04.08.2018 йилдаги ПҚ-3897-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакат мудофаа кобилиятини мустаҳкамлаш масалалари буйича харбий-маъмурий секторлар фаолиятини таъминлашни молиялаштириш учун махаллий бюджетларнинг қушимча маблағларини жалб этишнинг таъсирчан механизмини вужудга келтириш максадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Коракалпогистон Республикаси Жукорги Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ва Молия вазирликларининг Харбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)ни юридик шахс тузмасдан ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг 2018 йил 1 январь ҳолатидаги буш колдиғининг 100,0 миллиард сум миқдоридаги маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети қўшимча манбаларидан ажратиладиган маблағлар;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг вақтинча буш маблағларини давлат улушига эга бўлган тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олган даромадлари ҳамда конун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган 100,0 миллиард сум микдоридаги маблағлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишган холда харбий-маъмурий секторлар зиммасига юкланган тадбир ва вазифаларни амалга ошириш, харбий хизматчиларни ижтимоий мухофаза килиш, харбий инфратузилмани ривожлантириш хамда шакллантириш масалаларини тезкор ва самарали хал этиш учун харбий-маъмурий секторлар ўртасида тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликларининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва унинг худудий бўлинмалари томонидан очилган ғазначилик ҳисобваракларида жамланади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14 июлдаги ПҚ-264-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 07/26/264/0733-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари Мудофаа вазирлиги билан келишилган холда харбий-маъмурий секторлар зиммасига юкланган тадбир ва вазифаларни амалга ошириш, харбий хизматчиларни ижтимоий мухофаза килиш, харбий инфратузилмани ривожлантириш хамда шакллантириш масалаларини тезкор ва самарали хал этиш учун фойдаланилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоракалпогистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимлари Жамғарма маблағларини жойларда тасарруф этувчилар ҳисобланади. Бунда Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг харбий қисмлари, бўлинмалари ва муассасалари ўртасида Жамғарманинг пул маблағлари таксимланишини мувофиқлаштиради.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини сарфлашнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) уч йиллик стратегик режалар («йўл хариталари») бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий талаб ва стандартларни инобатга олган холда, ҳарбий шаҳарча ва полигонлар инфратузилмаси объектларини такомиллаштириш, капитал қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун янги уй-жойлар, болалар боғчалари ва ўйин майдончаларини қуриш, мавжуд уй-жой фондини таъмирлаш ишларини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бир йиллик тадбирлар режалари («йўл хариталари») бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий қисмлар, бўлинмалар ва муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонамиз миллий қаҳрамонлари хотирасини абадийлаштириш, уларнинг оилаларига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, спорт мусобақалари, эстафеталар, турнирлар, тренинглар, ёшларни тарбиялаш бўйича тадбирлар (шу жумладан, амалий ва техник турлар бўйича тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш, қонунчиликда белгиланган ҳолларда қўшимча озиқ-овқат, кийим-кечак ва оёқ кийим билан таъминлаш), шунингдек, маданий-оммавий ҳамда бошқа тантанали тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой-коммунал хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови соҳасидаги масалаларни ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасида юзага келган оператив вазиятдан келиб чиқиб, Давлат чегарасининг айрим ҳудудларини муҳандислик жиҳатдан жиҳозлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, чегара хизматини ўташ учун зарур инфратузилма яратиш ва ҳарбий мол-мулк билан таъминлаш тадбирларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилган тадбирларни молиялаштиришда Жамғарма маблағларида тақчиллик юзага келган ҳолларда биринчи навбатда ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган уч йиллик стратегик режалар («йўл хариталар») бўйича тадбирларни молиялаштириш учун маблағлар ажратилади (бундан ушбу банднинг «в» кичик бандида кўрсатилган ҳоллар мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ушбу қарорнинг 4-банди «а» кичик бандида кўрсатилган уч йиллик стратегик режалар («йўл хариталари») ҳамда «б» кичик бандида кўрсатилган бир йиллик тадбирлар режалари («йўл хариталари») тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан тасдиқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14 июлдаги ПҚ-264-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 07/26/264/0733-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимлари Жамғарма маблағларини ҳосил қилиш ва сарфлаш бўйича Қоракалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, вилоятлар ва Тошкент шахар халк депутатлари кенгашлари ҳузурида хар чоракда ҳисобот берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг бюджет Кодексига ушбу қарор талабларидан келиб чиқадиган ўзгартиш ва кўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор талабларининг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президента хузуридаги Хавфсизлик кенгаши Котиби В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 4 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3897-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.08.2018 й., 07/20/3897/0913-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон; 15.07.2026 й., 07/26/264/0733-сон)