20.08.2018 йилдаги ПҚ-3911-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Устюрт ҳудудидаги Шахпахта конини ўзлаштириш бўйича Маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 14 апрелда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти билан «Зарубежнефтегаз» ёпик акциядорлик жамияти (Россия) ва «Gaz Project Development Central Asia AG» компаниясидан (Швейцария) иборат таркибдаги консорциум ўртасида тузилган Шахпахта конини ўзлаштириш бўйича Маҳсулот тақимотига оид битим (кейинги ўринларда Битим деб — юритилади) доирасида углеводород конларини ўзлаштиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестииияларни жалб этишни давом эттириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимни амалга ошириш доирасида 2004 — 2017 йилларда 24,8 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилганлиги, 3,8 млрд. куб м табиий газ қазиб олинганлиги, Ўзбекистон Республикасининг даромади 378,8 млн АҚШ долларини ташкил этганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахпахта конини ўзлаштираётган «Зарубежнефтегаз» ёпиқ акциядорлик жамияти ва «Gaz Project Development Central Asia AG» компаниясидан иборат таркибдаги консорциум (кейинги ўринларда Консорциум деб — юритилади) ўзининг Битимни амал килиш муддатини узайтириш бўйича қарори тўғрисида «Ўзбекнефтгаз» АЖни хабардор қилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Консорциум ўртасида Шахпахта конини ўзлаштириш бўйича амалдаги Битимда назарда тутилган шартлар асосида Битимнинг амал килиш муддатини 2024 йил 30 июлгача узайтириш тўғрисида 2-қўшимча битим имзоланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари сақланган ҳолда «Зарубежнефтегаз» ёпиқ акциядорлик жамияти «Газпром зарубежнефтегаз» акциядорлик жамиятига (олдин — «Газпром зарубежнефтегаз» ЁАЖ) ва «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси «Ўзбекнефтгаз» АЖга қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2018 йил 25 майда 22-Санкт-Петербург халқаро иқтисодиёт форуми доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан Консорциум ўртасида Битимга 2-қўшимча имзоланган битим маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Битимни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўрувчи ваколатли компания — «Ўзбекнефтгаз» АЖ Битимга 2-қўшимча битим имзоланган санадан бошлаб уни амалга ошириш юзасидан комплекс чораларни амалга оширсин ва Консорциум томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Консорциум номидан иш юритадиган ва Битим доирасида иш кўрадиган «Газпром зарубежнефтегаз» АЖга Битимнинг амал қилиш муддати ўзгартирилган даврда Шахпахта конида углеводород хом ашёсини қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни қайта расмийлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 20 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3911-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2018 й., 07/20/3911/0891-сон)