Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Эркин савдо тартибини назарда тутувчи битимлар имзоланган эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги битим иштирокчилари бўлган давлатлар рўйхатини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 429-1]
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтосидий алоқалар вазирлиги томонидан 1998 йил 1 апрелда, Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 2 апрелда 23-сон ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 3 апрелда 02/19-2-сон билан тасдиқланган Эркин савдо тартибини назарда тутувчи битимлар имзоланган эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги битим иштирокчилари бўлган давлатлар рўйхати (рўйхат рақами 429, 1998 йил 8 апрель) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Марказий банки билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. УМУРЗАКОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 29 июнь,
2020/31-5-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 29 июнь,
32-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 29 июнь,
01-02/8-34-сон
Келишилган:
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
2020 йил 29 июнь
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
2020 йил 29 июнь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/429-1/1105-сон)