29.08.2019 йилдаги ПФ-5795-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.08.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ташаббусларни ишлаб чиқишдаги ролини ошириш, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда жамият ва давлат ривожланиши ҳолатини тизимли таҳлил қилиш асосида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчиллигини таъминлаш, шунингдек, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳудудларни ривожлантириш ва жойларда аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари этиб қайта ташкил қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари бирлаштирилсин ва уларнинг негизида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари негизида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, замонавий тенденцияларни инобатга олган ҳолда ислоҳотларни чуқурлаштириш, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги таркибий ўзгартиришларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, шунингдек, иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган янги норма ижодкорлиги ва бошқа ташаббусларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатдаги давлат ва жамият ривожланиши ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, илғор халқаро стандартлар ва энг яхши хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини такомиллаштириш, жамиятни демократлаштириш, шунингдек, давлат ва жамият қурилиши самарадорлигини ошириш бўйича янги норма ижодкорлиги ва бошқа ташаббусларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги позициясини яхшилашга қаратилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, етакчи хорижий эксперт ва ишбилармон доиралар вакиллари орасида мамлакатнинг ижобий имижини босқичма-босқич шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, ислоҳотларнинг барқарор ва комплекс қонунчилик базасини шакллантириш, шунингдек, ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатини ошириш ва тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунлар қабул қилиш амалиётини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислоҳотларни илгари суришда тўсиқ бўлаётган муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш ҳамда вазирликлар ва идоралар фаолиятини самарали мувофиқлаштириш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлиги учун жойлардаги мансабдор шахсларнинг масъулиятини тубдан ошириш бўйича амалий чоралар кўриш асносида ислоҳотларни амалга ошириш устидан мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳим тармоқлар ва йўналишларда Ўзбекистон Республикаси шароитига мақбул бўлган илғор хорижий тажрибани имплементация қилиш бўйича таҳлиллар ўтказиш ва таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари ташкил этилсин ва қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш ва фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвесторларнинг суд тизимига нисбатан ишончини ошириш, судьялар корпусини шакллантиришда судьялар ҳамжамияти органлари ролини кучайтириш, шунингдек, суд органларининг обрўсига салбий таъсир қилувчи омилларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адлия, прокуратура ва ички ишлар органлари, шунингдек солиқ ва божхона органлари мансабдор шахсларининг аҳоли олдидаги масъулиятини тубдан ошириш, уларга юклатилган вазифаларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш, бюрократия ва коррупциянинг намоён бўлиши хавфларини йўқ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиққан ҳолда улар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судлар, адлия, прокуратура ва ички ишлар органлари, солиқ ва божхона органларида давлатнинг кадрлар сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, уларни юқори малакали, тартиб-интизомли ва ҳалол мутахассислар билан тўлдириш, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини, сиёсий бошпана бериш ҳамда Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан судланган шахсларга амнистия бериш ва уларни афв этиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколатлари амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва айниқса, ёшлар ва аёллар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентини хабардор қилиш, шунингдек, жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига олиб келаётган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича аниқ чоралар ишлаб чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппарати тузилмасида Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси тузилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли соҳалар ва тармоқлар бўйича қарорлари ва топшириқлари сўзсиз, ўз вақтида ва тўғри ижро этилиши устидан доимий назоратни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бўлинмаларида, тармоқ вазирликлари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда ижро интизоми ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ҳолатини тизимли таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларини сўзсиз, ўз вақтида ва тўғри ижро этишни ташкил этиш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш, шунингдек, тармоқ вазирликлари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларининг ижро интизомини таъминлашдаги масъулиятини тубдан кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари тузилмасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорликни ривожлантириш шуъбаси тузилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни ортиқча маъмурий ва рухсат берувчи тартиб-таомилларни бекор қилиш юзасидан такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги тизимли муаммоларни, фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектлари юзага келишининг асосий сабаблари ва омилларини жойларга бориб таҳлил қилиш, шу асосда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликни таҳлил қилиб, рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг товар ва молиявий бозорларга кириш имконияти чекланишига йўл қўймаслик бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ўрганиш, мавжуд саноат зоналарини тўла қувват билан ишлатиш ва янгиларини ташкил қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, энг аввало, уларни инновацион ривожлантириш, молиявий қўллаб-қувватлаш, маркетинг ва экспорт фаолияти, хусусий тадбиркорлик соҳасида янги истиқболли йўналишларни ривожлантиришда замонавий усулларни қўллашга доир халқаро тажрибани ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан тадбиркорликни ривожлантириш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларни тайёрлаш борасида ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агросаноат комплексини