Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
1. 2017 йил 26 июль куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги баённома тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида Туркия томонига тегишли билдиришнома юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан ўрнатилган тартибда назоратни таъминласин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири А.А.Азизов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 январь,
ПҚ-3497-сон