13.12.2017 йилдаги ПҚ-3432-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» байрам тадбирида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалигининг мавжуд имкониятларидан янада самарали фойдаланиш, соҳада иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, илм-фан ютуқлари ва инновацион янгиликларни тизимли жорий этиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасини 2017 — 2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш борасида ҳам энг муҳим вазифалар аниқ белгиланган бўлиб, уларнинг изчил амалга оширилиши соҳада эришилаётган муваффақиятларга асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги соҳасини баркарор ривожлантириш бўйича ўз ечимини кутаётган муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда. Жумладан, ер, сув ва моддий-техника ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмларини муттасил ошириб боришни таъминлаш, соҳага ресурстежамкор технологияларни жалб этиш, илм-фан ютуқлари ва инновацион янгиликларни тизимли жорий этиш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 9 декабрда ўтказилган «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» байрам тадбирида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш оркали соҳанинг барча тармоқларида янада юксак натижаларга эришиш, мамлакат аҳолисини озик-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва кишлок хўжалиги маҳсулотлари экспорт ҳажмларини ошириш, соҳада илм-фан ютуклари ва инновацион янгиликларни кенг жорий этиш ҳамда кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Қишлоқ хўжалигининг мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланиш, соҳада иктисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар дастури» (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигининг мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланиш, соҳада иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқиладиган ҳамда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати 1а-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурни амалга оширишни мувофиқлаштириш ва назорат килишни ташкил этувчи Республика ишчи гурухи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ишчи гуруҳи (А. Арипов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч кун муддатда ишчи гуруҳи билан йигилиш ўтказиб, Дастурда кўзда тутилган вазифаларнинг бажарилишини муҳокама қилиш ва амалий чоралар белгилаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг ижросига масъул бўлган Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари, вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда амалга ошириладиган ишларни янада жадаллаштириш бўйича қўшимча чоралар кўриш вазифалари топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қоракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари тасдикланган Дастурдан келиб чиққан ҳолда, бир ҳафта муддатда ўзларининг «йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва республика ишчи гуруҳига тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошкарув органлари раҳбарлари мазкур Дастурда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш максадида ўн кун муддатда ўз тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Бош вазир ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин ҳамда ҳар чоракда эришилган натижалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига маълумот тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 13 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3432-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 07/20/3432/0878-сон)