Ҳужжат кучини йўқотган 09.10.2025 29.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2565-10
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 29.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2565-10
Кучга кириш санаси
01.07.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 09.10.2025
Ҳужжат 01.07.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 29 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2565-10]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 9 октябрдаги 23-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3686, 09.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 53-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 110-модда) билан тасдиқланган Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур буйруқ 2020 йил 1 июлдан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2020 йил 29 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
150-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 июндаги 150-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар — техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари, шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари, экологик нормалар ва қоидалар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (бундан буён матнда ягона электрон тизим деб юритилади) — идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, шунингдек қабул қилинган ҳужжатларни ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказишни таъминловчи электрон тизим;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«11. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, шунингдек қабул қилинган ҳужжатларни ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш фақат ягона электрон тизим орқали амалга оширилади, бундан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мустасно.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2-банднинг иккинчи хатбошисидан «(агентликлар, комиссиялар, марказлар, бошқармалар ва бошқалар)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Вазирлик ва идоралар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилади. Вазирлик ва идораларга, агар қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тегишли ҳужжатни қабул қилиш ёки аниқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича ваколат берилган бўлса, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишлари мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «(хат, телефонограмма, хусусий масалалар бўйича тушунтиришлар, якка тартибдаги хусусиятга эга ҳужжатлар ва бошқалар)» деган сўзлар «(техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, хатлар, телефонограммалар, хусусий масалалар бўйича тушунтиришлар, якка тартибдаги хусусиятга эга ҳужжатлар ва бошқалар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган давлат рўйхатидан ўтмаган норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган ҳужжатларни бекор қилиш ва ижродан чақириб олиш тўғрисида тақдимнома киритишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идоралар ўн кун муддатда давлат рўйхатидан ўтмаган норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган ҳужжатларни бекор қилиш ва ижродан чақириб олиши ҳамда бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ахборот бериши шарт.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилининг мураккаблаштирувчи ҳамда жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарлик, қўшимча тўлов ва йиғимларни белгиловчи, ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни назарда тутувчи, уларга асосланмаган харажатлар юзага келишига олиб келувчи, шунингдек рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳуқуқий нормалар мавжудлиги бўйича ўрганилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«21. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жинси бўйича бевосита ёки билвосита камситиш имконини яратадиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарликни, қўшимча тўлов ва йиғимларни, ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни белгилайдиган, уларга асосланмаган харажатлар юзага келишига олиб келадиган, шунингдек рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳуқуқий нормалар киритилиши тақиқланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 26-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«иккитали рақамлар ва (ёки) ҳарфларни ишлатишга (масалан, «1.1», «5.1.1», «1.а», «а.а» ва ҳ.к.);».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 34-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «маълумотномасига» деган сўз «хулосасига» деган сўз билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«40. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси билан киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар икки ёки ундан ортиқ бандни ташкил этса ва (ёки) ҳажми катта бўлса, бундай ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур Қоидаларнинг 10 ва 11-иловаларига мувофиқ буйруқ ёки қарорга илова кўринишида расмийлаштирилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«41. Бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган ёхуд ўз кучини йўқотган деб топилаётган бўлса, ушбу ҳужжатлар тегишли равишда мазкур Қоидаларнинг 8, 11а, 11б ва 12-иловаларига мувофиқ буйруқ ёки қарорга илова кўринишида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир вақтнинг ўзида иккитадан ортиқ идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган ёхуд ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш рақамларининг ўсиб бориши бўйича жойлаштирилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидаги мазмундаги 431-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«431. Жумланинг, илованинг, бўлимнинг, бобнинг, банднинг, кичик банднинг, хатбошининг ва ҳ.к.нинг матнини сезиларли ўзгартириш талаб этилса, уларни янги таҳрирда баён этиш лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. 53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«53. Асосий идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилаётганда, ушбу ҳужжатга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (уларнинг тегишли тузилмавий бирликлари) ҳам ўз кучини йўқотган деб топилиши керак.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. 54-банд «ягона янги ҳужжат» деган сўзлардан кейин «(бундан буён матнда ягона янги ҳужжат деб юритилади)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. 55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«55. