Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Синов лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 323-сонли «Синов лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида» 2019 йил 15 августдаги ПҚ-4419-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Синов лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
а) техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш (кейинги ўринларда маъқуллаш деб аталади) фақат қуйидаги синов лабораторияларига (кейинги ўринларда лаборатория деб аталади) нисбатан амалга оширилади:
шахсий (ишлаб чиқариш) эҳтиёжлари учун ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ва/ёки кириб келаётган хом ашё, материаллар ёки тайёр маҳсулотларни синовдан ўтказувчи ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар лабораториялари;
маҳсулотлар, ишлаб чиқариш жараёни ва хизматларни сертификатлаштириш жараёнида иштирок этишга даъво қилмайдиган лабораториялар;
б) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан маълум бир соҳа ёки йўналишдаги маҳсулотлар, ишлаб чиқариш жараёнлари ва хизматларнинг мувофиқлигини баҳолаш ишларини олиб бориш учун ваколатли этиб белгиланган давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳузурида ташкил этиладиган мувофиқликни баҳолаш органлари мувофиқликни баҳолаш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади ҳамда уларга юкланган вазифалар ва фукцияларга боғлиқ равишда белгиланган тартибда маъқуллаш ёки аккредитация тартиб-таомилидан ўтадилар;
в) мувофиқликни баҳолаш бўйича ваколатли ва маъқулланган органларнинг реестрини юритиш ва янгилаш Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги «Аккредитация маркази» давлат унитар корхонасига юкланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) лабораториялар учун маъқуллаш тартибидан ўтиш ихтиёрийдир, ушбу қарорнинг 2-банди «б» кичик бандида назарда тутилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида мажбурийлиги белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
3. Белгилансинки:
мувофиқликни баҳолаш бўйича органлар идоравий мансублигидан, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва фаолияти ихтисослиги туридан қатъи назар аккредитациядан ўтишдан манфаатдор бўлсалар, аккредитациядан ўтиш ҳуқуқига эгадирлар;
амалдаги аккредитация тўғрисидаги гувоҳномалар лабораторияларнинг ёзма мурожаатларига асосан техник жиҳатдан малакалилигини қўшимча баҳоламасдан уларнинг амал қилиш муддатига маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳномаларга бепул қайта расмийлаштирилиши мумкин;
миллий аккредитация тизимининг белгисидан фойдаланиш, шунингдек, аккредитацияга ҳавола қилиш ҳуқуқи фақат аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш бўйича органларга берилади.
4. «Ўзстандарт» агентлиги бир ой муддатда мувофиқликни баҳолаш бўйича ваколатли органларнинг реестрини шакллантирсин ва кейинчалик Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги «Аккредитация маркази» давлат унитар корхонасининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментига ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 28 июль,
456-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 июлдаги 456-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Синов лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби тўғрисида
низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом синов лабораторияларининг (кейинги ўринларда лабораториялар деб аталади) техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартибини белгилайди.
2. Лабораторияларнинг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш (кейинги ўринларда маъқуллаш деб аталади) Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги «Аккредитация маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи ― лаборатория техник жиҳатдан малакалилик маъқуллашидан ўтиши учун тегишли буюртма билан Марказга мурожаат қилган юридик шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маъқуллаш ― фаолиятнинг муайян соҳасида синовларни ўтказишга юридик шахсларнинг лабораториялари техник жиҳатдан малакалилигини Марказ томонидан расман тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маъқуллаш соҳаси ― лаборатория фаолиятининг маъқуллаш сўралаётган ёки маъқуллаш тақдим этилган аниқ соҳаси;
маъқулланган лаборатория ҳужжатларини долзарблаштириш ― лабораториянинг маъқуллаш соҳасига ва/ёки техник паспортига лаборатория томонидан ўзгартиришлар киритиш ва белгиланган тартибда Марказга тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳнома ― маъқуллашнинг белгиланган соҳасида ишларни бажариш учун лабораториянинг техник жиҳатдан малакалилигини тасдиқловчи Марказ томонидан бериладиган ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мувофиқликни баҳолаш бўйича ваколатли органлар ― юкланган вазифалар ва функцияларга боғлиқ равишда белгиланган тартибда маъқуллаш ёки аккредитация тартиб-таомилидан ўтадиган, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан маълум бир соҳа ёки йўналишдаги маҳсулотлар, ишлаб чиқариш жараёнлари ва хизматларнинг мувофиқлигини баҳолаш ишларини олиб бориш учун ваколатли этиб белгиланган давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳузурида ташкил этиладиган мувофиқликни баҳолаш бўйича органлар;
техник жиҳатдан малакалиликни баҳолаш ― маъқуллаш сўралаётган фаолият соҳасида синов ёки ўлчовларни ўтказиш учун лабораторияда шарт-шароитларнинг ва малакали ходимларнинг мавжудлигини аниқлаш мақсадида Марказ томонидан амалга ошириладиган жараён;
Кейинги таҳрирга қаранг.
