Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги Элчихонаси ташкилий-штат тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ҳамда Индонезия Республикаси ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция ва туризм соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш ва янада ривожлантириш мақсадида:
1. 2018 йилнинг 15 октябридан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги Элчихонаси (кейинги ўринларда — Элчихона) штат жадвалига савдо-иқтисодий масалалар ва туризм бўйича маслаҳатчи (1 штат бирлиги) ҳамда савдо-иктисодий масалалар ва туризм бўйича маслаҳатчи ёрдамчиси (1 штат бирлиги) қўшимча лавозимлари киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Савдо-иқтисодий масалалар ва туризм бўйича маслаҳатчи ёрдамчиси лавозими ўз мақоми, меҳнатга ҳак тўлаш даражаси ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шарт-шароитларига кўра, Элчихона дипломатик таркибининг биринчи котиби лавозимига тенглаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги Элчихонасининг штат жадвали иловага мувофиқ тасдиклансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жорий йил бюджетида тасдиқланган, хорижий муассасаларни маблағ билан таъминлаш миқдорларидан келиб чикиб, 2018 йилда Элчихонанинг таъминоти учун тасдиқланган ҳаражатлар сметасига ўрнатилган тартибда ўзгартиришлар киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
жорий йил бюджетида тасдиқланган, чет элдаги муассасаларни маблағ билан таъминлаш миқдорларидан келиб чиқиб штатлар жадвалидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Элчихона ҳаражатлари молиялаштирилишини амалга оширсин;
Элчихонага қўшимча битта енгил автомобиль таъминоти учун лимит ажратсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 30 июлдаги «Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналарининг штат жадвалларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПҚ-1379-сонли қарорининг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши Котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 сентябрь,
ПҚ-3950-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3950-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги Элчихонаси штат жадвали
|
АҚШ долларида | |||||
|
Лавозим |
Шатдаги ходимлар сони |
Элчининг маошига (2600,00) нисбатан ходимларнинг маоши % ҳисобида |
Ойлик маош |
Бир йилга иш ҳақи фонди | |
|
Дипломатик ходимлар таркиби | |||||
|
1. |
Элчи |
1 |
100% |
2600,00 |
31 200,00 |
|
2. |
Савдо-иқтисодий масалалар ва туризм бўйича маслаҳатчи |
1 |
85% |
2210,00 |
26 520,00 |
|
3. |
Савдо-иқтисодий масалалар ва туризм бўйича маслаҳатчи ёрдамчиси |
1 |
75% |
1 950,00 |
23 400,00 |
|
4. |
Биринчи котиб |
1 |
75% |
1 950,00 |
23 400,00 |
|
Жами: |
4 |
8 710,00 |
104 520,00 | ||
|
Маъмурий-техник ходимлар таркиби | |||||
|
1. |
Катта бухгалтер |
1 |
65% |
1 690,00 |
20 280,00 |
|
2. |
Жойнинг ўзида ёлланадиган ёки Элчихона ходимларининг оила аъзоларидан иборат ходимлар |
2000,00 |
24 000,00 | ||
|
Жами: |
1 |
3 690,00 |
44 280,00 | ||
|
Ҳаммаси: |
5 |
12 400,00 |
148 800,00 | ||
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 07/20/3950/0899-сон)