Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКА ТЎҚИМАЧИЛИК ТАРМОҒИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАР ЖАЛБ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Тўқимачилик саноатига инвестициялар жалб этишни янада рағбатлантириш, тармоқ корхоналарини пахта етиштириш учун ўзининг ишончли хом ашёси базаси мавжуд бўлиши асосида оқилона жойлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1—4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 13 ноябрдаги ПҚ–510-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 454-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналарининг акциялари пакетини ёки мулк комплексларини сотиш фақат потенциал харидорларда «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳузуридаги Эксперт кенгаши томонидан маъқулланган аниқ инвестиция мажбуриятлари мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишган ҳолда, ушбу қарор билан тасдиқланган Тўқимачилик саноатига инвестициялар жалб этиш дастурига киритилган инвестиция лойиҳалари рўйхати ва параметрларига тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 27 январь,
38-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 13 ноябрдаги ПҚ–510-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 454-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 декабрдаги 247-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48—50-сон, 484-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 33-модда, 34-36-сон, 264-модда; 2006 й., 46-47-сон, 454-модда, 48-50-сон, 484-модда, 51-52-сон, 514-модда; 2008 й., 52-сон, 515-модда)