01.03.2018 йилдаги ПҚ-3577-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заргарлик саноатини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 ноябрдаги ПҚ-3388-сонли қарорига мувофиқ заргарлик ҳунармандчилигини ривожлантириш, миллий анъаналарни инобатга олган ҳолда заргарлик буюмлари турларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қимматбаҳо металлар ва тошлар муомаласи соҳасига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, маҳаллий заргарлик маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорда харидоргирлиги ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 ноябрдаги ПҚ-3388-сонли қарорига асосан якка тартибдаги тадбиркорлар ихтиёрий равишда ягона ташкилотда бирлашиш йўли билан «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасида иштирок этиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига кирадиган юридик шахслар, шунингдек, ихтиёрий равишда ягона ташкилотда бирлашиш йўли билан «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасида белгиланган тартибда иштирок этувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ўз заргарлик маҳсулотларини, шу жумладан қайта ишлашга берилган хом ашёдан тайёрланган заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишда акциз солиғи, қўшилган қиймат солиғи, даромад солиғи, мулк солиғи, ер солиғи, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмалар (ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно) тўлашдан 2022 йилнинг 1 январигача озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3199-сон қарори 9-бандининг учинчи хатбошидаги «бўшаган маблағларни ишлаб чиқаришни реконструкция ва модернизация қилишга, шунингдек, айланма маблағларни тўлдиришга мақсадли йўналтирилсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда халқаро ижобий тажрибани таҳлил қилиш асосида Ўзбекистон Республикасининг «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3577-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.03.2018 й., 07/20/3577/0871-сон)