Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 21.10.1996 йилдаги 362-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжат 21.10.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ТОВАРЛАР ОЛИБ КЕЛИНГАНЛИГИ УЧУН ЙИҒИМ УНДИРИШНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 1996 ЙИЛ 13 АВГУСТДАГИ 279-СОН ҚАРОРИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солувчи чора-тадбирларнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига қўмита юридик шахс бўлмаган ҳолда савдо-воситачилик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудига сифати паст истеъмол товарлари, шунингдек Ўзбекистонда етарлича ҳажмларда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган товарлар келтирилаётганлиги устидан суст назорат қилаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1996 йил 1 ноябрдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар келтиришда божсиз олиб киришнинг белгиланган нормалардан ортиқ бўлган товарлар қийматининг 50 фоизи миқдорида товарлар олиб келинганлиги учун йиғим ставкаси белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги 1996 йил 15 ноябргача жисмоний шахслар томонидан товарлар олиб келинганлиги ва ҳисобланган йиғимлар суммасининг бюджетга тушиши устидан назоратни кучайтириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинганлиги учун йиғим ундиришни жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 13 августдаги 279-сон қарорининг 1-банди 1996 йил 1 ноябрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 21 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
362-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 10-сон, 30-модда)