНЗИТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 2001 йил 1 августдан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 11 май,
214-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 83-модда)