Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАДИОЧАСТОТАЛАР БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 апрелдаги 84-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳамда радиочастоталарни режалаштириш, улардан фойдаланиш ва уларни белгилаш масалалари бўйича Халқаро электр алоқаси уюшмасида республика манфаатларини ифодалаш, ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тузилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 октябрдаги 482-сонли қарори таҳририда)
2. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг илова қилинаётган Низоми тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг раиси этиб тайинлансин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 октябрдаги 482-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар, мудофаа, Фавқулодда вазиятлар бўйича, адлия, ташқи ишлар, қишлоқ ва, сўз хўжалиги, энергетика ва электрлаштириш вазирларининг ўринбосарлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, «Ватанпарвар» мудофаага кўмаклашиш ташкилотлари марказий Кенгаши, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси раисларининг ўринбосарлари, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директорларининг ўринбосарлари; Ҳукумат алоқа хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимларига қўра ва кўрсатиб ўтилган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар раҳбарларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комисcияси аъзолари этиб белгилансин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясига жорий шошилинч ишларни бажариш учун комиссияининг комиссия раисининг ўринбосари бошчилик қиладиган ишчи гуруҳи тузилсин. Ишчи гуруҳнинг фаолияти Электр магнит мослиги маркази маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминлансин.
Электр магнит мослиги маркази радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг ижро этувчи органи этиб белгилансин ва у Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тузилмасига киритилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 3 сентябрь,
406-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
(Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами 1992 й., 9-сон, 27-модда; Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 21-сон, 149-модда; 2002 й., 17-18-сон, 139-модда; 2013 й., 34-сон, 458-модда)