11.07.2020 йилдаги 438-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузурида «Орол артемия саноат» давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида артемия цистасини овлаш ва қайта ишлаш тармоғини такомиллаштириш ҳамда юқори сифатли артемия цистаси маҳсулотлари экспорти ҳажмини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузурида «Орол артемия саноат» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда — «Орол артемия саноат» ДУК) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Орол артемия саноат» ДУКнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орол денгизидаги артемия цистаси ресурсларидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда оқилона фойдаланиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
артемия цистасини овлаш ва қайта ишлашни комплекс ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, ушбу соҳада илмий-техник, технологик, инвестиция ва экспорт фаолиятини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
артемия цистасининг табиий ўсиш майдонларидан оқилона фойдаланган ҳолда уларни овлаш ва қайта ишлаш ҳажмларини босқичма-босқич ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
артемия цистасини саноат асосида чуқур қайта ишлаш ҳамда улардан юқори қўшилган қийматга эга бўлган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
артемия цистасини овлаш ҳамда уни қайта ишлаш бўйича янги қувватларни ташкил этишда илғор технологияларни жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши «Орол артемия саноат» ДУКнинг муассиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузуридаги «Орол артемия саноат» давлат унитар корхонасининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига, зарурат бўлганда, «Орол артемия саноат» ДУК тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда «Орол артемия саноат» ДУКнинг уставини тасдиқласин ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини, шунингдек зарур маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларига жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 11 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
438-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 июлдаги 438-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузуридаги «Орол артемия саноат» давлат унитар корхонасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Директор

Директор ўринбосари

(1)

Бухгалтерия

(2)

Артемия цистасини овлашни ривожлантириш бўлими

(3)

Юрисконсульт

(1)

Артемия цистасини қайта ишлаш ва экспортни ривожлантириш бўлими

(2)

Кадрлар ишлари бўйича мутахассис

(1)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 11 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш ходимлари сони белгиланган тартибда бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2020 й., 09/20/438/1064-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)