Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги таълим, фан ва маданият масалалри бўйича (ЮНЕСКО) доимий ваколатхонаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан таълим, фан ва маданият масалаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тизимли иш ташкил этиш, Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий меросини кенг танитиш устуворлигини изчил илгари суриш ва амалга ошириш, республиканинг ЮНЕСКО доирасида ўтказиладиган халқаро тадбирларда самарали иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, мазкур Ташкилот ҳузурида Ўзбекистон Республикасининг доимий ваколатхонаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги таълим, фан ва маданият масалалари бўйича доимий ваколатхонаси (кейинги ўринларда — ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий ваколатхона деб юритилади) Ўзбекисгон Республикасининг Франция Республикасидаги Элчихонаси таркибидан чиқарилсин ва Ўзбекистон Республикасининг мустақил хорижий муассасаси сифатида таъсис этилсин.
2. 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекиснон Республикасининг Франция Рсспубликасидаги Элчихонасининг (кейинги ўринларда — Элчихона деб юритилади) меҳнатга хақ тўлаш фондига тегишли ўзгаргиришлар киритган ҳолда катта рсференти ва референт — котиб лавозимлари қисқартирилиши ҳисобига, ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхона штатлар бирлигига 2 нафар дипломатик ходим, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий вакили ва биринчи котиб лавозимлари белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий вакили мақоми, меҳнатга хақ тўлаш даражаси ва моддий-маиший хизмат кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчисига тснглаштирилсин.
4. ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхона ва Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Элчихонаси штатлар жадвали 1- ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
2018 йил бюджетида тасдиқланган, хорижий муассасаларни молиялаштириш ҳажмлари чегарасида 2018 йилда ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхонанинг таъминоти учун харажатлар сметасини шакллантирсин ва тасдиқласин;
штатлар жадвалидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, Элчихонанинг 2018 йилги таъминоти учун тасдиқланган харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритсин;
Элчихона балансида бўлган алоҳида мулкларни, асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни инвентаризациядан ўтказиш, тақсимлаш бўйича чора-тадбирларни белиганган тартибда амалга оширсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхона балансига топширсин;
Ўзбекистон томони ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий вакилни тайинлаганлигини ва келгусидаги фаолияти ҳақида қабул қилинган қарор тўғрисида ЮНЕСКОнинг Бош котибиятини дипломатик каналлар орқали хабардор қилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Элчихонага иккита автомобиль таъминоти учун ажратилган лимитининг қисқартириши ҳисобига, ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхонага иккита автомобиль таъминоти учун лимит ажратсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин, шунингдек, баъзилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур карорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 3 октябрь,
ПҚ-3957-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 октябрдаги ПҚ-3957-сон карорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжагларига киритилаётган қўшимчалар, шунингдек, ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи ҳужжатлари
1. Ўзбекистон Рсспубликаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2007 йил 29 декабрдаги ПҚ-765-сон қарорининг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 1-иловасидаги «Европа мамлакатлари» бўлими қуйидаги мазмундаги 12.1 позиция билан тўлдирилсин:
|
« |
12.1 |
ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхона |
3400 |
». |
б) 2-иловасидаги «Европа мамлакатлари» бўлими қуйидаги мазмундаги 12.1 позиция билан тўлдирилсин:
|
« |
12.1 |
ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхона |
2000 |
». |
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Элчихонаси штат жадвалига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2008 йил 25 январдаги 14-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 февралдаги 58-Ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 07/20/3957/0897-сон)