22.05.2017 йилдаги ПҚ-2987-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея Республикаси ҳукуматининг гранти иштирокида «Паст ҳароратли омборхоналарни жорий қилиш орқали ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Корея Республикаси Ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига «Паст ҳароратли омборхоналарни жорий қилиш орқали Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини (бундан кейин — лойиҳа) амалга оширишни молиялаштириш учун 3,5 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратилиши маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Мазкур лойиҳа қуйидагиларни назарда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Агроинновация» давлат унитар корхонаси ҳудудида махсус совутиш ускуналари, материаллар ва транспорт воситаларини етказиб бериш, шунингдек, умумий ҳажми 1000 тонна бўлган совутиш омборхоналарини қуриш ва улардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Агроинновация» давлат унитар корхонаси томонидан ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашни ташкил этиш, шунингдек, совутиш камералари қувватларидан самарали фойдаланиш мақсадида Тошкент вилоятининг тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларига мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш бўйича замонавий технологик ускуналарни жорий этиш ва улардан янада самарали фойдаланиш доирасида Ўзбекистон мутахассисларига илғор тажрибани ўзлаштиришда, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитишда кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги лойиҳани амалга ошириш, шунингдек, лойиҳа доирасида ташкил этиладиган паст ҳароратли омборхоналаридан самарали ва мақсадли фойдаланиш учун масъул ижро этувчи орган этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қуйидагиларни таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея Республикаси билан келишилган муддатларда Корея Республикаси Ҳукуматининг грантини олиш учун барча зарур тартиб-қоидаларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани 2016 йил 8 апрелдаги Корея Республикаси Қишлоқ аҳоли пунктларини ривожлантириш Корея корпорацияси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўртасидаги музокаралар баённомасига мувофиқ амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш, шунингдек, Корея Республикаси Ҳукумати гранти ҳисобига лойиҳа доирасида етказиб бериладиган асбоб-ускуналар ва материалларнинг бус-бутун сақланишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея Республикаси Ҳукумати гранти ҳисобига лойиҳа доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғи, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва йиғимлардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлардан етказиб бериладиган транспорт воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани Ўзбекистон Республикасида амалга оширишда иштирок этаётган Корея Республикаси фуқаролари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Корея Республикаси Ҳукумати гранти доирасида келиб тушган товарлар ва транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси аэропортлари ва темир йўл станцияларида юкларга ишлов бериш ва уларни сақлаш учун ҳақ ундирмасдан ортиш-тушириш ишларини ҳамда уларнинг сақланишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлари ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассислар учун давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 22 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2987-сон