техник эксперт ― мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ишларни ташкил этиш ва шу соҳадаги жараён ёки фаолият хусусида махсус билим ва тажрибага эга бўлган, шартнома асосида лабораторияда баҳолаш ўтказиш учун Марказ томонидан жалб қилинадиган жисмоний шахс ёки эксперт ташкилотнинг вакили.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Маъқуллаш талаблари ва шартлари
4. Маъқуллашнинг талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
маъқуллаш тартибидан ўтишга қўйиладиган талабларни белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мажбурий риоя қилиш;
лаборатория фаолиятини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган эгалик ёки бошқа мулкий ҳуқуқ, шунингдек, ижара ҳуқуқи асосида бино ва иншоотлар, техник, технологик ва аппарат-дастурий воситаларнинг мавжудлиги;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган ишлаб чиқариш бинолари ва атроф муҳит шарт-шароитлари мавжудлиги;
сўралаётган маъқуллаш соҳасига мувофиқ синовлар ўтказилишини таъминлайдиган синов, ўлчов воситалари, стандарт намуналарнинг мавжудлиги;
малакаси маъқуллаш жараёнида Марказ томонидан баҳоланадиган ва сўралаётган маъқуллаш соҳасида малакага эга бўлган ходимларнинг мавжудлиги, уларнинг ўзаро алмашинувчанлигини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сўралаётган маъқуллаш соҳасига мувофиқ синов усулларини тартибга солувчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги;
лабораториялар томонидан ушбу Низомнинг 16-бандида, шунингдек, 7 ва 8-бобларида кўрсатилган мажбуриятларга риоя қилиш.
5. Маъқулланган лабораториялар, шунингдек, аккредитациядан ўтган синов, калибрлаш ва тиббий лабораториялар (марказлар), метрология хизматлари амалдаги маъқуллаш ёки аккредитация соҳаларига мувофиқ ўзлари қўллаётган синов ва ўлчов воситаларидан, стандарт намуналардан ва синаш асбоб-ускуналаридан фойдаланиш ва/ёки уларни қўллаш ҳуқуқи маъқуллаш тартиб-таомилидан ўтишга талабгор бўлган ариза берувчилар фойдасига берилишига йўл қўйилмайди.
3-боб. Лабораторияларни маъқуллаш тартиби
6. Лабораторияларнинг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Ариза берувчи Марказ томонидан белгиланадиган ёзма ёки электрон шаклда маъқуллаш учун аризани (кейинги ўринларда буюртма деб аталади) ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилган ҳолда тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ариза берувчи буюртмага қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилади:
маъқуллаш сўралаётган маъқуллаш соҳасини аниқловчи синов усуллари (методикалари) ва/ёки ўлчаш турларининг рўйхати;
лабораториянинг тартиб-таомил ҳужжатлари;
лабораториянинг техник паспорти (лаборатория, ходимлар, жиҳозлар, қўлланиладиган синов ва ўлчаш воситалари тўғрисидаги маълумот).
8. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ариза берувчи ўз хоҳишига кўра лабораторияга тегишли қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиши мумкин.
