Ҳужжат кучини йўқотган 11.09.2025 15.12.2017 йилдаги ПҚ-3433-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 11.09.2025
Ҳужжат 09.11.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-164-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юртимиз азалдан ислом илм-фани ва маданиятининг қадимий бешикларидан бири ҳисобланади. Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Маҳмуд Замахшарий, Қаффол Шоший, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Ахрор Валий, Мухаммад Хоразмий, Ахмад Фарғоний, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқа кўплаб алломалар номи нафакат ислом, айни вактда жахон цивилизацияси тарихида ҳақли равишда олтин ҳарфлар билан битилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик шарофати ўлароқ диний ва миллий қадриятларимиз тўлалигича тикланди, улуғ аждодларимизнинг хотираларига муносиб эҳтиром кўрсатилди, улар колдирган диний-илмий ва маънавий-маърифий меросни ўрганиш учун имкониятлар яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда диний таълим тизими ўзининг кўп асрлик ва бой анъаналарига эга. Самарканд, Бухоро, Хива, Тошкент мадрасалари ўрта асрларнинг университетлари вазифасини бажарган. Ўрта асрлардаёқ Бухоро ўзининг мадрасалари ва уламолари билан шуҳрат қозонган ва ҳақли равишда «Ислом оламининг қуввати» унвонига сазовор бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мусулмон ренессанси, яъни илмий-маърифий уйғониш даврига асос солган улуғ аждодларимиз томонидан яратилган ва бугунги кунда ҳам маърифатли дунёни ҳайратга солиб келаётган илмий меросини ўрганиш, илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, улар яратган илмий йўналишлар ва мактаблар анъаналарини давом эттириш бугунги авлод олдида турган долзарб вазифалар сирасига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни пайтда, шиддат билан ўзгариб бораётган замон муқаддас ислом дини аҳкомларини нотўғри талқин қилиш, уларни сохталаштириш йўли билан турли фитна ва бузғунчиликлар содир этилаётгани динимизнинг софлигини сақлаш, унинг тинчлик ва инсонпарварликдан иборат асл моҳиятини жамият аъзолари ва айникса ёшларга етказишга қодир, юқори даражада илмий ва диний салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлашни тақозо қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларини юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш, тайёрланаётган мутахассисларнинг илмий ва касбий салоҳиятини ошириш, қуръоншунослик, тафсир ва фиқҳ, ҳадисшунослик, калом илми йўналишлари бўйича магистрларни, етук илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлашни йўлга қўйиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Ўзбекистон Ислом академиясини (кейинги ўринларда Академия деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаисинки, Академия Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги диний ва дунёвий таълим берувчи нодавлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Ислом академиясининг тузилмаси иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия ректори, зарур холларда, муассис томонидан белгиланган ходимларнинг умумий сони доирасида Академиянинг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари этиб белгиланиши инобатга олинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қуръоншунослик», «Фиқҳ илми», «Ҳадисшунослик» ва «Калом илми» мутахассислиги бўйича магистрларни, шунингдек ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислом динининг, Қуръони карим ва хадис илмининг асл моҳиятини, фикҳ, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асосларини ҳар томонлама теран ўрганиш ва тадқиқ қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислом динининг асл моҳиятини, унинг башариятни эзгуликка элтувчи дин эканлигини илмий асосланган ҳолда теран ўрганиш ҳамда тарғиб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислом дини соҳасидаги долзарб мавзулар бўйича халқаро илмий-амалий анжуманларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ва хорижий олий диний таълим муассасалари хамда бошқа ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар тайёрлаш жараёнига етук мутахассислар ва ўқитувчиларни жалб килиш орқали илм-фан ва таълимнинг ўзаро интеграциясини чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий тадқиқотлар натижалари бўйича диний-маърифий, маънавий-ахлоқий йўналишлардаги илмий-оммабоп адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислом оламида юзага келаётган долзарб масалаларга оид илмий-амалий анжуманлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқотларнинг йўналишлари ва мавзуларини белгилаш, халқаро тадбирларда иштирок этиш, илмий-амалий анжуманлар ташкил қилиш, илмий меросни ўрганиш ишларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг таклифига мувофиқ қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия магистратурасига (кейинги ўринларда магистратура деб аталади) олий таълим муассасаларининг камида бакалавр даражаси дипломига эга бўлган, Академияда тайёрланадиган мутахассисликлар ихтисослигига мос келадиган йўналишларни битирган Ўзбекистон ва хорижий давлатлар фуқаролари қабул қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018/2019 ўқув йилида ва кейинги йилларда магистратурага қабул қилиш Республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш бўйича белгиланган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратурада ўқиш муддати икки йил ҳисобланиб, у кундузги таълим шаклида олиб борилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияда юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш олий таълимдан кейинги таълимга қўйиладиган давлат таълим талаблари асосида амалга оширилиши.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратурага 2018/2019 ўкув йили учун қабул квотаси жами 16 та ўрин этиб ҳамда кейинги йиллар учун қабул квотасини шакллантириш ушбу соҳадаги талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда Академия муассиси томонидан белгиланиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, магистратура битирувчиларига бериладиган давлат намунасидаги диплом Ўзбекистон Республикасида олий диний таълим соҳасидаги тегишли мутахассисликлар бўйича магистрлик даражасини берувчи олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон мусулмонлари идорасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг устави, магистратура таълим йўналишлари бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув жараёнини сифатли ташкил этиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқишда жаҳондаги илғор ижобий тажрибани атрофлича ўрганиш, таҳлил этиш ва амалиётга жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия магистратураси мутахасисликларида ўқишни давом эттириши мумкин бўлган мос бакалавр йўналишлари рўйхатини белгилаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг илмий-педагог кадрлари таркибини асосан мамлакатимиздаги олий таълим ва илмий-тадкиқот муассасаларида ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатаётган, шу жумладан, хорижий таълим (илмий) муассасаларида малакасини ошириб келган, юқори савияли профессор-ўкитувчилар ва илмий ходимлар, шунингдек, соҳанинг салоҳиятли етук мутахассислари ― амалиётчилардан шакллантириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018/2019 ўқув йили бошлангунга қадар Академияни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасалари учун мажбурий бўлган зарур ўқув-методик ҳужжатлар билан бепул таъмииласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги Академияда олий таълимдан кейинги таълим боскичида ислом динининг, Қуръони карим ва ҳадис илмининг асл моҳиятини, тафсир ва фиқҳ, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асослари бўйича тадқиқот ишларини олиб борувчи юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашга кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Академия фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши инобатга олинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассис томонидан ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молиявий институтлар, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бир ой муддатда Академиянинг давлат рўйхатидан ўтказилишида амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Академия Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлашиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслахатчилари Х. Султонов ва Р. Камилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 15 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3433-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги ПК-3433-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ислом академиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 07/20/3433/0879-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)