Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг тарози ва ўлчовлар бўйича бош конференциясининг ассоциaцялашган аъзоси мақомини олиши тўғрисида
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган ўлчаш натижаларининг халқаро даражада тан олинишини таъминлаш, савдода техник тўсиқларни бартараф этиш муҳимлигини инобатга олган ҳолда:
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш (Ўзстандарт) агентлигининг:
Ўзбекистон Республикасининг тарози ва ўлчовлар бўйича Бош конференциянинг ассоциatsiялашган аъзоси мақомини олиш;
Миллий ўлчов эталонлари ва миллий метрология институтлари томонидан берилган калибрлаш ва ўлчаш сертификатларининг ўзаро тан олиниши тўғрисидаги Битим (1999 йил 14 октябрь, Париж), 2003 йил қайта кўриб чиқилган Техник илова билан биргаликда (кейинги ўринларда — Битим) имзоланиши тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг «Ўзбекистон миллий метрология институти» Давлат корхонаси Ўзбекистон Республикаси номидан Битимда иштирок этиш бўйича ваколатли ташкилот этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги:
Ўзбекистон Республикаси номидан Тарози ва ўлчовлар бўйича Бош конференция фаолиятида ассоциatsiялашган аъзо сифатида иштирок этиш нияти тўғрисида расмий аризани дипломатик каналлар орқали Халқаро тарози ва ўлчовлар бюроси директорига юборишни;
Тарози ва ўлчовлар бўйича Бош конференцияга ассоциatsiялашган аъзолик учун йиллик бадал тўловлари «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда тўланишини таъминласин.
4. Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу Битим имзоланганидан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва «Ўзстандарт» агентлиги бош директори А.У. Каримов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 апрел,
ПК-3663-сон