9. Марказ тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқлиги юзасидан буюртмани ўрганади. Буюртмани ўрганиш ижобий натижа берса, у рўйхатдан ўтказилади ва бир иш кунидан кечикмай лабораторияда баҳолашни ўтказиш учун шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) тайёрланади ва ариза берувчига юборилади.
Ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар (маълумотлар) тақдим этилмаган тақдирда, Марказ бир иш кунидан кечикмай ариза берувчига ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариш ҳақида хабар қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ариза берувчи томонидан тўлов амалга оширилгач, Марказ беш иш кунидан кечикмай лабораторияда баҳолашни ўтказиш учун Марказ ходимларидан ва/ёки техник экспертлардан иборат баҳолаш комиссиясини (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) шакиллантиради.
Комиссияга зиммасига маъқуллаш жараёнига раҳбарлик қилиш учун умумий масъулият юкланган ва Марказ томонидан ваколат берилган баҳолаш комиссиясининг раиси раҳбарлик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Комиссия таркиби, лабораторияда баҳолашни ўтказиш санаси ва вақти Марказ директори ёки унинг ўринбосари буйруғи билан тасдиқланади. Бунда лабораторияда баҳолашни ўтказиш санаси ариза берувчи билан унинг асосланган таклифларини инобатга олган ҳолда олдиндан келишиб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Лабораторияда баҳолашни ўтказиш муддатлари унинг фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Марказ томонидан аниқланади. Лабораторияда баҳолашни ўтказиш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Лабораторияда баҳолашни ўтказиш Марказ томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган дастурга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Комиссия тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади, маъқуллаш талабларига ва шартларига, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ва лаборатория томонидан сўралаётган маъқуллаш соҳасидаги ишларни бажариш имкониятини жойига чиққан ҳолда баҳолайди.
15. Комиссия лабораториянинг маъқуллаш соҳасига киритилган ҳар бир сўралган синов усуллари (методикалари) ва/ёки ўлчаш турларини бажара олиш имкониятини баҳолайди.
16. Ариза берувчи лабораторияда баҳолаш ўтказиш, шу жумладан, комиссиянинг зарур маълумотларга, ёзувларга ва ҳужжатларга, биноларга киришини, шунингдек, лаборатория ходимларининг малакасини баҳолаш учун шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди.
Ходимлар малакасини баҳолаш уларнинг шахсий карталарини ўрганган ҳолда сўралган соҳадаги малакаси, тайёргарлиги, маълумотини, мувофиқликни баҳолаш бўйича кўникмаларини намойиш қилишини кузатиш орқали амалга оширилади.
Комиссия сўралган маъқуллаш соҳасида назорат синовлари, ўлчовлар ўтказилишини талаб қилишга ҳақлидир.
17. Агар лабораторияда баҳолаш учун шарт-шароитлар таъминланмаса, комиссия раиси Марказга тегишли ҳисоботни тақдим қилиши керак, унинг асосида Марказ маъқуллаш жараёни ишлари икки ойдан ошмаган муддатга тўхтатилганлиги тўғрисида ариза берувчига ёзма равишда хабар беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар ариза берувчи белгиланган муддатда лабораторияда баҳолаш ўтказиш учун шарт-шароитларни яратиб бермаса, маъқуллаш учун берилган аризани кўриб чиқиш тугатилади.
18. Лабораторияда баҳолаш натижалари бўйича баҳолаш давомида аниқланган номувофиқликларни (агар мавжуд бўлса) ўз ичига қамраб олувчи комиссиянинг далолатномаси (кейинги ўринларда далолатнома деб аталади) тузилади.
Далолатнома барча комиссия аъзолари, шунингдек, ўзининг алоҳида фикрини (зарурат бўлганда) ифодалашга ҳақли бўлган ариза берувчининг ваколатли вакили томонидан имзоланади.
Далолатнома икки нусхада тузилади, унинг бир нусхаси ариза берувчининг ваколатли вакилига берилади.