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг аниқлилигини лозим даражада назорат қилишни таъминлаш учун, шунингдек ягона янги ҳужжат ишлаб чиқилганида вазирлик ёки идора раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан имзоланадиган қиёсий жадвал тайёрланиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан бирга киритилиши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. 60-банднинг иккинчи хатбошисидаги «пастки ўнг бурчагида» деган сўзлар «юқорисида ўртада» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. 63-банднинг иккинчи хатбошисидан иккинчи жумла чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. 64-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«64. Лойиҳа қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ, шунингдек ҳаволаки нормаларнинг қўлланилиши асосланган ва мақсадга мувофиқ бўлган тақдирда ушбу лойиҳа бўйича юридик хизмат раҳбари томонидан имзоланадиган хулоса тайёрланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«65. Юридик хизмат хулосасида қуйидагилар акс эттирилиши лозим:»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г» кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«д» кичик банддаги «гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганлиги» деган сўзлар «коррупцияга қарши ҳамда гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. 66-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«66. Юридик хизмат мавжуд бўлмаган тақдирда, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича хулоса идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинма томонидан тайёрланиши ва вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг ўринбосари томонидан имзоланиши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қуйидаги мазмундаги 661-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«661. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга унинг мақсадга мувофиқлигини асослашдан иборат бўлган тушунтириш хати илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тушунтириш хати вазирлик ёки идора раҳбари (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тушунтириш хатида қуйидагилар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш учун асос ва уни қабул қилиш зарурлигини асослаш, шу жумладан ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланадиган асосий қоидалар, уларни қисқача асослаш, шунингдек ҳужжатни қабул қилишдан кутилаётган натижалар. Бунда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда юз бериши мумкин бўлган ижобий ўзгаришлар келтирилади. Кутилаётган натижалар миқдорий кўрсаткичлар кўрсатилган ҳолда баён қилиниши ҳам мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда фойдаланиладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволанинг ҳар бирини асослаш. Бунда унга ҳавола қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат нормасининг мазмуни қисқача очиб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинаётган масала юзасидан бошқа давлатларнинг қонунчилик йўли билан тартибга солиш тажрибаси ва қонун ҳужжатлари, халқаро шартномалар ва бошқа ҳужжатлар, тегишли қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти, кўриб чиқилаётган масала бўйича илмий адабиётлар ва оммавий ахборот воситаларининг материаллари, шунингдек агар ўтказилган бўлса, ижтимоий ва бошқа тадқиқотлар маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси келишилган манфаатдор вазирликлар ва идоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар, бунда қоида тариқасида, юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижалари Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган лойиҳа юзасидан муҳокама иштирокчилари таклифларини (изоҳларини) қўриб чиқиш якуни бўйича жадвалда мазкур Қоидаларнинг 12а-иловасига мувофиқ кўрсатилиши мажбурийдир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни асослаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошининг «манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиши лозим» деган сўзлар «ягона электрон тизим орқали манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиши лозим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Келишилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда унинг келишилганини кўрсатувчи якуний қоидаларни ўз ичига олиши лозим. Бунда, мазкур Қоидаларнинг 3, 4, 5, 6, 8 ва 10-иловаларига мувофиқ шакл бўйича лавозим номи, фамилия, исмнинг бош ҳарфи, шунингдек келишилиш санаси кўрсатилиши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. 71-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. 73 ва 74-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«73. Вазирлик ва идора томонидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан буйруқ ёки қарорни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш йўли билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар вазирлик ва идора раҳбари ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланганда, имзолар тегишли вазирлик ва идоранинг муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма қарорлар қабул қилишда вазирлик ва идораларнинг номи ҳар бир вазирлик ва идора учун тартибга солинаётган масаланинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда кетма-кет жойлаштирилади. Тартибга солинаётган масала бир нечта вазирлик ва идоралар учун тенг аҳамиятга эга бўлган тақдирда, уларнинг номлари алфавит тартибида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат тилида қабул қилинади. Бунда, ҳужжатнинг таржималари бошқа тилларда ҳам қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг таржималари унинг давлат тилидаги таҳририга мувофиқ бўлиши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. 76-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б) вазирлик ёки идора раҳбарининг ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахснинг лавозими, электрон рақамли имзоси (давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тегишли вазирлик ёки идоранинг муҳри билан тасдиқланган имзоси), исмининг бош ҳарфи ва фамилияси;».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. 77-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«77. Бир нечта вазирлик ва идораларнинг қўшма қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжати у биринчи бўлиб қабул қилаётган вазирлик ва идора томонидан имзоланган санадан бошлаб ўн кун ичида қабул қилиниши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. 80-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«80. Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иккита асл нусхада қабул қилинади. Қўшма қарорнинг асл нусхалари сони ҳужжатни тасдиқлаган органлар сонига мутаносиб равишда ҳамда битта асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги учун қабул қилинади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. 81-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«81. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат тасдиқланган ҳолда уни қабул қилган орган томонидан ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун ичида ягона электрон тизим орқали тақдим этилади. Агар кўрсатилган муддатнинг тугаши иш куни бўлмаган кунга тўғри келса, у ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилиш муддати кейинги иш кунига қадар узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни белгиланган муддат давомида ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилиш факти ягона электрон тизим орқали келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги девонхонаси томонидан рўйхатдан ўтказилган санадан қайд қилинади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. 82-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«82. Кузатув хатида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашга масъул бўлган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва алоқа телефон рақамлари кўрсатилиши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. 84 ва 85-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«84. Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига вазирлик ва идора раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан имзоланган кузатув хати билан иккита асл нусхада тақдим қилинади. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг унинг битта асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тақдим этган органнинг юридик хизмати раҳбари (вазирлик ёки идоранинг раҳбари ёки тегишли ўринбосари) томонидан имзоланган юридик хулоса илова қилинади. Юридик хулосада уни имзолаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, алоқа телефон рақамлари кўрсатилиши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. 86 ва 87-бандлардаги «маълумотномада» деган сўз «юридик хулосада» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. 90-банднинг биринчи хатбошисидаги «Бунда мазкур» деган сўзлар «Мазкур» деган сўз билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«е» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«е) шаҳарсозлик, экологик нормалар ва қоидалар;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур банднинг «в» — «ж» кичик бандларида назарда тутилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. 93-банднинг «в» ва «г» кичик бандларидаги «ёзув» деган сўз «маълумот» деган сўз билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. 98-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«98. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш ягона электрон тизим орқали идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланадиган хулоса билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги хулоса асосида рўйхатдан ўтказиш рақами берилган ҳолда Давлат реестрига тегишли маълумот киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат реестри электрон шаклда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги белги (давлат рўйхатидан ўтказиш рақами ва санаси, шунингдек давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар учун қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг гербли муҳри) буйруқ ёки қарорнинг юқори қисмига қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмийлаштирилган асл нусхаси идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этган вазирлик ёки идорага белгиланган тартибда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишувчи вазирлик ва идораларга, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этган вазирлик ва идора томонидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ва идоралар давлат рўйхатидан ўтказилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан электрон кўринишда юклаб олишлари мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Қуйидаги мазмундаги 41-боб билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«41-боб. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1011. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунида кўрсатилган талаблар асосида ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1012. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳуқуқий нормалар киритилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1013. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаси вазирлик ва идораларнинг юридик хизмати томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ расмийлаштирилган, шунингдек лойиҳада умуммажбурий нормалар қўлланилмаган бўлса, ушбу лойиҳа бўйича юридик хизмат раҳбари томонидан имзоланадиган хулоса тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1014. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши ва ҳисобга олиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1015. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат уни қабул қилган вазирлик ва идора раҳбари томонидан тасдиқланган ҳолда ушбу техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун ичида вазирлик ва идора раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан имзоланган кузатув хати билан тақдим этилади ва унга юридик хизмат хулосаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун битта кузатув хати билан фақатгина битта техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1016. Вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун ягона электрон тизим орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1017. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар қонунчиликка, халқаро шартномалар нормаларига, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини, уларни коррупцияга, бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этишга шарт-шароит яратувчи, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этувчи қоидалар ва нормаларни аниқлаш нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш ва бажариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи масалалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш предмети ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1018. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳужжат келиб тушган кундан бошлаб ўттиз кун ичида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1019. Мазкур Қоидаларнинг 41-боби талабларига риоя қилинмаган ҳолда тақдим қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни ҳисобга олиш рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10110. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳуқуқий экспертиза натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ижобий хулосаси берилган тақдирда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ҳисобга олиш рад этилганда, вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан ҳисобга олиш рад этилган ҳужжатни ўн кун ичида бекор қилиш тўғрисида тегишли ҳужжат қабул қилинади ва унинг нусхаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади. Ушбу ҳужжат ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олиш рад этилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат бекор қилинганидан сўнг вазирлик ва идоралар рад этиш сабабларини бартараф этиши ва ушбу техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун такроран тақдим этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10111. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳисобга олинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10112. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат, агар қонун ҳужжатларида ёки ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. 105-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«105. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга расмий шарҳ бериш тўғрисидаги буйруқ ёки қарор қабул қилинганидан сўнг ягона электрон тизим орқали ўн кун ичида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим қилинади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. 1051-банднинг биринчи хатбошисидаги «деб ҳисобланаётганда» ва «деб ҳисобланиши» деган сўзлар тегишли равишда «деб топилаётганда» ва «деб топилиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Қуйидаги мазмундаги 1101-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1101. Вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бир хил масаладаги ўзгартириш ва қўшимчаларни битта ҳужжат билан киритиши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. 111-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Давлат реестридан чиқарилиши натижасида юзага келадиган «ҳуқуқий бўшлиқ» оқибатлари учун ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик ва идоралар раҳбарлари жавобгар бўлади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. 112-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланадиган ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида хулоса асосида Давлат реестрига идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топиш ва Давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги маълумот киритилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. 113-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«113. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат (тузилмавий бирлик) ўз кучини йўқотган деб топилса, ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга (тузилмавий бирликка) ўзгартириш ва қўшимчалар киритган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (уларнинг тегишли тузилмавий бирлиги) ҳам ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. 124 ва 128-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. 1 — 13-иловалардан «М.Ў.» деган қисқартма чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда 11а ва 11б-иловалар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига
11а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4400-сон «Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Раис Х. Хххххххххх
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 17 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 17 сентябрдаги 70-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 2000 йил 22 февралда 429-сон (рўйхат рақами 905, 2000 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 5-сон) билан тасдиқланган Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг 2.3-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кредит сиёсати банкларга тақиқловчи қуйидаги қоидаларни ўз ичига олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларга хорижий валютада кредитлар (қарзлар) бериш ва кредитлар (қарзлар) бўйича уларнинг мажбуриятларини хорижий валютада ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари олинган кредитлар (қарзлар) бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар кўрсатиш.».».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/3-сон қарори (рўйхат рақами 1642, 2006 йил 23 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 470-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жисмоний шахсларга хорижий валютада микрокредитлар (микроқарзлар) бериш ва микрокредитлар (микроқарзлар) бўйича уларнинг мажбуриятларини хорижий валютада ҳисобга олишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари олинган микрокредитлар (микроқарзлар) бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар кўрсатишга.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 71-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига
11б-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Х. Хххххххххх
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 25 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Х. Хххххххххх
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 27 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 25 ва 27 мартдаги 17, 22-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2010 йил 1 майдаги 2010-16, 36-сон «Солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорида (рўйхат рақами 2110, 2010 йил 31 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 178-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарор номи ва 1-бандидаги «солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар «солиқлар ва йиғимлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илованинг номи, муқаддимаси ва 1-бандидаги «солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар «солиқлар ва йиғимлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 20 июлдаги 85, 2017-33-сон қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 2902, 2017 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 749-модда) Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«солиқлар ва йиғимларнинг тўланиши;».».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.06.2020 й., 10/20/2565-10/1010-сон)