Ҳужжат кучини йўқотган 11.09.2025 12.10.2018 йилдаги ПҚ-3967-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 11.09.2025
Ҳужжат 12.10.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёпиқ турдаги ҳарбий шаҳарчаларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига савдо-маиший хизмат кўрсатишни такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-165-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёпиқ турдаги ҳарбий шаҳарчаларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига савдо-маиший хизмат кўрсатиш соҳасига давлат-хусусий шерикчилик механизмларини жорий этиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини зарур товар ва хизмат турлари билан таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ёпиқ турдаги ҳарбий шаҳарчаларда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига савдо-маиший хизмат кўрсатиш соҳасига ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари, тиббиёт буюмлари савдосини, шу жумладан тиббий ва бошқа хизмат кўрсатиш турларини ташкиллаштириш учун тадбиркорлик (юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар) субъектларини кўшимча тарзда жалб этиш тўгрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тадбиркорлик субъектлари ёпиқ турдаги ҳарбий шаҳарчаларда Узбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига савдо-маиший хизмат кўрсатиш фаолиятидан тушган ялпи тушумдан ягона солиқ тўловидан 2022 йил 1 январгача озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чикиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўгрисида» 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган формали кийим-бош намуналари билан савдо қилиш тегишли лицензия ва сертификатлар мавжуд бўлган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектлари томонидан ёпиқ турдаги ҳарбий шаҳарчалар ҳудудида формали кийим-бошлар, фурнитура ва бошка кийим-кечак буюмлари савдосини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига савдо-маиший хизмат кўрсатиш бўйича ҳарбий қисм билан тузилган шартномага асосан тегишли лицензияларсиз амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарорининг 3-банди олтинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий савдо тармоқларига қарашли махсус савдо ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига савдо-маиший хизмат кўрсатиш бўйича ҳарбий қисм билан тузилган шартнома асосида фаолият юритувчи бошқа ваколатли тадбиркорлик субъектлари ёпиқ турдаги ҳарбий шаҳарчалар ҳудудида ҳарбий формали кийим-бошлар, фурнитура ва бошка кийим-кечак буюмлари савдосини тегишли лицензияларсиз амалга оширади».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, ушбу қарор талаблари «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Савдо бошқармаси» давлат унитар корхонаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятига ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўгрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 12 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3967-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 07/20/3967/0895-сон)