19. Комиссия ижобий далолатнома расмийлаштирган тақдирда, бир иш кунидан кечикмай далолатномани Марказга тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Баҳолаш жараёнида номувофиқликлар бартараф этилмаган тақдирда, ариза берувчи Марказга тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда номувофиқликлар бартараф этилганлиги тўғрисида ҳисобот (кейинги ўринларда ҳисобот деб аталади) тақдим этади. Ҳисоботни тақдим этиш муддати далолатнома расмийлаштирилган санадан бошлаб уч ойдан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Ариза берувчи белгиланган муддатда ҳисобот тақдим этмаса, маъқуллаш жараёни тугатилади.
22. Марказ ҳисобот олинган кундан эътиборан ўн иш кунида ҳисобот баҳолашни ўтказган комиссия томонидан кўриб чиқилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комиссия ариза берувчи томонидан номувофиқликлар бартараф этилганлигини зарур ҳолларда жойига чиққан ҳолда ўрганади. Агар ҳисоботда келтирилган маълумотлар номувофиқликларни бартараф этиш учун етарли бўлмаса, комиссия қўшимча маълумотларни сўрашга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Номувофиқликларни бартараф этиш ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича комиссия якуний далолатномани расмийлаштиради ва уни бир иш кунидан кечикмай Марказга тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Марказ уч иш куни мобайнида далолатномани кўриб чиқишни таъминлайди ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лаборатория техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш;
маъқуллаш соҳасини қисқартирган ҳолда лаборатория техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш;
лаборатория техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллашни рад этиш;
далолатнома хулосаларига қўшилмаган тақдирда ― лаборатория маъқуллаш талаблари ва шартларига мувофиқлигини ҳақ олмасдан қўшимча баҳолашни ўтказиш.
25. Лабораторияни маъқуллашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
баҳолаш вақтида зарур маълумотларни тақдим этишдан бош тортиш;
ариза берувчи томонидан кўрсатилган маълумотларда ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги;
лабораториянинг маъқуллаш талаблари ва шартларига номувофиқлиги.
Маъқуллашни рад этиш тўғрисида бошқа асослар, шу жумладан, мақсадга мувофиқсизлик сабаблари бўйича қарор қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
26. Лабораторияни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинганда, лаборатория Марказ томонидан бир иш кунидан кечикмай маъқулланган лабораториялар реестрига киритилади ва гувоҳнома расмийлаштирилади.
Агар лабораторияни маъқуллашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинса, Марказ бир иш кунидан кечикмай ариза берувчига бу тўғрисида ёзма хабарнома юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Марказ томонидан ўзининг расмий веб-сайтида маъқулланган лабораториялар реестри юритилади (кейинги ўринларда реестр деб аталади). Реестр танишиш учун очиқ ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳнома реестрда рўйхатдан ўтказилади ва икки йил муддатга берилади.
29. Агар лаборатория маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин такрорий маъқуллаш учун ариза тақдим этса, Марказ илгари берилган маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тегишли қарор қабул қилинган кунгача узайтириш ҳуқуқига эга, бунда узайтириш муддати уч ойдан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Такрорий маъқуллаш тартиби ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
31. Маъқулланган лаборатория ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган талаблар ва шартларга, маъқуллаш соҳасига риоя қилишга ҳамда ўтказилган синовлар ёки ўлчовларнинг ишончлилигига жавобгардир. Бунда Марказ маъқулланган лабораториядан ҳар ярим йилда бир маротаба унинг маъқуллаш соҳаси фаолияти тўғрисидаги маълумотларни сўрашга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Агар Марказга маъқуллаш талаблари ва шартлари бузилганлиги тўғрисида ҳужжатлар билан тасдиқланган ёзма мурожаат тушса, Марказ мурожаатда келтирилган важларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш учун айнан ушбу важлар бўйича лабораторияни қайта баҳолашга (кейинги ўринларда қайта баҳолаш деб аталади) ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Лаборатория фаолиятини қайта баҳолаш ушбу Низомнинг 11 ― 16, 18 ― 23-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
34. Марказ уч иш кунидан кечикмай лаборатория фаолиятини қайта баҳолаш далолатномаси кўриб чиқилишини таъминлайди ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тасдиқлаш;
маъқуллаш соҳасини қисқартирган ҳолда маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тасдиқлаш;
маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш;
маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш.