ривожлантириш шуъбаси тузилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада ислоҳ қилиш ва бошқарувнинг бозор механизмларини жорий этиш, қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, агросаноат секторида замонавий кластер усулларини ривожлантириш бўйича таҳлиллар ўтказиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларини ишга солиш, замонавий агротехнологияларни қўллаш ва сувни тежовчи технологияларни татбиқ қилиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини диверсификация қилиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларини ички ва ташқи бозорлардаги эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашни, озиқ-овқат товарлари нархларида кескин тебранишларга йўл қўймаслик мақсадида ички истеъмол бозорини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор тўлдириб туришни таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини ошириш, уруғчиликни такомиллаштириш, кўчатлар ва экинларнинг интенсив ва серҳосил навларини етиштириш, наслли чорвачилик, паррандачилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқларини кенгайтириш соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш, шу асосда илғор илмий ишланмалар, инновацион ғоялар ва технологияларни амалиётга жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ унумдорлигини яхшилаш ва қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ҳамда илмий муассасалар фаолиятини ўрганиш, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари ва Департамент раҳбари тегишли соҳалар ва тармоқлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларини сўзсиз, ўз вақтида ва тўғри бажарилиши юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг таркибий бўлинмалари Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда тегишли соҳалар, тармоқлар ва ҳудудлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз, ўз вақтида ва тўғри бажарилишини ташкиллаштиради ва унинг устидан тизимли назоратни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижро этилишининг боришини, шунингдек, аниқланган муаммоларни ва камчиликларни ҳудудлардаги ишларнинг реал аҳволини ҳисобга олган ҳамда мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳолатни таҳлил қилиш орқали бевосита жойларга чиқиб ёки тармоқ вазирликлари ва идораларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳамда бошқа ташкилотларда муҳокама қилишни ташкиллаштирган ҳолда ҳар ҳафталик асосда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг таркибий бўлинмалари томонидан олиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли маслаҳатчиси ёки Департамент раҳбари томонидан тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ олиб борилади, унда назорат чора-тадбирларининг предмети, уларнинг аниқ шакли ва ўтказиш муддатлари белгиланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат чора-тадбирлари якунлари бўйича аниқланган хатоликлар ҳақидаги ахборот, шу жумладан тармоқ вазирликлари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларини бажаришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари эса Департаментга киритилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари ва Департамент раҳбари мунтазам асосда тармоқ вазирликлари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари ва топшириқлари ижро этилишининг боришини муҳокама қилади, зарур ҳолларда, мазкур масалаларни Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокидаги йиғилишлар ва бошқа тадбирларда муҳокама қилиш тўғрисида таклифлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижро этилишининг боришини муҳокама қилиш якунлари бўйича қабул қилинган топшириқлар тармоқ вазирликлари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан бажариш учун мажбурий ҳисобланади, улар бир ой муддатда топшириқларнинг бажарилиши натижалари тўғрисидаги батафсил ахборотни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқа тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижро этилишининг боришини муҳокама қилиш якунлари бўйича қабул қилинган топшириқларнинг бажарилишини мониторинг қилади, мазкур топшириқларнинг ижро муддатлари бузилишига йўл қўйган тармоқ вазирликлари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқлари бажарилишини назорат қилишда зарур ахборотларни, ҳужжатлар ва бошқа материалларни сўраб олиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари ва Департамент раҳбари эса, шунингдек, тармоқ вазирликлари ва идоралари ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилмаганлиги ҳолатлари, аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари икки ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг янгидан тузилган бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг штат жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Департамент бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 29 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5795-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 августдаги ПФ-5795-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5519-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиши ҳолати ва тенденцияларини комплекс таҳлил қилиш, амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ва янги ташаббусларни ишлаб чиқиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи хатбоши «фуқаролик жамияти институтлари» сўзларидан олдин «ҳокимиятнинг вакиллик органлари ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини» сўзлари «ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Администрация тузилмасига қуйидаги лавозимлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари (кейинги ўринларда — Администрация раҳбари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли йўналишлар бўйича тузилмалари фаолиятига раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари (кейинги ўринларда — Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазифалари, функциялари ва жавобгарлик соҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига, унинг ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосарларига тенглаштирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 9-бандда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси» сўзлари «Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши «Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари,» сўзларидан кейин «Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари,» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси» сўзлари «Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-илова норасмий таржима.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 06/20/5795/0990-сон)