Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг устав капиталидаги қўшимча акцияларга Ўзбекистон Республикасининг обуна бўлиши тўғрисида
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг устав капиталидаги дастлабки улушини сақлаб қолиш муносабати билан уни ошириш мақсадида:
1. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки бошқарувчилари Кенгаши (кейинги ўринларда ― ХТТБ) томонидан ХТТБ устав капиталини кўпайтириш ва ХТТБ аъзо давлатларининг ХТТБ устав капиталидаги улушларини сақлаб қолиш мақсадида қўшимча акцияларга обуна бўлишини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банкининг ХТТБ устав фондидаги 88 425 455 АҚШ доллари қийматидаги 733 та акцияга Ўзбекистон Республикасининг қўшимча обунасини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикасининг ХТТБ устав капиталидаги қўшимча улушларни сотиб олиш нияти тўғрисидаги ёзма мажбуриятни Ўзбекистон Республикаси номидан имзоласин.
4. Адлия вазирлиги 733 та акцияни сотиб олиш учун обунанинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги тўғрисида ХТТБ томонидан тақдим этилган шакл бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда юборсин.
5. ХТТБнинг устав капиталидаги 733 та акциянинг нархини тўлаш, умумий қўшимча акциялар нархининг 6 фоизи (5 305 527,3 АҚШ доллари) миқдоридаги маблағларни АҚШ доллари шаклида Жаҳон банкининг ҳисоб рақамига ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўшимча акцияларнинг умумий нархининг 94 фоизига тенг бўлган суммада, миллий валютада ўзгартирилмайдиган векселларнинг чиқарилиши орқали амалга оширилади. Ушбу векселлар МБРРнинг қимматли қоғозлар ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида жойлаштирилади ва ХТТБнинг талабига биноан белгиланган тартибда тўланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир кун муддатда сотиб олинган қўшимча акциялар учун 5 305 527,3 АҚШ доллари миқдоридаги тўловни тўлаш манбасини белгиласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Жаҳон банкига 5 305 527,3 АҚШ доллари тўлаш ва миллий валютада 83 119 927,7 АҚШ доллари миқдоридаги эквивалент суммага ўтказилмайдиган фоизсиз векселни обуна тўғрисидаги ҳужжат юборилгандан сўнг Жаҳон Банки томонидан белгиланган тартибда чиқариш ва уни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ХТТБ қимматли қоғозлар ҳисобварағига жойлаштириш ваколати берилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Жаҳон банки гуруҳи билан ҳамкорлик доирасида ваколатли ишчи орган сифатида:
Ўзбекистон Республикаси номидан ХТТБ устав капиталидаги қўшимча акцияларга обуна бўйича ҳужжат ўз вақтида ХТТБ юборилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги қимматли қоғозлар ҳисобварағига ўтказилмайдиган фоизсиз векселни чиқариш ва жойлаштириш тўғрисида ХТТБ хабар берилсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Д.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 13 март,
ПҚ-3600-сон