30.03.2017 йилдаги ПҚ-2859-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислом тараққиёт банки иштирокида қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 2017-2021 йилларда арзон уй-жойлар қуриш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 ― 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қуриш дастурини самарали амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарори билан маъқулланган мазкур дастурни молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли узоқ муддатли кредитларини жалб этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислом тараққиёт банки Директорлар кенгаши (кейинги ўринларда — ИТБ деб аталади) томонидан «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа деб аталади) доирасида 2017 ― 2019 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар (кейинги ўринларда — арзон уй-жойлар деб аталади) ва унга туташ инфратузилмани қуришни молиялаштириш учун 300,0 млн. АҚШ доллари миқдорида ИТБ молиявий маблағларини бир неча траншда ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш муддати 4 йилни (2017 ― 2020 йиллар) ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурни амалга ошириш доирасида лойиҳанинг умумий мувофиқлаштирилиши ва мониторинги, ИТБ молиявий маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи орган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш ва мониторинг қилиш агенти «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТБ молиявий маблағларини, шу жумладан устама ҳақни қайтариш «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ (кейинги ўринларда — иштирок этувчи тижорат банки деб аталади) маблағлари ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш доирасида иштирок этувчи тижорат банклари томонидан қурувчиларга имтиёзли ипотека кредитларини беришнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарори билан назарда тутилган «2017 ― 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги шартлари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Республикаси номидан қуйидагиларни имзолашга ваколатли этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа бўйича ИТБ билан Истисно шартномаси ва агентлик шартномасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа бўйича ИТБ молиявий маблағларини қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномани иштирок этувчи тижорат банки билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда лойиҳа бўйича ИТБ билан тузиладиган Истисно шартномаси ва агентлик шартномаси юзасидан юридик хулосалар берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лойиҳа бўйича жалб этилган ИТБ молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидаги тартиб ўрнатилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ лойиҳа амалга оширилиши ва мониторинги агенти сифатида Дастур доирасида арзон уй-жойлар, сув таъминоти объектлари ва автомобил йўлларини қуриш бўйича барча ишлар мажмуини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилган арзон уй-жойлар Ўзбекистон Республикасига топширилгунга қадар уларга бўлган мулк ҳуқуқи ИТБда сақланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилган арзон уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасига ўтказилгандан сўнг қурувчиларга иштирок этувчи тижорат банкининг ипотека кредитлари расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лойиҳани амалга ошириш даврида, шунингдек кафолат муддати давомида қуйидагилар озод қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг норезидент юридик шахсларининг (лойиҳа ижрочиларининг) фойда солиғидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи Ўзбекистон Республикасининг норезидент жисмоний шахсларининг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТБ молиявий маблағлари ҳисобидан лойиҳа доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситаларига нисбатан қўшилган қиймат солиғи, божхона тўловлари, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва йиғимларни тўлашдан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилган имтиёзлар берилиши натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Лойиҳанинг умумий амалга оширилиши устидан назорат ва мониторинг функциялари «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖда ташкил этилган ИТБ иштирокидаги лойиҳани амалга ошириш гуруҳига (кейинги ўринларда — ЛАГ деб аталади) юклансин, бунда унинг ҳар йилги харажатлар сметаси шакллантирилиб, у «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 мартдаги ПҚ-2812-сон қарори билан ташкил этилган 2017 ― 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қуриш дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси таркиби иштирокидаги «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестиция жараёнининг барча иштирокчилари ўртасидаги ҳамкорликни аниқ мувофиқлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖнинг буюртманомаларига кўра лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда кириш визаларини расмийлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖнинг буюртманомаларига кўра лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикасида кўп марталик визаларни бериш ва узайтиришни, шунингдек вақтинча рўйхатдан ўтказиш ва вақтинча рўйхатдан ўтказишни узайтиришни давлат божи ундирмаган ҳолда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖнинг буюртманомаларига кўра лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида мавжуд бўлмаган) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномаларни белгиланган тартибда бериш (узайтириш), шунингдек кўрсатилган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномаларни бериш (узайтириш)ни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 30 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2859-сон