Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда юридик шахсларининг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга сифатли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, меҳнат фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш ҳамда меҳнат мигрантлари бўлиб турган давлатда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишларида кўмаклашиш мақсадида:
Қозон шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси очилаётганлигини ҳисобга олиб, 2018 йилдан бошлаб хорижий муассасани молиялаштиришни амалга оширсин;
Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига учта автомобиль таъминоти учун лимит ажратсин.
масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда штат жадвалига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасини мутасаддилик қиладиган йўналишлар бўйича консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва меҳнат мигрантлари масалалари бўйича мутахассислар билан тўлдирсин;