Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Екатеринбург шаҳрида (Россия Федерацияси) Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигини очиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқи ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, уларга сифатли консуллик — ҳуқуқий ёрдамни кўрсатиш, Ўзбекистон фуқароларининг миграция оқимларини мониторинг қилишни амалга ошириш, шунингдек, республика ҳудудлари ҳамда Россиянинг Урал минтақаси субъектлари ўртасида минтақалараро савдо-иқтисодий ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш мақсадида:
1. Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллиги очилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-133-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Екатеринбург шаҳрида очилаётган Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасини ҳисобга олган ҳолда, 2018 йилда хорижий муассасани молиялаштиришни амалга оширсин;
Екатеринбург шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигига уч дона автомобилни таъминлаб туриш учун лимит ажратсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Екатеринбург шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигини кадрлар билан бутлаш учун штат жадвалига мувофиқ номзодлар бўйича таклифлар киритсин;
Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ва Екатеринбург шаҳри маъмурияти билан биргаликда Бош консулликни жойлаштириш ва жиҳозлаш, шунингдек, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларига мувофиқ унинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 13 март,
ПҚ-3601-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-133-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-133-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2018 й., 07/20/3601/0886-сон)