Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 27.01.2005 йилдаги 38-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 08.09.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА ТЎҚИМАЧИЛИК ТАРМОҒИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАР ЖАЛБ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик саноатига инвестициялар жалб этишни янада рағбатлантириш, тармоқ корхоналарини пахта етиштириш учун ўзининг ишончли хом ашёси базаси мавжуд бўлиши асосида оқилона жойлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2005—2008 йилларда тўқимачилик саноатига инвестициялар жалб этиш дастури 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Тўқимачилик саноатига инвестициялар жалб этиш дастурини амалга оширишнинг асосий вазифалари ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толасини қайта ишлашнинг тугалланган технологик циклига эга бўлган замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори қўшилган қийматга эга бўлган юқори сифатли, рақобатбардошли тўқимачилик товарлари ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг камида 80 фоизи миқдорида тўқимачилик буюмлари экспорт қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўқимачилик корхоналарини, биринчи навбатда, иш билан таъминланмаган меҳнат ресурслари даражаси юқори бўлган туманларда жойлаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси тасдиқланган Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш учун потенциал хорижий инвесторларни танлаш ва жалб этиш ишларини ташкил этсинлар, бунда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг энг кўп жалб қилинишига алоҳида эътиборни қаратсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1-иловага* мувофиқ Дастурда назарда тутилган маҳсулотларни экспортга етказиб бериш бўйича ўз зиммасига олинган мажбуриятлар хорижий шерик томонидан бажарилмаган тақдирда унга нисбатан мазкур корхоналарга пахта толаси ва йигирилган ип сотишни тўхтатиб қўйишгача бўлган жарима санкциялари қўлланадиган тартиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг тасдиқланган Дастурга кирган ва техника билан қайта жиҳозлашни амалга ошираётган корхоналари «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳузуридаги эксперт кенгаши хулосалари асосида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун келтириладиган технологик ва ёрдамчи асбоб-ускуналар, технологик жиҳозлар ва эҳтиёт қисмлар учун божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳузуридаги енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва замонавийлаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш Эксперт кенгашининг шахсий таркиби 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва замонавийлаштириш бўйича таклифларни «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳузуридаги Эксперт кенгаши томонидан кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 20 июндаги ПФ-3267-сон Фармонида ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 141-сон қарорида назарда тутилган имтиёзлар «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари учун 2009 йил 1 январгача бўлган даврга узайтирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналарининг акциялари пакетини ёки мулк комплексларини сотиш фақат потенциал харидорларда «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳузуридаги Эксперт кенгаши томонидан маъқулланган аниқ инвестиция мажбуриятлари мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишган ҳолда, ушбу қарор билан тасдиқланган Тўқимачилик саноатига инвестициялар жалб этиш дастурига киритилган инвестиция лойиҳалари рўйхати ва параметрларига тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 27 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 27 январдаги
38-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳузуридаги енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва замонавийлаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш эксперт кенгаши таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.‎ Баҳромов А.У.‎ «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси, кенгаш раиси‎
2.‎ Рўзиқулов Р.Р.‎ «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари, кенгаш раисининг ўринбосари‎
3.‎ Ғафуров Ш.Р.‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппаратининг бош консультанти (келишув бўйича)‎
4.‎ Исмоилов Ш.Н.‎ «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари‎
5.‎ Догонкин А.П.‎ Инвестицияларни жалб қилиш ва қўшма корхоналар ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи‎
6.‎ Муҳамедова Д.М.‎ Техника сиёсати ва прогнозлаш бош бошқармаси бошлиғи ‎
7.‎ Султонов Ш.Р.‎ Тўқимачилик ишлаб чиқариши бошқармаси бошлиғи‎
8.‎ Каримов Х.М.‎ Тикув-трикотаж ишлаб чиқариши бошқармаси бошлиғи‎
9.‎ Элбеков У.Н.‎ Молия-иқтисодий таҳлил бошқармаси бошлиғи‎
10.‎ Муҳамадиев Ш.Л.‎ Маркетинг ва реклама бошқармаси бошлиғи‎
11.‎ Султонов Ж.Н.‎ Юридик бўлим бошлиғи‎
12.‎ Усмонов К.М.‎ «Енгматтижмарказ» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси‎
13.‎ Иноғомов Х.М.‎ «Ўзенгсанлойиҳа» лойиҳалаш институти директори‎
14.‎ Пирматов А.‎ Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг кафедра мудири‎