Марказнинг қарори тўғрисидаги маълумот лабораторияга қарор қабул қилинганидан кейин икки иш кунидан кечиктирмай етказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш) ёки тугатиш ушбу Низомнинг 4-5-бобларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
36. Марказнинг маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги қарори устидан лаборатория Марказ ҳузуридаги апелляция комиссиясига ёки суд тартибида шикоят қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш)
37. Маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади:
лаборатория маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида ёзма мурожаат қилганида;
лаборатория томонидан маъқуллаш талаблари ва шартлари бузилганлиги аниқланганда.
38. Маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш Марказнинг қарори билан амалга оширилади. Бунда ушбу Низомнинг 37-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш икки ойдан кўп бўлмаган муддатга амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилиши тўғрисидаги маълумот қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай Марказ веб-сайтига жойлаштирилади ва ёзма равишда лабораторияга хабарнома юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши Марказ томонидан қабул қилинган қарорда кўрсатилган санадан бошлаб тўхтатиб турилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тиклангунга қадар лаборатория томонидан ўтказиладиган ўлчаш ёки синовлар натижаларини расмийлаштиришда маъқуллаш жараёнидан ўтганлик мақомига ҳавола қилишга йўл қўйилмайди.
39. Маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши ушбу Низомнинг 37-банди учинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатда тўхтатилган бўлса, лаборатория Марказга тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган номувофиқликларни бартараф этиш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади. Бунда ҳисоботни тақдим этиш муддати Марказнинг қарори қабул қилинган санадан бошлаб икки ойдан ошмаслиги керак.
Агар белгиланган муддатда лаборатория томонидан тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган номувофиқликларни бартараф этиш тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилмаса, Марказ маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Номувофиқликлар бартараф этилганлиги ҳолатини ўрганиш ушбу Низомнинг 22 ва 23-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
41. Марказ комиссия томонидан якуний далолатнома тақдим этилганидан сўнг уч иш кунидан кечиктирмай тегишли қарорни қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. Маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш тўғрисидаги маълумот қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай Марказнинг веб-сайтида юритиладиган маъқулланган лабораториялар реестрига киритилади ва бу ҳақда лабораторияга ёзма равишда хабар юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш
43. Маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
лаборатория маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
юридик шахс (унинг ҳузурида фаолият кўрсатаётган лаборатория) тугатилганда;
гувоҳнома амал қилишининг тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар Марказ томонидан белгиланган муддатда лаборатория томонидан бартараф этилмаганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маъқуллаш соҳаси бузилганда (маъқуллаш жараёнидан ўтганлик мақомини белгиловчи матнли ҳаволани кўрсатган ҳолда маъқуллаш тақдим этилган соҳадан ташқари ўлчаш ёки синовларни ўтказиш);
гувоҳнома сохта ҳужжатлар ва нотўғри маълумотлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланганда.
44. Маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш Марказнинг қарори билан амалга оширилади.
Маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги маълумот қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай Марказнинг веб-сайтида юритиладиган маъқулланган лабораториялар реестрига киритилади ва лабораторияга ёзма равишда хабар юборилади.
Маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши Марказ томонидан қабул қилинган қарорда кўрсатилган санадан бошлаб тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
45. Маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳнома ушбу Низомнинг 43-банди тўртинчи — олтинчи хатбошиларига мувофиқ тугатилганда, маъқуллаш учун такрорий буюртма уч ойдан кейин тақдим этилиши мумкин.
