Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида
1. Қуйидагиларга:
2001 йил 28 сентябрь куни Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлари ҳукуматлари раҳбарлари Кенгаши йиғилишида имзоланган Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битимга;
2011 йил 18 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлари ҳукуматлари раҳбарлари Кенгаши йиғилишида имзоланган 2001 йил 28 сентябрдаги Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Протоколга қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси мазкур халқаро шартномаларнинг амалга оширилиши юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг юқорида кўрсатилган халқаро шартномаларга қўшилганлиги, шунингдек, уларнинг амалга оширилиши юзасидан масъул ваколатли орган тўғрисидаги тегишли билдиришномани депозитарийга йўлласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 сентябрь,
ПҚ-3951-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 07/20/3951/0898-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)