15.‎ Муҳамедов Т.Г.‎ Инвестицияларни жалб қилиш ва қўшма корхоналар ташкил этиш бош бошқармасининг бош мутахассиси, кенгаш котиби‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Эксперт кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар кенгаш таркибига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 27 январдаги 38-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва замонавийлаштириш бўйича таклифларни «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳузуридаги Эксперт кенгаши томонидан кўриб чиқиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг «Пахта толасини комплекс қайта ишлайдиган корхоналарни қуриш, қайта ихтисослаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 3 сентябрдаги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 8 сентябрда 1403-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом пахта толасини комплекс қайта ишлайдиган корхоналарни қуриш, қайта ихтисослаштириш ва замонавийлаштиришга доир таклифларни кўриб чиқиш ва улар бўйича «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳузуридаги эксперт кенгаши томонидан хулоса бериш тартибини белгилайди. Шунингдек, мазкур Тартиб енгил саноатнинг бошқа тармоқлари (тикув-трикотаж, чинни ва бошқалар) корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва замонавийлаштириш, ишлаб турган бошқа корхоналарини қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқишда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ҳисоблаб чиқилган қурилиш қиймати 25 млн. АҚШ долларидан ортиқ миқдорга тенг бўлган, шунингдек молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси номидан ва (ёки) кафолати остида жалб этилган кредитлар ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Хулоса олиш учун ариза бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Пахта толасини комплекс қайта ишлаш бўйича мулкчиликнинг ҳар қандай шаклидаги корхонани қуриш, қайта ихтисослаштириш ва замонавийлаштириш бўйича лойиҳа ташаббускори (кейинги ўринларда Ариза берувчи деб юритилади) потенциал инвестор билан лойиҳа шартларини ишлаб чиқади ва лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашларини мустақил ишлаб чиқади ёхуд консалтинг компаниясини жалб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ариза берувчи томонидан ёки жалб этилган компания томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Техник-иқтисодий асослаш тайёрлангандан кейин Ариза берувчи «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳузуридаги Эксперт кенгашининг кўриб чиқиши учун ёзма ариза тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектнинг танланган муҳандислик таъминоти, технологиялар, молиялаштириш манбалари, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажаришга дастлабки смета, маҳсулотни сотиш учун менежмент ва маркетинг харажатлари кўрсатилган ҳолда лойиҳанинг техник- иқтисодий асосланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асбоб-ускуналар етказиб бериш шартлари, унинг қиймати, асбоб-ускуналарнинг маркаси, техник тавсифлари, ишлаб чиқарилган йили кўрсатилган технология асбоб-ускуналари етказиб бериш юзасидан контрактлар лойиҳалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотларни сотиш учун фьючерс контрактлари лойиҳалари (мўлжал баённомалари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса бериш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги учун Ариза берувчи жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳузуридаги Эксперт кенгашининг хулосасида қуйидаги параметрлар бўйича баҳолар акс эттирилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқда замонавий технологиялардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати ва уларнинг турларини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф этилаётган технология жараёни асбоб-ускуналари тизимининг комплектлилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг мавжуд корхоналар билан тармоқ ичидаги ўзаро алоқаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа қиймат тавсифларининг мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хом ашё ва тайёр маҳсулотни сотиш бозорларини ўрганиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи зарурат бўлганда объектни эксперт баҳолаш учун «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳузуридаги Эксперт кенгаши аъзоларининг объектга киришини таъминлаши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Хулоса олиш учун аризаларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳузуридаги Эксперт кенгаши икки ҳафта мобайнида аризани эксперт баҳолайди. Зарурат бўлганда «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси тегишли хулоса олиш учун ваколатли консалтинг компаниясини жалб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг Инвестицияларни жалб қилиш ва қўшма корхоналар ташкил этиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб юритилади) Эксперт кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгашнинг хулосасини олиш учун тушган аризалар кўриб чиқиш ва Эксперт кенгашнинг қарорини тайёрлаш учун Бош бошқармага юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бош бошқарма бир кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқлигини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда ва мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ тақдим этилган тақдирда, Кенгаш раиси билан келишган