6-боб. Маъқуллаш соҳасини кенгайтириш ва қисқартириш
46. Маъқуллаш соҳасини кенгайтириш лабораториянинг буюртмасига асосан ушбу Низомнинг 6 ― 25-бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Лабораториянинг маъқуллаш соҳасини кенгайтириш тўғрисида Марказ томонидан ижобий қарор қабул қилинганда, маъқуллаш соҳаси янги таҳрирда тасдиқланади, агар рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинса, Марказ бир иш кунидан кечикмай лабораторияга бу ҳақда ёзма хабарнома юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
47. Лабораториянинг маъқуллаш соҳасини қисқартириш Марказ қарори билан қуйидагилар асосида амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лабораториянинг маъқуллаш соҳасини қисқартириш тўғрисидаги аризаси;
лаборатория фаолиятини қайта баҳолаш натижаларига кўра.
48. Маъқуллаш соҳаси қисқартирилганда Марказ томонидан лабораториянинг маъқуллаш соҳасига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, янги таҳрирда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маъқуллаш соҳасини қисқартириш учун ҳақ олинмайди.
7-боб. Марказ хизматлари учун ҳақ тўлаш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
49. Марказ томонидан маъқуллашни амалга ошириш учун қуйидаги хизматларга ҳақ ундирилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лабораторияда баҳолаш ўтказиш;
маъқуллаш соҳасини долзарблаштириш.
50. Марказ томонидан маъқуллашни амалга ошириш учун қуйидаги хизмат турлари бўйича ҳақ ундирилмайди:
Кейинги таҳрирга қаранг.
буюртмани кўриб чиқиш;
олдин берилган (амалдаги) маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш;
маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш) ёки тугатиш;
маъқуллаш соҳасини қисқартириш;
маъқулланган лабораториянинг техник паспортида келтирилган маълумотларни долзарблаштириш.
51. Ушбу Низомда назарда тутилган Марказнинг хизматлари учун тўловлар сарфланадиган вақт, моддий ресурслардан ва хизмат сафари харажатларидан келиб чиққан ҳолда Марказ томонидан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ариза берувчи тузилган шартномага мувофиқ маъқуллаш ишларини бажариш билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан, хизмат сафари харажатларини, уларнинг натижаларидан қатъи назар тўлаши шарт.
Сарфланган вақт, моддий ресурс ва хизмат сафари харажатларини ҳисоблаб чиқиш методикаси Марказ томонидан белгиланади ва унинг веб-сайтига жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8-боб. Маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш
52. Қайта ташкил этилган, номи, юридик манзили ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда лаборатория йигирма иш куни мобайнида мазкур ўзгартиришлар ҳақида Марказни ёзма равишда хабардор қилиши керак.
Марказ ёзма билдиришнома олган пайтдан бошлаб ва маъқуллаш тўғрисидаги янги гувоҳнома расмийлаштирилгунга қадар лаборатория ўз фаолиятини олдин берилган маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳнома асосида амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53. Лаборатория жойлашган жой ўзгарганда ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда такрорий маъқуллаш амалга оширилади.
54. Агар юридик шахс илгари маъқулланган лабораториянинг вориси бўлмаса, ҳужжатларни кейинчалик кўриб чиқиш тартиби ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
55. Маъқуллаш тўғрисидаги янги гувоҳномани расмийлаштириш Марказ томонидан амалга оширилади. Ушбу Низомнинг 53 ва 54-бандларида назарда тутилган ҳолларда янги гувоҳномани расмийлаштириш такрорий маъқуллаш тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан сўнг амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9-боб. Маъқулланган лаборатория ҳужжатларини долзарблаштириш
56. Қуйидаги ҳолларда маъқулланган лаборатория ҳужжатлари долзарблаштирилади:
лабораторияни маъқуллаш соҳасида кўрсатилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ўрнига янги ҳужжатлар амалга киритилганда, уларга ўзгартишлар, қўшимчалар киритилганда (бундан қабул қилинган норматив ҳужжатда маҳсулотларнинг янги турлари, синов (ўлчов) усуллари кўрсатилган ҳоллар мустасно);
техник паспортда келтирилган маълумотлар ўзгарганда.
