Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Испания Қироллиги Ҳукумати ўртасида 2017 йил 14 ноябрь куни Мадрид шаҳрида имзоланган халқаро автомобиль юк ташуви тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Испания томонига мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисидаги тегишли билдиришномани йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорта агентлиги бошлиғи Д.Т. Деҳқонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 февраль,
ПҚ-3521-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2020 й., 07/20/3521/0887-сон)