ҳолда Эксперт кенгаш мажлисини ўтказиш санаси белгиланади (ариза олингандан кейин 9 кун мобайнида). Эксперт кенгаш аъзоларига мажлис ўтказиш санаси тўғрисидаги ахборот, ариза ва тегишли хулосани тайёрлаш учун унга илова қилинган ҳужжатлар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли консалтинг компаниясининг хулосаси зарур бўлганда Ариза берувчи иштирокида икки кун муддатда мажлис ўтказилади ва консалтинг компанияси белгиланади. Жалб этилган консалтинг компанияси томонидан бажарилган ишга ҳақ тўлаш Ариза берувчи ва консалтинг компанияси ўртасида тузиладиган алоҳида шартномага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза билан ҳужжатлар мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган тақдирда, Бош бошқарма уч кун муддатда Ариза берувчига сабабларини кўрсатган ҳолда ариза кўриб чиқиш учун Эксперт кенгаш томонидан қабул қилинмаганлиги тўғрисида ёзма шаклда маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи кўрсатиб ўтилган барча камчиликлар бартараф этилгандан кейин такроран ариза беришга ҳақлидир. Такроран тақдим этилган ариза белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Эксперт кенгаш аъзолари тақдим этилган ҳужжатлар асосида, мажлис ўтказиладиган кунгача, қуйидаги жиҳатлар бўйича уларнинг фаолиятига тегишли бўлган ёзма хулосани тайёрлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқда замонавий технологиялардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати ва уларнинг турларини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф этилаётган технология жараёни асбоб-ускуналари тизимининг комплектлилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг мавжуд корхоналар билан тармоқ ичидаги ўзаро алоқаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа қиймат тавсифларининг мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хом ашё ва тайёр маҳсулотни сотиш бозорларини ўрганиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Эксперт кенгаш мажлиси белгиланган муддатда ўтказилади ва мажлис баённомаси билан расмийлаштирилади. Мажлисда Кенгаш раиси раислик қилади, у бўлмаган тақдирда — Кенгаш раисининг ўринбосари, шунингдек унинг вазифаларини вақтинча бажарувчи шахс раислик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгаш мажлиси унинг аъзоларининг 75 фоизи қатнашган тақдирда ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади. Кворум таъминланмаган тақдирда, мажлис 1 кунга кечиктирилади. Мажлис давомида кенгаш аъзоларининг фаолиятига тегишли жиҳатлар бўйича уларнинг хулосалари ўрганилади ва тегишли қарор чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённомада ўтказилган мажлиснинг жойи ва вақти, кун тартиби, Кенгаш раиси, котиб, қатнашган кенгаш аъзолари, ариза берувчи, унинг томонидан таклиф этилаётган лойиҳа тўғрисидаги ахборот, лойиҳа бўйича кенгаш аъзоларининг хулосаси ва Эксперт кенгаш қарори кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Эксперт кенгаш таклиф этилаётган лойиҳани ва тақдим этилган ҳужжатларни ҳар томонлама ва холисона ўрганиб чиқиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит ресурслари жалб этилмайдиган лойиҳалар бўйича — аризани Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига кўриб чиқиш учун юбориш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат кафолатисиз кредитлар жалб этилган лойиҳалар бўйича — аризани, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги учун хулоса тайёрланган ҳолда, молиялаштирувчи (корхонанинг асосий ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатувчи) тижорат банкига экспертизадан ўтказиш учун юбориш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган, шунингдек уларда хатолар, ишончсиз ахборот ва бошқа камчиликлар аниқланган тақдирда уларни бартараф этиш учун Ариза берувчига қайтариб берилиши тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Лойиҳа бўйича Эксперт кенгаш аъзоларининг тегишли хулосалари асосида хулоса тасдиқланади ва аризани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига, Иқтисодиёт вазирлигига ёки экспертизадан ўтказиш учун мазкур идоралар томонидан вакил қилинган молиялаштирувчи тижорат банкига юбориш тўғрисида қарор қабул қилинади. Умумлаштирилган хулосада мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган талаблар акс эттирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгаш аъзолари хулосаларнинг ўз фаолиятига тегишли қисми ишончлилиги учун жавобгар ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тасдиқланган хулоса илова қилинадиган ариза ва бошқа ҳужжатлар билан биргаликда бир кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига, Иқтисодиёт вазирлигига ёки экспертизадан ўтказиш учун ушбу идоралар томонидан вакил қилинган молиялаштирувчи тижорат банкига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Камчиликлар бартараф этилгандан кейин такроран тақдим этилган аризалар бир ҳафта муддатда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ёки ваколатли молиялаштирувчи тижорат банки томонидан Ариза берувчига ва Эксперт кенгашга қайтарилган ҳужжатлар бўйича экспертиза ўн кун муддатда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 33-модда, 34-36-сон, 264-модда; 2006 й., 46-47-сон, 454-модда, 48-50-сон, 484-модда, 51-52-сон, 514-модда; 2008 й., 52-сон, 515-модда)