57. Маъқуллаш бўйича ҳужжатлар долзарблаштирилса, лаборатория бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда ўзгартиришлар киритилган ҳужжатларни, шунингдек, киритилаётган ўзгартишлар юзасидан қиёсий таҳлилни илова қилиб Марказга буюртма тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
58. Марказ ўн беш иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ушбу Низомнинг 7-бандига асосан тақдим этилган ҳужжатлар тўпламига қўшимча сифатида киритади. Ушбу Низомнинг 56-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ лабораториянинг маъқуллаш соҳаси долзарблаштирилган тақдирда, у янги таҳрирда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш
59. Баҳолаш натижалари бўйича унга нисбатан Марказнинг салбий қарори қабул қилинган лаборатория Марказнинг қарори қабул қилинган санадан бошлаб ўттиз календарь кун мобайнида Марказга ёзма шакилда апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Марказнинг қарори қабул қилинган санадан бошлаб ўттиз календарь кундан ортиқ муддатда берилган апелляциялар кўриб чиқилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
60. Апелляция комиссияси ҳар бир аниқ апелляцияни кўриб чиқиш учун заруратга кўра шакллантирилади. Апелляция комиссияси таркиби Марказ директорининг буйруғи билан тасдиқланади. Апелляция комиссияси таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш муддатлари апелляция олинган кундан бошлаб уч кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
61. Апелляция комиссиясининг таркиби Марказнинг вакилларидан, апелляция берган лабораторияни баҳолашда иштирок этмаган, жалб қилинадиган малакали мутахассислардан шакллантирилади. Бунда апелляция комиссияси таркибида Марказ ходимлари сони апелляция комиссияси аъзолари умумий сонининг ярмидан кам бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
62. Апелляция комиссияси берилган апелляцияни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида лабораторияга ёзма равишда маълум қилади. Апелляцияни кўриб чиқиш муддати у берилган санадан бошлаб ўн календарь кундан ошмаслиги керак.
63. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
апелляцияни қаноатлантириш;
апелляцияни қисман қаноатлантириш;
апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш.
64. Марказ икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани апелляция берган лабораторияга ёзма шаклда юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
65. Айнан бир масала бўйича апелляцияни такроран беришга йўл қўйилмайди.
66. Апелляция комиссиясининг қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-боб. Якунловчи қоида
67. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Синов лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Синов лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллашдан ўтказиш
схемаси
* Белгиланган талабларга номувофиқлик аниқланганда ва номувофиқликларни бартараф этиш учун муддат берилганда бажарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 июлдаги 456-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 6-модда):
а) 9-банддаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан белгиланган тартибда аккредитациядан» сўзлари «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги «Аккредитация маркази» ДУК томонидан белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилиги маъқуллашдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 13-банддаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан берилган аккредитациядан ўтказилганлиги ҳақидаги хулоса» сўзлари «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги «Аккредитация маркази» ДУК томонидан берилган маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳнома» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-илованинг 2-бандидаги «аккредитациядан» сўзи «техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллашдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги 326-сон қарори билан тасдиқланган Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентнинг рус тилидаги матнида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 45-сон, 578-модда):
а) 8-бандининг тўртинчи хатбошидаги «аккредитованных агентством «Узстандарт»» сўзлари «одобренных на техническую компетентностьв ГУП «Центр по аккредитации» при Узбекском агентстве стандартизации, метрологии и сертификации» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 9-бандининг учинчи хатбошидаги «аккредитованной агентством «Узстандарт»» сўзлари «одобренной на техническую компетентность в ГУП «Центр по аккредитации» при Узбекском агентстве стандартизации, метрологии и сертификации» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 57-банддаги «аккредитованных агентством «Узстандарт»» сўзлари «на техническую компетентность в ГУП «Центр по аккредитации» при Узбекском агентстве стандартизации, метрологии и сертификации» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 1-илованинг 1-банди «г» кичик бандидаги «аккредитации» сўзи «одобрении на техническую компетентность» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.07.2020 й., 09/20/456/1119-сон; 10.03.2021 й., 09/21/125/0195-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон; 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)