10.08.2020 йилдаги 471-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 10.08.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Papenburg Uzbekistan» Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) ва «GP Gunter Papenburg AG» компанияси (Германия) ўртасида Ўзбекистон Республикасида йўл қурилиши учун асфальт-бетон қоришмалар, тайёр бетон буюмлар ишлаб чиқариш, шунингдек, Германия технологиялари ва асбоб-ускуналарини қўллаган ҳолда, қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Papenburg Uzbekistan» қўшма корхонасини (кейинги ўринларда — «Papenburg Uzbekistan» МЧЖ) ташкил этиш тўғрисида битим имзоланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Papenburg Uzbekistan» МЧЖ устав фонди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30 фоизи — Қўмита таркибидаги «Трансйўлқурилиш» ДУКнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ўтказилган 1 714 286 евро эквивалентидаги пул маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70 фоизи — «GP Gunter Papenburg AG» (Германия)нинг «Papenburg International GmbH» компанияси бир йил давомида ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан камида 4,0 млн евро миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобига шакллантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда «Papenburg Uzbekistan» МЧЖ билан Қўмита таркибидаги «Тошкент кўприклардан фойдаланиш» унитар корхонанинг Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Порлоқ кўчаси 14-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлари ҳудудидан фойдаланилмаётган 6,1 га ер майдони ва ундаги бино-иншоотларни (кейинги ўринларда — объект) «ноль» харид қийматида сотиш бўйича имзоланган келишув битими доирасида инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда шартнома тузсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўмитага Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда «Papenburg Uzbekistan» МЧЖнинг Ўзбекистон томонидан иштирокчисини ўзгартириш бўйича жамият бошқарув органига таклиф киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Papenburg Uzbekistan» МЧЖга истисно тариқасида, асфальт-бетон қоришмалар ва бетон буюмлар ишлаб чиқаришда фойдаланиш мақсадида Чирчиқ дарёси ирмоқлари участкасини тозалашда қум-шағал материаллари қазиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги «Хавфсиз дарё» давлат унитар корхонаси билан (Тошқинга қарши Ҳукумат комиссиясининг баённомаси билан тасдиқланган) тўғридан-тўғри шартнома тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қўмитанинг буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикасига жалб килинадиган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига (эри/хотини ва вояга етмаган болаларига) кириш визаларини расмийлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўмитанинг буюртманомаларига биноан хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, улар вақтинча рўйхатга олинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Papenburg Uzbekistan» МЧЖ буюртманомаларига биноан хориждан (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бўлмаган) ишчи кучини Ўзбекистон Республикасига жалб қилишга рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек, хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқномалар берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 10 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
471-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 09/20/471/1150-сон, 15.09.2020 й., 09/20/551/1277-сон)