Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонасининг штат жадвалини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ва Испания Қироллиги ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-инвестициявий, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштириш мақсадида:
1. 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги Элчихонаси штат жадвалига Элчихонанинг биринчи котиби лавозимини тугатиш ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, шунингдек, савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси қўшимча лавозимлари киритилсин, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тегишли равишда ўзгартирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги Элчихонаси таъминоти учун 2017 йил учун тасдиқланган харажатлар сметасига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги штатлар жадвалидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги Элчихонаси таъминоти учун хорижий муассасалар таъминоти учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида маблағлар ажратилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 декабрдаги «Ўмон Султонлигида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасини таъсис этиш тўғрисида»ги ПҚ-1872-сонли қарорининг 3-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А. Комилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 10 июль,
ПҚ-3120-сон